Корхонанинг қурилиш жойини техник иқтисодий жиҳатдан асослаш
Корхонанинг қурилиш жойини техник иқтисодий
Download 0.95 Mb.
|
СОДА АЗИМАХОН
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Хом ашё маҳсулотларининг тавсифи
- 4.Тайёр маҳсулот тавсифи.
2. Корхонанинг қурилиш жойини техник иқтисодий
жиҳатдан асослаш. Менга битирув малакавий ишидаги мавзу “MARGILON FIRDAVS SERVIS” MЧЖдаги сода ишлаб чиқариш қуввати 105000 т/йил бўлган натрий гидрокарбонатни кальцинаациялаш бўлимини лойиҳаланг. Асосий қурилма айланувчи қуритиш печи”. “MARGILON FIRDAVS SERVIS” MЧЖдаги сода заводи вилоят миқёсида рақобатбардош ва юксак сифат кўрсаткичларига эга кальцийланган сода ишлаб чиқарадиган Республикадаги кичик корхонадир. Кимё саноати гиганти саналган мазкур корхона кундан кунга ривожланиб, нафақат маҳаллий бозорга, балки экспорт учун ҳам бир неча турдаги маҳсулотларни етиштириб, жанубий минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Кальцийланган сода, ёки натрий карбонати –қимматбаҳо кимёвий маҳсулот ҳисобланиб, рангли металлургия ва енгил саноатда ишлатиладиган шиша ва шиша буюмлари, ёнувчан ва шаффофловчи моддаларни олишда кенг қўлланилади. Соҳа мутахассисларининг таҳлилига кўра мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш йилига 76 минг тоннани ташкил этади. Кальцийланган сода маҳсулотини етиштириш технологик жиҳатдан ўта мураккаб жараёндир – зарур даражада энергия сарф қилинади, энг муҳими, ходимларнинг юқори малакага эга бўлишини талаб қилади. Барча жараёнлар компьютерлар ёрдамида бошқарилади. Техник кўрсаткичлар мониторинги олий малакага эга мутахассислар томонидан амалга оширилади. Йил сайин заводда бундай юқори малакага эга етук мутахассислар сафининг тўлишиб келаётгани бизни қувонтиради. 3.Хом ашё маҳсулотларининг тавсифиКалцинацияланган сода олиш учун асосий хом-ашё сифатида таркибида Na+ ва СО3- ионлари бўлган табиий моддалар, ҳамда ёрдамчи материаллар сифатида – аммиак, ёнилғи, сув ва сув буғи ишлатилади. Натрий хлорид (ош тузи). Ош тузи табиатда қаттиқ ҳолда - ош тузи конлари, шўр кўлларда чўкма сифатида – денгиз сувида, шўр кўллар сифатида ўчрайди. Энг катта ҳавзали ош тузи эритмаси Қиримдаги, Азов денгизи қўлтиғи Сиваш (майдони 2500 км2) ни келтириш мумкин. Бизнинг Республикамизда ҳам етарли ош тузи ҳавзалари мавжуд. Аммиакли усулда сода олишда қаттиқ ош тузи эмас, ош тузи эритмаси рассол ишлатилади. Рассолни табиий ва сунъий усулда ҳосил қилиш мумкин. Табиий усулда рассол олиш учун ер ости қатламларига ер ости суви юборилади, натижада рассол шўр булоқ сифатида ер устига оқиб чиқади. Сунъий рассол олиш учун туз қатламларига махсус насослар ёрдамида сув юборилади, ёки қазиб чиқарилган ош тузи махсус бассейнларда эритилади. Ер остида ҳосил қилинган рассол концентрацияси паст бўлганлиги учун, уни тўйинтириш учун, қаттиқ ош тузи қўшилади. Ош тузини зичлиги, юборилаётган сувни зичлигидан кўп бўлганлиги учун, у мустақил равишда ер устига яхши чиқолмайди. Шунинг учун ер остида ҳосил қилинган рассол скважиналардан, чуқурлик марказидан қочма насослар ёрдамида кўтарилади. Ҳозирги кунда ер ости туз қатламидан янги гидровруб усулида, тузни эритиб рассол қилиб чиқариб олинмоқда. Бу усулда дастлаб туз қатламида баландлиги 3.5-4.5 метр, диаметри 100 м атрофида горизантал камера ҳосил қилинади. Камерани фақат кенгайиш йўналишида кавлаш ва камера шипи ўпирилиб тушмаслиги учун, камерага ҳаво ва нефт махсулоти (дизел ёғи) хайдалади, натижада нефт маҳсулоти сувдан енгил бўлганлиги учун, камера шипидан қалинлиги 2-3 мм бўлган изоляцион ёғ қатлами ҳосил бўлади. Шундай қилиб туз фақат камерани ён томонларида эрийди. Шундай режимда камерадан 1.5-2 йил давомида рассол олинади, кейин шипи ёғдан тозаланади ва камерада туз эритиш учун эксплуатацион юза кенгаяди. Агар эксплуатация қилишни бошланишида унумдорлик 35 м3/соат бўлса, охирида 70 м3/соатгача кўтарилади. Қазиб олиш коэффициенти 25-30% ни ташкил қилади. Рассолни рассол ишлаб чиқариш жойидан сода заводига трубопровод ёрдамида етказиб берилади. Трубани ерга чуқурроқ кўмади, коррозиядан ҳимоялаш учун унга битум сурилади ёки катод ҳимоя усули ишлатилади. Трубопровод узунлиги давомида назорат қудуқлари ўрнатилади, қудуқ ичида трубага ҳаво крани ёки клапани ўрнатилади, вақти-вақти билан трубада ҳосил бўладиган ҳавони чиқариб ташлаш учун. Заводда рассол ҳажми 5500 м3 бўлган резервуарда сақланади. Коррозиядан ҳимоялаш учун резувуар ичидаги бетон қатлами билан футеровкаланади. 1 тн.калцирланган сода олиш учун 1.6 тн. Ош тузи сарфланади. Карбонат хом ашёси. Сода заводларида углерод диоксид ва охак олиш учун охактош ёки мель ишлатилади. Кўпроқ охактош ишлатилади. Охактошни зичлиги 2400-2900 кг/м3. Ўлчамлари 60-150 мм бўлган охактошни тукиш тахминан 1.5 т/м3, мелники 1.0 т/м3. охактош зичлиги кўпроқ бўлганлиги учун, ундан охак олиш мумкин. Мель пиширилаётганда кўпчилиги чатнаб кетади, майдаланган маҳсулотни кўпайишига мелни кам мустаҳкамлиги сабаб бўлади. Шихтада майдаланган доналарни кўпчилиги уни қаршилигини кўпайтиради. Қўйида охактош ва мель таркиби берилади (%, масса): Мел Охактош СаСО3 кам эмас 83,0 95,0 MgСО3 кўп эмас 1,0 2,5 SiО2 кўп эмас 1,5 0,5 R2О3 кўп эмас 0,4 1,5 СаSО4 кўп эмас 0,1 0,4 Н2О кўп эмас 14,0 1,0 Охактош ва мель асосан очиқ усулда қазиб чиқарилади. Қазиб чиқарилган охактош сортировка қилинади, 30-120 ммли бўлаклар қанатли транспрот ёки вагонеткаларда, завод шихта бўлимига олиб келинади ва ёқилғи қўшилиб печга берилади. Ўлчами 30 мм дан кичик бўлаклар қурилиш ишларига цемент ва металлургия саноатига юборилади. Қўшимча материаллар. Аммиак NH3. Табиий сода. Бу модда табиий сода манбаи ҳисобланади. (NaСО3 NaНСО3 2Н2О). У асосан содали кўлларда (Ғарбий Сибирда, Россияда), сода қатламлари таркиби 8 – 12% NаСО3, 1,0% NaSО4, 0.5 % NаСl, 65% гача эримайдиган моддалар ва 20 – 30 % сув. Нефелин. Уни тахминий формуласи – 3Na2 ОКО2 4Аl2О3 9SiО2. Нефелиндан глинозем ва цемент олиш учун қайта ишланганда, унинг таркибида Nа2СО3 ва К2СО3 бўлган эритма қолади. Нефелинни катта қатламлари Кола ярим оролидаги Хибин тоғларида бор. Нефелин концентратини таркиби ўзгармас бўлганлиги учун, унга дастлабки ишлов бериш (майдалаш, сортировка ва х.к.) шарт эмас. 4.Тайёр маҳсулот тавсифи. Кальцинацияланган сода - Na2CO3, молекуляр массаси-106, натрий карбонат кристалл кукун, зичлиги 2,53 г/см3, суюқланиш температураси 8530С, сувда яхши эрийди. Сода (натрий карбонат) қадимги даврлардан маълум бўлган. Сода денгиз ўсимликлар кўллари ва табий содавий кўллардан олинган. 1775 йилда француз олими Леблан саноатда қуйидаги усул бўйича сода ишлаб чиқаришни таклиф этган: 2NaClH2SO4Na2SO42HCl Na2SO4 + CuCO32C Na2CO3CuSCO2 Хосил бўлган қаттиқ моддадан сув ювиш усули билан сода эритмаси олинган. Эритмани буғлатиш натижасида қаттиқ сода ишлаб чиқарилган. 1865 йилда Бельгияли мухандис Сольве сода ишлаб чиқаришнинг аммиакли усулини амалга оширган: NaCl NH3 CO2 H2O NaHCO3 NH4Cl 2NaHCO3 Na2CO3 + CO2 Леблан усулига нисбатан Сольве усули қуйидаги ижобий томонларидан иборат: Махсулотнинг сифати юкори, тоза сода хосил бўлади; Ишлаб чиқариш жараёнингинг узликсизлиги; Мехнат шароитлари яхшиланиши ва иш кучи кам сарфланиши; Электроэнергия ва ёқилғиларнинг камроқ сарфланиши; Ўзбекистон Республикасини халқ хўжалиги учун содага талаб катта бўлмоқда. Хозирги кунда сода хорижий давлатлардан катта миқдордаги валюта билан инпорт қилинади. Шунинг учун Қорақолпоғистон Республикаси Қўнғирот шахрида сода заводи қурилган. Бу завод хам соддани Сольве усулида ишлаб чиқаради. Юқоридаги усуллардан ташқари содани натрий гидрооксидидан олиш мумкин: 2NaOH CO2 Na2CO3 H2O Россияда сода нефелин табиий рудасидан хам олиш усули мавжуд. Бу руда таркибида асосан нефелин бўлиб (3Na2OK2O4Al2O39SiO2), ундан алюминий оксид, поташ ва цемент махсулотлари хам ишлаб чиқарилади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling