Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 17.71 Kb.
bet3/5
Sana09.06.2023
Hajmi17.71 Kb.
#1468014
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
КИРИШ

Тадқиқотнинг мақсади электрон почтани ҳимоялаш тизимининг самарадорлигини оширишга имкон берувчи спам хабарларни аниқлаш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
электрон почта хабарларини фильтрлаш усулларини қиёсий таҳлил қилиш ва фильтрлашда зарур бўлган мезонларни танлаш;
фильтрлаш тизимининг билимлар базасини тўлдириш алгоритмини ишлаб чиқиш;
электрон почтадаги ҳужжатларни фильтрлаш алгоритмини ишлаб чиқиш;
спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усули ва алгоритмини ишлаб чиқиш;
логистик регрессия асосида спам ҳужжатларни аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида электрон почтадаги спам хабарлар олинган.
Тадқиқотнинг предметини электрон почтани фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш усул ва алгоритмлари ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида электрон почтани фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш усуллари, нейрон тармоқлар, машинали ўқитиш, эҳтимоллик назарияси, дискрет математика ва объектга йўналтирилган дастурлаш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электрон почтани кенг имкониятли ва кўп хусусиятли эканлиги асосида спам хабарларнинг барча кўринишлари учун умумий бўлган мезонлар шакллантирилган;
ташкилотдаги мавжуд билимлар базасини тақсимлаш асосида янги турдаги спам хабарларни аниқлаш имконини берадиган билимлар базасини тўлдириш алгоритми ишлаб чиқилган;
спам хабарларни аниқлаш тизимининг кўп даражали билимлар базаси асосида уч босқичдан иборат электрон почтадаги ҳужжатларни фильтрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўқув танланма билан ўқитиш усулига асосланган ҳолда спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
логистик регрессия асосида спам ҳужжатларни аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
электрон почта хабарларини фильтрлаш усуллари асосида спам хабарларни аниқлашнинг дастурий воситаси ишлаб чиқилган;
ўқув танланма билан ўқитиш асосида спам хабарларни аниқлашнинг таянч вектор усули такомиллаштирилган.

Download 17.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling