Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Download 17.71 Kb.
|
КИРИШ
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёдаги барча мамлакатлар томонидан тан олинган ягона электрон хат алмашиш тизими бу электрон почта ҳисобланади. Шунинг учун ҳам электрон почтага қаратилган ҳужумлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу ҳужумларни асосий ташкил этувчилари спам хабарлардир. «Kaspersky компанияси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида давлат ташкилотларига бўлган номаълум кўнғироқлар ва спам хабарлар сони барча кирувчи қўнғироқлар ва хабарларнинг 70% ни ташкил этган» . Бу йўналишда хорижий мамлакатларда, жумладан, Россия Федерацияси, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Малайзия, Хитой ва бошқа давлатларда электрон почта хабарларини фильтрлаш ва улардан спам хабарларни аниқлаб олиш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда корхонанинг электрон почта серверини ҳимоялаш тизимларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Жаҳонда электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлашнинг усул ва алгоритмларини такомиллаштиришга ҳамда интеллектуал усуллар ёрдамида спам хабарларни аниқлашга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада, жумладан рўйхатга ва лингвистикага асосланган спам хабарларни аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланмоқда. Шу билан бирга, электрон почта хабарларини фильтрлаш жараёнида янги хабарлар тўғрисидаги билимлар тўлиқ бўлмаганда, ёки спам хабарларнинг жорий маълумотлар базасида ноаниқликлар билан бир қаторда, спам хабарлар сигнатураси мавжуд бўлмаганда электрон почтани ҳимоялаш учун интеллектуал усуллардан фойдаланиб ҳимоя механизмини ишлаб чиқиш зарур бўлмоқда. Республикамизда давлат ва хўжалик бошқарув органларида электрон почта хабарларини фильтрлаш ва улардан спам хабарларни аниқлаб олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида, жумладан «... “UZ” домен зонаси Интернет-маконининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларини ҳамда электрон ҳукумат, энергетика, рақамли иқтисодиёт тизимларини ва муҳим ахборот инфратузилмасига тааллуқли бошқа йўналишларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс вазифаларни белгилаш » белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда, электрон почтадаги хабарларни фильтрлаш ҳамда улардан спам хабарларни аниқлаб олишнинг интеллектуал усулларини қўллаш ва электрон почтани ҳимоялашда замонавий тизимлардан фойдаланиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон, «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.. Download 17.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling