Kirish. Elektrotexnika fani va uning
Download 193.5 Kb.
|
1-маъруза электротехника ва электроника асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ. ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ФАНИ ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
- 1.Электр энергияси, унинг хусусиятлари ва қўлланилиш сохалари
Nazorat uchun savollar1.Elektr energiya tushunchasini izoxlab bering? 2.Elektr energiyasi kanday afzalliklarga ega? 3.Elektr energiyasidan foydalanishni kundan-kunga ortib borishi sababi nimada? 4.Elektr energiyasini qanday usullarda ishlab chiqariladi? 5.Elektr energiyasidan samarali foydalanishning asosiy yo‘nalishlari ayting? 6.Fanning moxiyati va vazifasini tushuntiring? 7.O‘zbekiston Respublikasi energetika tizimi nima? 8.Energiyani tarqatish qanday amalga oshiriladi? 1-маъруза. КИРИШ. ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ФАНИ ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Режа:. 1.Электр энергияси, унинг хусусиятлари ва қўлланилиш сохалари 2.Ўзбекистонда электр энергетикаси ишлаб чиқарилиши ва тараққиёти. 3.Электр энергияси ишлаб чиқариш манбаалари ва истеъмолчилари. 4.Қишлоқ хўжалигида электр энергиясидан фойдаланишнинг йўналишлари. 1.Электр энергияси, унинг хусусиятлари ва қўлланилиш сохалари Хозирги кунда илмий техникавий тараққиёти тобора кенг ёйилмоқда, мамлакат иқтисодиёти тезкорлик билан ривожланмоқда, йирик кўламда комплекс социал иқтисодий дастурлар амалга оширилмоқда. Вахолангки, мамалакатимиз олдида турган бундай улкан иқтисодий вазифаларни амалга оширишни электр энергиясиз тасаввур қилиш қийин. Электротехника – электр ва магнит ходисаларидан амалда фойдаланиш хақидаги фандир. У электр энергия хосил килиш, уни узатиш, ундан амалда фойдаланиш бўйича комплекс муаммоларни хал қилади. Бугунги электротехника кўп қиррали бўлиб у жуда кўп сохаларда қўлланилади. Электр энергия мавжуд бўлган энергиянинг энг универсал тури бўлиб, у қуйидаги хусусиятларга эга: - кам исроф билан узоқ масофага узатиш мумкин; -бошқа тур энергияларга (механик, кимёвий, иссиқлик, нур, ёруғлик ва товуш) осон ўзгартирилади. -ишлаб чиқаришни тўла механизациялаш ва автоматлаштиришга имкон беради. Электротехника – электр хақидаги фан сифатида эрамиздан аввалги V-VI асрларда юзага келган. Х1Х асрнинг биринчи ярмига келиб назарий ва амалий электротехника бир мунча ривожлана бошлади. Ана шу даврда токнинг иссиқлик таъсири, электр ва магнит майдонлари орасидаги боғланиш, электродинамик ходисалар кашф этилди. Х1Х асрнинг 50-60 йилларида эса ўзгармас ток двигателларини ясаш устида мувоффақиятли изланишлар олиб борилди. Электротехника – электр занжирларида ва электромагнит майдонларида электр ва магнит энергияларининг хосил бўлиш ва ўзгариш қонуниятларини ўргатадиган фан ва техника сохасидир. Электр ходисаларини ўрганиш 1785 йилда Кулон томонидан электр зарядларининг ўзаро таъсири қонунини яратилди. Кучланишнинг биринчи электро химиявий манбаасини ўрганиш 1799 йилда А.Вольта томонидан яратилган даврдан бошланди. 1802 йили физик олим профессор В.Петров электр ёйини хосил қилди. 1832 йили рус ихтирочиси П.Шиллинг телеграфни яратди. 1834 йили Э.Х.Ленц электромагнит индукция қоидасига асос солди. Б.Якоби биринчи бўлиб доимий ток электродвигателини яратди. 1873 йили рус олими А.Н.Лодигин лампочкани яратди. 1877 йили Томас Эдисон магнит тасмасига овоз ёзиш мумкинлигини исботлади. ХIХ асрнинг охирларига келиб 1891 йили рус инженери М. О. Доливо-Добровольский уч фазали ўзгарувчан ток хосил қилишни ва унинг асосий истеъмолчиси бўлган уч фазали асинхрон моторларни кашф қилди. Хoзирги вақтда саноатни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, транспортни ва халқ хўжалигини барча тармоқларида бошқа энергиялар билан бир қаторда электр энергиясидан кенг кўламда фойдаланилади. Электр энергияга талаб эса кун сайин ортиб бормоқда, бунинг замирида электр энергиясининг бошқа тур энергияларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга эканлиги асос бўлади: 1.Ишлаб чикариш осон ва арзон. 2.Узоқ масофалардан кам исроф билан этказиб келиш имконияти борлиги. 3.Бошка энергияга айлантиришнинг осонлиги. 4.Ишлаб чиқариладиган жой билан фойдаланилган жойни таъсири йўқлиги. 5.Экалогик тозалиги, 6.Автоматлаштиришга кенг йўл очилиши. Download 193.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling