Корхонанинг қурилиш жойини техник иқтисодий жиҳатдан асослаш


Download 0.95 Mb.
bet1/10
Sana14.03.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1266795
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
СОДА АЗИМАХОН

МУНДАРИЖА


бет

1.Кириш 5
2. Корхонанинг қурилиш жойини техник иқтисодий 8
жиҳатдан асослаш. 8
3.Хом ашё маҳсулотларининг тавсифи 9
4.Тайёр маҳсулот тавсифи. 12
5.Технологик ишлаб чиқариш усулларини тавсифлаш ва танлаш 15
6.Танланган технологик ишлаб чиқариш жараёнининг баёни. 19
6.1.Жараённинг физик-кимёвий асослари. 19
6.2. Технологик схема баёни. 23
7.1.Моддий ва иссиқлик ҳисоби. 31
7.2.Асосий жиҳознинг ҳисоби. 36
7.3. Механик ҳисоб 39
7.4.Гидравлик ҳисоб. 40
7.5.Асосий жиҳознинг баёни. 43
8.Технологик жараённи автоматлаштириш 47
9. Меҳнат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш 49
10.Иқтисодий асослари 53
11. Хорижий инвестиция 64
12.Хулоса 70
13. Адабиётлаp 71


1.Кириш


Ўзбекистонга кальцинирланган соданинг ҳар тоннасини илгари хорижий мамлакатлардан катта миқдорда валюта эвазига келтирилар эди. Истиқлол йилларига келиб мустақил мамлакатимизда қоғоз, кимё, металлургия, нефт, газ ва бошқа саноат корхоналари ривожлана бошлади. Республика раҳбарияти юртимизда сода заводи барпо этиш йўлларини излашга киришди. Бунга Қорақолпоғистон Республикасининг Устюрт кенгликлари танланди. Завод ва қурилажак корхоналар келгусида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, халқ турмуш шароити яхшиланиши ва аҳолини иш билан таъминлашга имкон беради. Ўзбекистонда сода ишлаб чиқаришга катта аҳамият берилаётгани учун “Кальцинирланган сода технологияси” фани ўқув режага киритилган. Кальцинирланган сода технологияси - бу сода ишлаб чиқариш технологияси, усуллари, халқ, қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги ахамиятини ўрганувчи фандир. Мустакил Ўзбекистон Республикаси саноатини, ҳалқ хўжалигини, айниқса, унинг қишлок хўжалигини ривожланишида кимё саноати шу вақтга қадар етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмокда. Республикамиз кимё санотида ноорганик моддалар - минерал ўғитлар, тузлар, кислоталар, боғланган азот бирикмалари ва сульфат кислотаси ишлаб чиқариш билан бир қаторда сода ишлаб чиқариш ҳам шу давргача салмоқли ўринларни эгаллаб келди ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолишига шак - шубҳа йўкдир, чунки қишлок хўжалигини унинг асосий озуқаси минерал ўғитларсиз, ҳалқ ҳўжалиги ва кимё саноатининг ривожини эса бутун дунёда бўлгани каби, сода ишлаб чиқаришини ривожисиз ҳам тасаввур этиб бўлмайди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш мумкинки, ҳозирги вактда киши бошига тўғри келадиган ишлаб чиқарилаётган сода микдори бўйича бизнинг Республикамиз нафакат МДХ давлатлари орасида, балки дунё бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллади, бунга мисол қилиб, янги жорий қилинган Қўнғирот сода ишлаб чиқариш корхонасини айтишимиз мумкин. Қўнғирот сода заводи - Марказий Осиёда ягона корхона. У мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятида салмоқли ўрин тутади. Қорақалпоқлар доим умид билан яшайдиган халк. Оллоҳдан сув бўлмаса - ёмғир тилайди, ёмғир бўлмаса - сув сўрайди... Осмондан излаганини ердан топади. Қандай муаммо бўлмасин чорасини излайди, мақсадига етади. Мамлакатимиз биринчи Президенти Ислом Каримов ҳар гал Қорақалпоғистонга ташриф қилганида Қорақалпоқликларнинг бу меҳнатсеварлигини алоҳида эътироф этади. Давлатимиз раҳбари яқинда Устюрт минтақасига сафари чоғида йўл-йўлакай Хўжайли ва Конликўл туманлари деҳконлари билан суҳбатлашди. Хусусан, Қўнғирот сода заводининг ишга туширилиши муносабати билан унинг ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди. Қорақалпоқ халқи ҳаётидаги янгиликлар, ўзгаришлар билан танишди. Қўнғирот сода заводи нафақат Қорақалпоғистон кимё саноатининг қалдирғочи, балки Ўзбекистонда, қолаверса, Марказий Осиёда калсийлаштирилган сода ишлаб чиқарувчи ягона йирик корхона ҳисобланади. Бу ерда келгусида йилига тайёрланадиган 100 минг тонна маҳсулот мамлакатимиз ички эҳтиёжини қондирибгина қолмасдан, четга ҳам экспорт қилинади. Юртбошимиз бу ерда бўлганларида заводнинг иш жараёнлари билан бирга, жамоа аҳлининг турмуш шароитлари билан ҳам қизиқди. Раҳбарлар, мухандис-техник ходимлар қатори оддий меҳнат кишилари билан ҳам суҳбатлашди. Жумладан, корхона техника назорати бўлими бошлиғи Света Оспанова давлатимиз раҳбари билан эркин гурунг қилиб, деди: - Сизнинг ташаббусингиз билан, чўл қўйнида шундай улкан корхона қурилиб қолди. Бу ерда ҳозир, асосан, ёшлар ишлаяпти. Яхши ишлашимиз учун барча қулайлик муҳайё. Ёшлар номидан тилагим, Сиз ҳамиша бахтимизга омон бўлинг. Сизнинг ёрдамингизда завод қошида 2005 йилда Тошкент Кимё технология институтининг махсус сиртки бўлими очилди. Институт бўлими замонавий асбоб-ускуналар, ўқув қуроллари билан жиҳозланди. Ўтган ўқув йили 12 нафар йигит-қиз ўқишни тамомлаган бўлса, бу йил уларнинг сони 65 нафарга етиб, дипломли мухандис бўлиб чиқадилар. Заводнинг бош директори Рихсибой Якубов мамлакатимиз Президенти билан учрашувни шундай эслайди: - Юртбошимиз бу ерда ишловчиларга янада яхширок турмуш шароити яратиш борасида йўл-йўриклар берди. Заводнинг Элобод посёлкасидан Қўнғирот шаҳарчасигача бўлган узунлиги 40 километр йўлни жаҳон андозалари даражасидаги йўлга айлантириш ҳақида маслаҳат қилди. Бу лойиҳа дастури шу йилнинг биринчи сентабригача тугалланиб, кейинчалик Нукус шаҳригача тезкор харакатдаги йўлга айланиши кераклигини уқтирди. Табиийки, шунда завод посёлкаси алоқаси йирик шаҳарлар билан янада яқинлашади. Энг муҳими, аҳоли катта қулайликларга эга бўлади. Йўл атрофида инфратузилма объектлари қурилади, ривожланади. Раҳбаримиз диққат-эътиборини заводнинг бош мухандиси, қорақалпоқ йигити Абат Рамбергенов жалб этди. Абат Қўнғиротда туғилиб, ўрта мактабни тамомлагач, Россиянинг Пенза шаҳридаги политехника институтида “Химиявий ишлаб чиқаришда машина ва аппарат қурилиши” факультетини муваффақиятли тамомлади ва шу институтда ишлай бошлади. “Қўнғиротда сода заводи қурилади” деган хабарни эшитиб, она шаҳрига қайтди. Дастлаб завод қурилишига ишга киради. Истиқлол йилларига келиб мамлакатда қоғоз, химия, металлургия, нефть, газ ва бошқа саноат корхоналари тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Республика раҳбарияти ўз сода заводимиз бўлиши йўлларини излашга киришди. Бунга Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт кенгликларида, Қоратоғ ёнбағирларида имконият борлиги аниқланди ва пировардида, корхонани бунёд этиш учун Устюрт кенгликлари танланди. Бу ерда кальсийлаштирилган сода ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё - туз (“Борса келмас” оралиғида), табиий газ хом ашёлари ва заҳираси бир неча юз йилларга етгулик “Коратоғ”, “Жамансой” охактоши конлари борлиги қўл келди. Аммиак Қорақалпоғистонга яқин худуд – “Навоий азот” заводидан олинадиган бўлди. Шу билан бирга минтақадаги мавжуд яна бир қатор охактош, бўр, гипс, мергел ва бошқа фойдали қазилмалардан фойдаланиш лойиҳалари ҳам яратилди.


Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling