Кириш. Фаннинг мазмуни. Сақлашга қабул қилинадиган доннинг холати. Режа


Сақлашда дон сифати ва вазнини пасайтирувчи омиллар


Download 80 Kb.
bet2/4
Sana02.04.2023
Hajmi80 Kb.
#1320153
1   2   3   4
Bog'liq
1-Maruza

Сақлашда дон сифати ва вазнини пасайтирувчи омиллар.

Иккинчи масала – дон махсулотларини сифатини пасайтирмасдан саклаш. Сақлаш амалиётида дон маҳсулотлари ва уруғ сифатининг пасайиши ҳолатлари сақлаш жараёнини нотўғри ташкил этиш ва бу маҳсулотларни сақлаш давомида етарлича назорат қилмаслик оқибатида келиб чиқади.


Бу муддатдан ўтиб кетгандан кейин маҳсулот сифати ва истеъмоллик қиймати пасая боради. Масалан кўпгина ун ва ёрмаларда иккинчи ва учинчи йилда сифатининг кескин пасайишини кузатиш мумкин. Уруғлик донлар эса учинчи ва тўртинчи йили унувчанлик қобилиятини йўқотади.
Учинчи масала-сақлаш мобайнида дон маҳсулотлари сифатини ошириш. Дон маҳсулотларининг сифатли сақланиши энг аввало уларни етиштириш омилларига боғлиқ. Яхши агротехникада етиштирилган, тўла пишган тўлиқ донлар сифатли сақланади. Бундан ташқари дон маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаш учун уларга сақлашга жойлаштиришдан олдин ишлов берилади. Бунинг учун дон барча турдаги аралашмалардан тозаланади. Дон ва дон маҳсулотлари намлиги давлат стандартида белгиланган кўрсаткичга келтирилади.
Дон ва дон маҳсулотларини сақлашда белгиланган аниқ режимларни тадбиқ этиш ҳамда замонавий илғор технологияларни жорий этиш ҳам маҳсулотларнинг сифатини сақланиши гаровидир.
Тўртинчи масала мумкин қадар оз меҳнат ва моддий маблағлар сарфлаб юқори натижаларга эришиш, яъни маҳсулот исрофини камайтириш, ҳамда сифатини оширишга эришиш.
Кўпгина амалий тажрибалар шуни кўрсатадики ишлаб чиқариш самарадорлигини қуйидаги усуллар билан ошириш мумкин:
- маҳсулот сақланадиган иншоотларни тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш;
- сақлашга жойлаштиришдан олдин маҳсулот сифатини изчил назорат қилиш ва уларга ишлов бериш;
- соха мутахассисларининг малакаларини мунтазам ошириб бориш;
- замонавий илғор технологияларни жорий этиш;
- ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш ва маҳсулотдан рационал фойдаланиш.
Дон маҳсулотларининг нотўғри реализация қилиниши ишлаб чиқаришда кўпгина исрофларга олиб келиши мумкин. Масалан, пиво ишлаб чиқариш саноатида пивобоп бўлмаган арпа навларининг ишлатилиши пиво чиқиши ва унинг сифатини тушириб юборади. Крахмал патола ишлаб чиқаришда маккажўхорининг кремнийли навларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки бу навлардан крахмал чиқиши жуда паст. Омухта ем ишлаб чиқаришда сариқ маккажўхори ўрнига оқ маккажўхорининг ишлатилиши емнинг витаминли таркиби ҳамда озуқавийлик қийматини ўзгартиб юборади.
Дон ва дон маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида Республикамиз дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида қўйидаги технологик тадбирлар йўлга қўйилган.
1.Дон уюмини барча турдаги аралашмалардан тозалаш. Дон қанчалик тоза бўлса унинг сақланиши ҳам, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ҳам шунчалик юқори бўлади. Тозалик дон сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Донни тозалаш учун дон корхоналарида турли ҳажмли ва ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган дон тозаловчи ускуналардан фойдаланилади.

  1. Донни қуритиш. Дон қуритишда намлик шунда кўрсатгичга олиб келинадики, бу намликда дон узоқ ва сифатли сақланиши лозим. Куритиш учун корхоналар махсус қуритиш ускуналари билан таъминланади.

  2. Совутиш режимларини қўллаш. Дон ва дон маҳсулотларининг сифатли сақланиши кўп жиҳатдан ҳаво режимига боғлиқ. Маҳсулот сақланадиган иншоотлар табиий шамоллатилиши, вентиляция ёрдамида совутилиши мумкин.

4. Маҳсулотларни зарарли микроорганизм ва зараркунанда ҳашарот ҳамда кемирувчилардан ҳимоялаш. Бу жараён анча мураккаб ҳисобланади. Маҳсулотларни бу таъсирлардан ҳимоялаш учун иншоотлар дезинфекция қилинади,кимёвий препаратлар қўлланилади.
5. Юқоридаги барча масалаларни ҳал этиш соҳасида фаолият кўрсатаётган кадрларнинг малакасига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шунинг учун бўлгуси мутахассис дон, ун, ёрма ва омухта ем сақлаш юзасидан чуқур назарий ва амалий билимга эга бўлиши лозим.

Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling