Кириш эволюцион биология илмий – тадқИҚот усуллари, АҲамияти ва муаммолари
Download 85.2 Kb. Pdf ko'rish
|
1 маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2- расм. Эволюциянинг эмбриологик далиллари.
- Экологик метод тирик организмларнинг яшаши тухумига мосланишларининг ахамиятини очиб берад Эволюцион биологиянинг
Эмбриологик методлар ёрдамида организм гурухларида онтогенетик
ривожланишнинг дастлабки даврларидаги ўхшашлик ва фарққа асосланиб текширилаётган организмлар дастлаб бир ёки хар хил тармоқдан тарқаганлиги аникланади (2-расм). 2- расм. Эволюциянинг эмбриологик далиллари. Молекуляр биологияда қўлланадиган таққослаш услуби бир қанча организмлар турларини оқсил ва нуклеин кислоталар молекулаларини таққослаб улар филогенетик жихатдан бир-бирига қанчалик яқинлиги аниқланади. Экологик метод тирик организмларнинг яшаши тухумига мосланишларининг ахамиятини очиб берад Эволюцион биологиянинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги.Эволюцион биология методологик асос сифатида биологиянинг хилма-хил далил-лари мажмуаси эмас, балки ҳар хил даражадаги, яъни молекула даражасидан то биосфера даражасида бўлган биологик системаларда содир бўладиган воқеа-ҳодисалар ўртасидаги сабабий боғланишларни ўрганадиган фандир. У мазмунига кўра синтетик характерга эга. Шунга биноан, у барча биология фанлари — ботаника, зоология, анатомия, эмбриология, физиология, биогеография, биохимия, цитология, гистология, генетика, палеонтология, молекуляр биология экология, селекция, чорвачилик, ўсимликшунослик, паразитология, микробиология ва шу каби бошқа фанлар билан узвий боғлиқдир. Эволюцион биологиянинг муайян фан соҳалари билан боғлиқлиги икки томонламадир. Бир томондан, у хусусий биология фанларида тўпланган далилларни хулосалаб, умумбиология қонунларини яратади. Иккинчи томондан, бу қонунлар биологиянинг соҳалари учун назарий асос бўлиб хизмат қилади. Йирик эволюционист К. А. Тимирязев ўсимликлар билан ҳайвонларнинг ҳаёти тўғрисидаги фанлар фақат Эволюцион биология асосида ижобий ривожланиши мумкин, деб таъкидлаган эди. И. И.Мечников шамоллаш жараёни ва иммунитет табиатини тушуниш фақат организмнинг ҳаётий реакцияларига эволюцион нуқтаи назардан ёндошилганда тўғри ҳал этилиши мумкин, деган. Тўғри, бошқа биология фанлари, чунончи, қиёсий ва экспериментал морфология, физиология, экология, генетикадаги каби, Эволюцион биологиянинг ҳам тасвирий, аналитик, синтетик, тажриба усуллари кенг қўлланилади. Эволюция жараёнини ўрганишда юқоридагилардан ташқари, табиий популяцияларни ҳар томонлама таҳлил қилиб, уларнинг таркибини, мавсумий ва маҳаллий шароитга қараб ўзгаришини аниқлаш, уни экспериментал шароитда тадқиқ қилиш усулларидан фойдаланилади. Бу Эволюцион биологиянинг хусусий усули бўлиб хизмат қилади. Эволюцион биология барча биология фанлари ютуғини ўзида мужас-самлаштиргани учун ана шу фанлар заминида ривожланади. Бироқ қайд қилинган фактлар Эволюцион биологиянинг келгуси ривожланишини тўлиқ таъминлай олмайди. Чунки бу фанларда яратилган назариялар тарқоқ, хусусий характерда бўлиб, материалларни бир томонлама қамраган фаннинг у ёки бу шохобчасига хосдир. Эволюцион биологияда эса турли биология билимларининг синтези намоён бўлади. Эволюцион таълимот фақат бошқа биология фанларида тўпланган далилларни умумлаштириш, хулосалаш билан чекланмай, балки ўзи ҳам, шу фанлардан мустасно, турли муаммоларни ҳал этади. Download 85.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling