Кириш эволюцион биология илмий – тадқИҚот усуллари, АҲамияти ва муаммолари


Download 465.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana06.10.2023
Hajmi465.12 Kb.
#1693495
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маъруза матни

Палеонтологик метод: аслида палеонтологиянинг барча методлари 
эволюцион жараённи ўрганишга ёрдам беради. Биз бу ерда энг асосийлари устида 
тўхталамиз.


1.Қазилма оралиқ формаларни аниқлаш 
2.Филогенетик қаторларни тиклаш
3.Қазилма формаларнинг кетма-кетлигини аниқлаш
Қазилма оралиқ формалар нисбатан қадимги ва ёш гурухларнинг 
белгиларини ўзида жамланган организм формалари. Бунинг яққол мисоли сифатида 
балиқлар билан қуруқлик умуртқалиларини боғловчи оралиқ форма қ азилма 
ихтиосегани кўрсатиши мумкин. Энг қадимги қуруклиққа чиққан умуртқалилардан 
стегоцефалар хам бир қатор балиқсимон хусусиятлари сақлаб қолганлар. 
Рептилиялардан қушларга ўтишидаги оралиқ форма юра даврнинг дастлабки қуши 
археоптерикс хисобланади. Уларда рептилияларга хос дум, қўшилмаган 
умуртқалар, қорин қовурғалари, тишлари бўлган. Қушларга хос танаси пат билан 
қопланган, олдинги камар суяклари қанотга айланган (1-расм). Рептилиялардан сут 
эмизувчиларга ўтишида йиртқичсимон рептилия-терапсид оралиқ форма 
хисобланади. 

- расм. Қазилма оралиқ форма- археоптерикс 
Палеонтологик қаторлар- бу эволюция жараёнида бир-бири билан боғланган 
бўлиб, филогенез йўналишини акс эттирувчи қазилма формалар қаторидир. Бунга 
мисол қилиб В.О. Ковалевский томанидан отлар эволюцион қаторининг 
яратилишини кўрсатиш мумкин. 100 минглаб, 100 млн.лаб йилларни ўз ичига 
оладиган макроэволюцион жараёнларни ўрганишда қўлланиладиган палеонтологик 
методлар бир неча 100минг йилларни ўз ичига оладиган макроэволюцион 
жараёнларни ўрганишда қўлланилмайди. 
Биогеографик методлар. Материкларнинг шаклланиши билан боғлиқ холда 
уларда ривожланган фауна ва флораларнинг ривожланиши ва тарқалиши 
ўрганилади. 
Морфологик методлар.Эволюцияда қўлланиладиган морфологик
методлар (солиштирма-анатолик, гистологик ва бошқалар) организмларнинг ички 
ўхшашликлари асосида таққосланаётган формаларнинг қон -қариндошлиги 
аниқланди. Келиб чиқиши, тузилиши ўхшаш, бажарадиган функциялари хар хил 
бўлган органлар гомологик органлар дейилади. Келиб чиқиши хар хил, аммо 
ўхшаш функцияларни бажарувчи органлар анологик органлар дейилади. 



Download 465.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling