Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари
Download 0.54 Mb.
|
8-mavzu.тақдимот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Салихов С.А. ва бошқалар. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Тошкент “Иқтисодиёт”, 2013 йил.
- 3. Ильенковой С.Д. Инновационный менеджмент. Учебник. – М.: ЮНИТИ –ДАНА, 2012. -392 с.
- 5. Ишмухамедов А. Э. Инновацион стратегия. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2007.
- 7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2019 йил.
- Инновацион жараёнлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар
- Инновацион имкониятнинг иқтисодий категория сифатида таснифи
Маърузачи: Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси Э.Х.Хуррамов ИНДУСТРИАЛ ВА ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ1. Салихов С.А. ва бошқалар. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Тошкент “Иқтисодиёт”, 2013 йил.2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил.3. Ильенковой С.Д. Инновационный менеджмент. Учебник. – М.: ЮНИТИ –ДАНА, 2012. -392 с.4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил5. Ишмухамедов А. Э. Инновацион стратегия. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2007.6. Акабирова Д.Н.Инновационная стратегия. Учебное пособие. Тошкент, Иқтисодиёт, 2011.7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2019 йил.Мавзу: ИННОВАЦИЯНИ СОҲАЛАР БЎЙИЧА ТУРЛАРИ Р Е Ж А 1. Хизматлар соҳасидаги инновациялар. 2. Маркетинг инновациялари. 3. Нархларни шакллантиришдаги инновациялар. 4. Ташкилий ва бизнесни ёритишдаги инновациялар. Инновациялар қуйидаги турларга бўлинади: Технологик инновациялар - бу бозорда жорий қилинган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ёки хизмат, амалда қўлланиладиган хизматларнинг ишлаб чиқаришнинг янги ёки такомиллаштирилган жараёни ёки усули сифатида шаклланган инновацион фаолиятнинг якуний натижасидир. Агар у бозорда ёки ишлаб чиқариш жараёнида жорий қилинса, у амалга оширилган деб ҳисобланади. Маркетинг инновациялар - истеъмолчилар эҳтиёжларини яхшироқ қондиришга, уларнинг таркибини кенгайтиришга, сотишни кўпайтириш учун янги сотиш бозорларини очишга қаратилган. Сотишнинг янги усулларини қўллаш ва маҳсулотни намойиш қилиш орқали сотишни кенгайтириш билан боғлиқ. Масалан, сутни пакетларда ишлаб чиқариш дастлаб маркетинг инновацияси сифатида қабул қилинган. Нархларни шакллантиришдаги инновация - деганда хизмат ёки товарга белгиланган нархнинг ноодатий қоидалар асосида белгиланиши ҳисобланади. Масалан, замонавий авикомпаниялар самолёт двигателларини харид қилмайди балки уни “ижарага” олади, чунки двигател авиакомпания учун фақат восита холос. Шуни ҳисобга олиб, двигател ишлаб чиқарувчилар товарнинг нима беришига қараб нарх белгилайди. Мана шу қоида нархларни шакллантириш инновациясига мисол бўла олади. Ташкилий инновация - бу ташкилот учун янги ғояни ёки ўзини тутиш шаклини қабул қилишдир. Бундан ташқари, жорий этилган янгилик бошқа ташкилотда одатий ва таниш амалиёт бўлиши мумкин. Бизнес юритишдаги инновация тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг янги усулларини жорий этишни англатади. Буларга қуйидагилар киради: янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган корпоратив стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; замонавий бошқарув усулларини жорий этиш (ахборот технологиялари асосида), корхонада янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган ташкилий тузилмаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Инновацион сиёсат - бу илмий ишлар ва ихтирочилик натижаларини ҳаётга жорий этишда қўлланиладиган бошқарув, иқтисодий, ташкилий ва технологик қарорлар, усуллар жамланмаси ҳисобланади. Корхона инновацион сиёсати мавжуд ресурсларга қараб инновациялар жорий этиш кетма кетлигини белгилаб беради. Инновацион сиёсатни амалга ошириш корхонанинг техник, иқтисодий ва моливий имкониятларидан келиб чиқиб амалга ошади. Инновацияон сиёсатни шакллантириш, авваламбор, инновацион стратегияни ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади. Инновацион жараёнлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар
Инновацион жараёнлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар
Инновацион имкониятнинг иқтисодий категория сифатида таснифиDownload 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling