Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 17.71 Kb.
bet4/5
Sana09.06.2023
Hajmi17.71 Kb.
#1468014
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
КИРИШ

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ташкилот электрон почтасини фильтрлаш , билимлар базасини тўлдириш, спам хабарларни аниқлаш усулларидан турли шароитларда олинган реал ҳамда тажрибавий таҳлил натижалари билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ишлаб чиқилган янги турдаги спам хабарларни аниқлаш имконини берадиган билимлар базасини тўлдириш алгоритми, уч босқичдан иборат электрон почтадаги ҳужжатларни фильтрлаш алгоритми ва спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усули ва алгоритми ҳамда спам ҳужжатларни аниқлаш алгоритми билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти таклиф этилган усуллар ва алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий воситанинг ташкилотдаги электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш жараёнини самарадорлигини ортишига кўмаклашиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш алгоритмлари ҳамда дастурий воситалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октабрьдаги 33-8/6761-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси корпоратив тармоқдаги 4673 та электрон почта хабарларини фильтрлаб, улардаги 1364 та спам хабардан 1327 тасини
97.3% аниқлик ва 2.7% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган.
электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” маъсулияти чекланган жамиятининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октабрьдаги 33-8/6761-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ташкилотнинг локал тармоғидаги 3624 та электрон почта хабарларини самарали фильтрлаб, улардаги 1465 та спам хабардан 1431 тасини 97.6% аниқлик ва 2.4% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган;
электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “ASR KABEL” маъсулияти чекланган жамиятининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октабрьдаги 33-8/6761-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси корпоратив тармоқдаги 2526 та электрон почта хабарларини самарали фильтрлаб, улардаги 1280 та спам хабардан 1248 тасини 97.5% аниқлик ва 2.5% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаб уларни мувофаққиятли блоклаш имконини берган.

Download 17.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling