Кириш. Фаннинг мазмуни. Сақлашга қабул қилинадиган доннинг холати. Режа


Download 80 Kb.
bet1/4
Sana02.04.2023
Hajmi80 Kb.
#1320153
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Maruza


Кириш. Фаннинг мазмуни. Сақлашга қабул қилинадиган доннинг холати.

Режа:


1. Фаннинг мақсади ва вазифалари.
2. Дон ва дон маҳсулотлари сақлаш сохасидаги масалалар.
3. Дон махсулотларини сақлаш тарихидан.
4.Дон партияларини ташки белгилари.
5. Дон массасининг умумий тавсифи.
Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида эътироф этилган сўнг халқ хўжалигининг барча сохаларида туб ислохатлар амалга оширила бошлади. Республикамиз дон махсулотлари тизимида ҳам сўнгги йилларда катта ютуқларга эришилди. Жумладан республикамизда қисқа вақт ичида дон мустақиллигига эришилди. Ҳозирги кунда республикамиз бўйича йилига 7 млн. т. дан ортиқ дон етиштирилди.
Дон майдонларининг кенгайиб бориши ҳамда дон ялпи ҳосилнинг ортиши дон маҳулотлари тизимини такомиллаштириш ва кенгайтиришни тақазо этмоқда. Зеро, етиштирилган мавжуд ҳосилни сифатли сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек истеъмолчиларга мунтазам равишда бекаму кўст етказиб бериш дон маҳсулотлари тизими олдидаги энг асосий вазифадир. Шу боис республикамизнинг кўпгина вилоят ва туманларида кўплаб замонавий омборлар ва қайта ишлаш корхоналари бунёд этилмоқда.
Маълумки дон инсон ҳаетида қиёслаб бўлмайдиган ахамиятга эга. Инсон истеъмол этадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тахминан 65-75%и дондан тайёрланади. Дондан саноатда кўплаб ун, ёрма ва омухта-ем каби бирламчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Халқимизнинг бу маҳсулотларга бўлган талаби бениҳоят каттадир. Аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш ҳозирги бозор муносабатлари барқарорлашиб бораётган бир даврда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш ҳозирги бозор муносабатлари барқарорлашиб бораётган бир даврда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондиришга фақатгина кўплаб дон етиштириш орқали эришиб бўлмайди. Етиштирилган дон, ёрма ва омихта емларни сифатли ва беисроф сақлай билиш лозим.
“Дон ва дон маҳсулотларини сақлаш” фани фақат технология бўлибгина қолмай, балки техник-иқтисодий фан ҳамдир. Фан дон ва унинг маҳсулотлари (ун, ёрма, омухта ем) ни сақлашнинг назарий асосларини, маҳсулотларнинг сифатини оширишни ва улардан рационал фойдаланиш йўл-йўриқларини ўргатади. Шунингдек дон маҳсулотларини сақлашдаги барча турдаги исрофгарчиликка қарши кураш чораларини тўғри ташкил қилишни ўргатади.
Дон, ун, ёрма ва омухта емни сақлаш технологияси фани қўйидаги вазифаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди;
- дон, ун, ёрма ва омихта ем каби маҳсулотларни сақлашнинг назарий асосларини ўргатиш;
- дон ва дон маҳсулотлари (ун, ёрма, омухта ем) кимёвий таркиби, сифат кўрсаткичлари ва уларга таъсир этувчи омилларни ўргатиш;
- дон ва дон маҳсулотларида кечадиган биологик кимёвий жараёнларни ўргатиш;
- маҳсулотларни сақлаш усуллари, режим ва технологик асослари билан таништириш;
- талабларда фан юзасидан чуқур билим ва кўникма ҳосил қилиш ва уларда донни сифатли сақлаш йўлларини излаб топиш учун илмий изланишларга жалб этиш;
- маҳсулотларни сифатли ва беисроф сақлашга эришиш учун соҳага илғор технологияларни жалб этиш.
Курсни ўрганишда талабалар диққат эътибори дон, ун, ёрма ва омихта емларни сақлашга қаратиб қолмасдан балки соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўлларини топиш учун илмий изланишларга жалб этилади. Бу эса амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
2. Дон ва дон маҳсулотларини (ун, ёрма, омухта ем)сақлаш бошқа кўпгина товар маҳсулотлари сингари мураккаб ва маъсулиятли жараён бўлиб, катта миқдорда моддий-техникавий база ҳамда соҳа учун малакали мутахассисларни талаб этади.
Дон ва дон маҳсулотлари уюмининг физиологик ва физик-кимёвий хусусиятлари уни сақлашда қийинчичликлар туғдиради.
Дон тирик организм бўлиб, дон муассасасида турли туман ҳаётий жараёнлар кечади. Бу жараёнларнинг интенсивлиги атроф-муҳит шароитларига боғлиқ.Маҳсулот уюмида кечадиган жараёнлар моддаларнинг фаол алмашинувчи маҳсулот уюмининг етарлича йўқолишига ҳамда унинг сифат кўрсаткичлари тушишига олиб келади.
Дон ва дон маҳсулотлари уюмида микроорганизмлар ҳамда заракунанда ҳашаротларнинг фаолиятини сақлашда айниқса қийинчиликлар туғдиради. Ун ва ёрма каби маҳсулотларда мазкур организмларнинг ривожланиши маҳсулотнинг кўплаб йўқолишига,сифат кўрсаткичларининг пасайишига, ҳаттоки маҳсулотнинг бутунлай бузилишига олиб келиши мумкин.
Маҳсулотлар сифатсиз ҳамда қониқарсиз шароитларда сақланганда қушлар ҳамда сичқон-каламушлар томонидан ифлосланиб кетади.
Дон ва дон маҳсулотларини сақлаш соҳасида қўйидаги масалаларни ҳал этиш муҳим вазифалардан биридир.
Биринчи масала - маҳсулотни исрофсиз сақлашга эришиш ёки маҳсулот камайишини мумкин қадар қисқартиришга эришиш.
Дон ва дон мақсулотларининг табиий камайишини йўқолиш хусусиятига кўра 2 гуруҳга бўлиш мумкин:биологик ва механик. Бу камайишни қуйидагича тасвирлаш мумкин( 1-расм)


Биологик.

1. Нафас олиш.










2. Доннинг униши.










3. Микроорганизмларнинг ривожланиши.




4Ҳашарот ва каналарнинг ривожланиши.







5.Ўз-ўзидан қизиш.










6.Кемирувчилар таъсири.










7.Қушлар таъсири.




Ìåõ Механик.



1. Шикастланиш.




2.Чангиш.




3.Тўкилиш.


Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling