Корхонанинг қурилиш жойини техник иқтисодий жиҳатдан асослаш


Download 0.95 Mb.
bet8/10
Sana14.03.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1266795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
СОДА АЗИМАХОН

7.5.Асосий жиҳознинг баёни.
Кальцинация бўлимида фильтрланган ва ювилган нам ҳолатдаги натрий гидрокарбонатнинг парчаланиши натижасида кальцинацияланган сода, карбонат ангидрид ва сув ҳосил бўлади. Қиздирилиш натижасида қуруқ натрий гидрокарбонат (NaHCO3) қуйидаги реакция бўйича парчаланади:
2NaHCO3  Na2CO3 + CO2 + H2O – 125,6 кж
СО2 ва Н2О нинг 100кПа (1 атм) босимида парчаланиши 1200С ҳароратда содир бўлади. Фазалар қоидасига кўра, бу тизим бир эркинлик даражасига эга ва шунинг учун буғ фазасининг мувозанат босими фақат ҳароратга боғлиқдир. Ҳарорат ошириши билан мувозанот ўнг томонга силжийди ва натижада реакция тезлиги ошади.
Натрий гидрокарбонат таркибида нам ва қўшимчалар борлиги учун амалдаги шароитларда унинг термик парчаланиши мураккаблашади.
Кальцинация ёки натрий гидрокарбонатнинг парчаланиши ташқи юзаси қиздирилган газларда иситиладиган цилиндрик пўлат барабанларда (ўзунлиги 18-25 м, диаметри 2-2,5 м) 140-170ОС ҳароратда ўтказилади. Шундай қилиб, ёқилғи газлари барабанда олинадиган содани ифлослантирмайди.
Натрий гидрокарбонат таркибидаги намлик жиҳозли тузилишни мураккаблаштиради, чунки ёпишқоқ бўлганлиги сабабли у жиҳозлар деворларига ёпишиб қолади.
Натрий гидрокарбонатнинг тўйинган эритмаси иссиқ юза билан тўқнашиши натижасида буғланишининг интенсив жараёни кузатилади. Кристалланаётган қаттиқ фаза зич юзага ёпишадиган қатлам ҳосил қилади.
Иссиқлик узатувчанлиги паст бўлган соданинг қаттиқ катлами иссиқлик узатишни ёмонлаштиради ҳамда ташқаридан қиздириладиган сода ўчоқларининг деворларини куйдириши мумкин. Бу ходисанинг олдини олиш учун нам натрий гидрокарбонат кальцинациялашдан олдин одатда унинг барабан деворларига ёпишиб қолишини олдини олиш мақсадида янги куйдирилган сода (сода ретури) билан аралаштирилади. Бунинг натижасида янги қаттиқ фаза трон (Na2CO33NaНCO32H2O) ҳосил қилади. Эркин намлик кристаллизация сувига боғланади ва сочилувчан маҳсулот ҳосил қилади:
3NaHCO3 + Na2CO3 + 2H2O  Na2CO33NaHCO32H2O + 21,9 кДж
Термографик тадқиқотлар натижасига кўра, 1110С ҳароратда қиздирилиши натижасида трондан кристаллизация суви чиқиб кетади:
Na2CO33NaHCO32H2O  Na2CO33NaHCO3 + 2Н2О – 320,3 кж
1270С ҳароратда эса иккиламчи тузнинг парчаланиши кузатилади:
2(Na2CO33NaHCO3)  5Na2CO3 + 3Н2О + 3СО2 – 472,6 кДж
Ушбу реакция энг секин ўтадиган ва умуман кальцинация жараёни боришини белгилайдиган реакция ҳисобланади.
Техник натрий гидрокарбонат таркибида аммоний карбонат ва хлоридлари ҳамда натрий гидрокарбонат билан биргаликда кристалланадиган натрий карбонат тузлари ҳам мавжуддир.
Қиздирилганда натрий карбонат билан биргаликда чўкмага аралашган аммоний карбонатлари парчаланади:
(NH4)2CO3 = 2NH3 + CO2 + H2O
NH4HCO3 = NH3 + CO2 + H2O
Ушбу реакция натижасида аммиакнинг ярми, қолган қисми эса натрий гидрокарбонатнинг тронга ўтиш жараёнида ажралиб чиқади.
Аммоний хлорид натрий гидрокарбонат билан реакцияга киришади қаттиқ ош тузи қўшимчаси ҳолатида қолади:
NH4Cl + NaHCO3  NaCl + NH3 + H2O + СО2
Шундай қилиб, кальцинация жараёни соданинг асосан трон ва натрий гидрокарбонатлардан ҳосил бўлиш жараёнларидан иборатдир. Кальцинация жараёнига келиб тушаётган трон ва натрий гидрокарбонатларнинг нисбати аралаштириш сифати ҳамда натрий гидрокарбонат намлиги билан белгиланади.
Барабанли қуриткичлар. Бундай қурилмалар атмосфера босими билан узлуксиз равишда турли сочилувчан материалларни қуритиш учун ишлатилади. Барабанли қуриткич цилиндрсимон барабандан иборат бўлиб, горизонтга нисбатан кичик оғиш бурчаги (3—6°) билан жойлаштирилган булади. Барабан бандажлар ва роликлар ёрдамида ушлаб турилиб, электромотор ва редуктор ёрдамида айлантирилади. Барабаннинг айланишлар сони 5—6 мин-1. Нам материал таъминлагич орқали винтли қабул қилувчи насадкага берилади, бу ерда материал аралаштириш таъсирида бир оз қурийди. Сўнгра материал барабаннинг ички қисмига ўтади.
Барабаннинг материал билан тўлиш даражаси 25 % дан ортмайди. Барабаннинг бутун узунлиги бўйича насадкалар жойлаштирилади. Насадкалар барабаннинг кесими бўйича материални бир меъёрда тарқатиш ва аралаштиришни таъминлайди. Бундай шароитда материал билан қуритувчи агентнинг ўзаро таъсири самарали бўлади.
Барабан ичида материалнинг ўта қизиб кетиш даражасини камайтириш учун материал ва қуритувчи агент (тутунли газлар ёки қиздирилган ҳаво) бир-бирига нисбатан тўғри йўналишда бўлади, чунки бундай шароитда юқори температурали иссиқ газлар катта намликка эга бўлган материал билан контактлашади. Майда сочилувчан материаллар учун ҳавонинг барабан ичидаги тезлиги 0,5—1,0 м/с, катта бўлакли материаллар учун эса 3,5—4,5 м/сдан ортмаслиги керак. Ишлатилган газлар атмосферага чиқарилишдан олдин майда чанглардан циклонда тозаланади. қуритилган материал барабандан ташқарига туширувчи қурилма орқали чиқарилади.
Қуритилган материал доналарининг ўлчамлари ва хоссаларига кўра қурилмаларда ҳар хил насадкалардан фойдаланилади. Катта бўлакли ва қовушиб қолиш хусусиятига эга материалларни қуритиш учун кўтарувчи-парракли насадкалар, ёмон сочилувчан ва катта зичликка эга бо’лган катта бўлакли материалларни қуритиш учун эса секторли насадкалар ишлатилади. Кичик бўлакли, тез сочилувчан материалларни уритишда таркатувчи насадкалар кенг ишлатилади. Майда қилиб эзилган чанг ҳосил қилувчи материалларни берк ячейкали довонсимон насадкалари бўлган барабанларда қуритиш мақсадга мувофиқдир.
Барабанли қуриткичларда материалнинг яхши аралашишига эришилади, натижада қаттиқ ва газ фазалари оралиг’ида узлуксиз контакт юз беради. Бундай қуриткичларнинг иш унумдорлиги буғланаётган намлик бўйича 100—120 кг*м3/соат гача етади. Барабаннинг диаметри эса 1200 дан 2800 мм гача боради. Барабанли қурилмалар катта миқдордаги мақсулотларни қуритиш учун ишлатилади.


8.Технологик жараённи автоматлаштириш


Мен лойихалаётган ишлаб чиқариш объекти тўлиқ автоматик тарзда бошқаришга мўлжалланган ва у қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Технологик жараён марказий бошқарув пулти орқали бошқарилади. Ҳар бир аппаратни қуйидаги кўрсаткичлар орқали бошқарилади.
Ғ – сарфи
Р – босим
Т – харорат
L - сатхи
A – сигнал бериш
R - ёзиб борувчи
S - блокировка пултлари орқали бошқарилади.
Бундан ташқари қурилмаларни ўзида босим кўрсатиши учун маноментлар қўйилган хароратларини билиш учун термопаралар ўрнатилган.
Автоматлаштириш – технологик процесларини одамнинг қисмат иштироки билан бошқаришда контрол ўтган праборларни, ростлагичлар ва бошқа техникавий қурилмаларни қуллаш демакдир.Одамнинг технологик жараёнда иштирок этиш даражасига кўра автоматлаштириш қуйидаги турларга бўлинади.
- автоматик контрол.
- автоматик ростлаш.
- автоматик бошқариш.
Автоматик контрол технологик процесснинг хозирги холати хақида оператив маълумот олиш ва уни қайта ишлаш учун бўлган шароит таъминлайди. Бунда одам автоматик ростлаш систематисининг туғри ишлашини кузатиб туради холос.Модданинг хажмий сарфи мз/соатда ўлчанади. Тозалаш иншоатларига келаётган сувни сатхини доимо ўлчаб турилади. Бунинг учун қапковичли сатх ўлчагич прибори ўрнатилган. Приборни сезгир элементи қапковичнинг массаси суюқлик массасидан кам. Қапкавичли сатх ўлчагичлар турли мадификацияси мавжуд ва суюқлик сатхи ўзгариш натижасида қапковичнинг силжишига асосланган . Қапковичли сарф ўлчагичларда доимий ва даврий чўкадиган қапқовичлар ишлатилади. Доимий чўкадиган қапқовичли сатх ўлчагичнинг оддий схемаси саноатда қўлланиладиган қўпчилик сатх ўлчагичлар шу схема асосида ишлайди.Қишда коагулет музламаслиги учун буни иситилиб турилади. Иссиқлигини ўлчаш учун манометрик термометр ишлатилади. Бу термометрларни кўрсатиш фарки – 1500 С дан + 6000 С гача бўлган суюқ ва газсимон мухитлар температурасини ўлчаш учун қўлланилади. Манометрик термометрлар қилиш саноатда кенг қўлланилади, хамда портлаш хавфи бор жойларда ишлатилиши мумкин.Бу холда диаграмма қогози соат механизми билан юритилади.
Марказий бошқарув пультида жараёндаги харорат, босим, сатхлари, сарфлари, концентрациялари назорат ўлчов асбоблари хамда автоматик ёзиб борувчи қурилмалар ёрдамида узликсиз назорат қилинади.
Технологик режим меъёрлари тузилганда марказий бошқарув пультида сигнализация ва сигнал лампалар ишга тушади. Шунда жараённинг режими автоматик равишда меъёрларига келтиради.Меъёрнинг максимум ва минимум холларда брокировка мосламаси ишга тушади. Бу билан қурилмаларда тинимсиз ходасалар техник бузилмаларни олди олинади.
Карбонизациялаш технологик жараёнини автоматик бошқариш системаси жараён параметрларини ёзувчи ва бошқа асбобларда марказлаш назоратини технологик жараён параметрлари мавжуд қийматлардан чиқиб кетмаслигини огохлантирувчи сигнализациянинг ишга тушириш, ишлаб чиқариш авария холатда дистанция тўхтатилишни, параметрларини вақти – вақти билан чиқиб туриши жараён параметрларини автоматик ригулировка қилиниши ишлаб чиқаришни техник иқтисодий кўрсатгичларини хисоблашни, иш режимини анализ қилишни таъминлайди.

9. Меҳнат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш


Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуниятлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунлари кодекси асосида олиб борилади. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг қатор масалалари Конституцияда акс эттирилган. Меҳнаткашларни хавфсиз ва соғлом меҳнат шароити билан таъминлашни давлат ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди, бунинг учун зарур бўлган чора-тадбирларни қонун асосида амалга оширади.
211-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари.
Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган мехнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шаритларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.
Иш берувчи мехнатни мухофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
212-модда. Ходимнинг мехнат мухофаза қилиш нормалари, хамда қоида ва йўриқномаларига риоя этиш мажбурияти.
Ходим мехнатни мухофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқларига, шунингдек маъмуриятнинг ишни бехатар олиб бериш хақидаги фармонларига риоя қилиши, олинган шахсий химоя воситаларидан фойдаланиши инсонлар хаёти ва соьлигига бевосита хавф солувчи хар қандай холат хақида рахбариятга дархол хабар бериши шарт.
215-модда. Меънатни мухофаза қилиш йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш.
Ходимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишидан сақлашини ва мехнатни мухофаза қилишнинг бошқа қоидалари хақида йўл-йўриқлар бериш хамда ходимларнинг меънатини мухофаза қилишнинг хамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади.
Инсон организмига электр токининг таъсири.
Электр ускуналарнинг носозлиги ёки уларни ишлатиш қоида-талабларига амал қилмаслик одамнинг шакасланишига олиб келади. Электр токи одам танасига термик, электролитик ва биологик хилда таъсир этиш мумкин. Натижада одамнинг нафас олишида, юрак фаолиятида, моддалар алмашинувида, қон таркибида ва бошқа аъзоларида ўзгариш бўлиши мумкин.
Электрдан шикастланиш электрик қуйишга, терининг металланишига, электр белгиларига, электроофталpмияга, механик таъсирга фарқланади. Электрдан куйиш тўрт даражада ифодаланади, яъни термик қизариш пуфакчалар ъосил бўлиши, тери юзасининг мўртланиши, тери тўқимасининг тўлиққўйиб кетиш намаён бўлади.
Ўзгарувчан ток (50 Гц.да) ўзгармас тока нисбатан ҳавфли ҳисобланади. ҳавфсиз ўзгарувчан ток кучи миқдори 10 мА, ўзгармас ток учун 50 мА қабул қилинган. Таъсир этадиган вақт эса 0,01-0,03 секундни ташкил этади, вақт ортиб бориши билан (0,2-1 с) юрак фаолияти ўзгаради.
Одамнинг танаси тери қатлами қуруқ ва тоза, шикастланмаган ҳолатда солиштирма қаршилиги 105-106 Ом.см ни ташкил этади, деэлектрик ъисобланади.
Тана қаршилигини ўртача 1000 Ом деб қабул қилинган.
Электр хавфсизлиги
Электр токи инсон организмига термик, электролитик ва биологик таъсир кўрсатади. Термик таъсир инсон танасининг баъзи қисмларида куйиш, қон томирлари, асаб хужайралари қизиши сифатида кўзатилади. Электро литик таъсирда эса қон ёки хужайралар таркибидаги тўзларнинг парчаланиши натижасида қонни физик ва кимёвий хусусиятлари ўзгаради. Бундай холат электр токи марказий асаб ва юрак тизимини кесиб ўтмасдан, тананинг баъзи бир жойларигагина таъсир курсатишида руй беради.
Электр токини биологик таъсири натижасида инсон организмидаги тирик хужайралар мускулларнинг кескин қисқариши натижасида тўлқинланади, бу асосан организмдаги биоэлектрик жараёнларни бўзилиши туфайли руй беради.
Электртокининг биологик таъсири. Инсон организмига электр токининг таъсири 4 даражада бўлади.
1-мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ток таъсиридан чиқиб кетади ва хушини йўқотади;
2- мускуллар кескин қисқариши натижасида одам хушини йўқотади, аммо юрак нафас олиш фаолияти ишлаб туради;
3- хушини йўқотиб нафас олиб туриши ёки юрак уриши тўхтаб қолади;
4- клиник ўлим холати -бунда инсонда хеч қандай хаёт аломатлари кўринмайди.
Клиник ўлим холати 5-8 дақиқа давом этади. Хеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги хужайралар парчаланиб, клиник ўлим холати биологик ўлим холатига ўтади.
Биологик ўлим кайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб, организмдаги биологик жараёнлар бўтунлай тухтайди.
Одам ток таъсирида қанча кўп қолиб кетса, у шунча кўп зарарланади.
Одамниннг қуруқ зарарланмаган териси 2.000 дан 20000 Ом. гача қаршиликка эга бўлса, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40-500 Ом қаршиликка эга бўлади. Умуман техник хисоблар учун инсон аъзосининг қаршилиги 1000 Ом деб қабул килинган.
Инсон аъзоси орқали 50Гц.ли саноат электр токининг 0,6 - 1,5 мА. оқиб ўтса, буни у сезади ва бу микдордаги ток сезиш чегарасидаги электр токи деб танлади.
Ўзгарувчан ток (50Гцда) ўзгармас токка нисбатан хавфли хисобланади. Хавфсиз ўзгарувчан ток кучи миқдори 10 мА, ўзгармас ток учун 50 мА қабул қилинган. Таъсир этадиган вақт эса 0,01-0,03 секунтни ташкил этади, вақт ортиб борши билан (0,2-1с) юрак фаолияти ўзгаради.
Агар ток 10 -15 мА.га етса, мускуллар тартибсиз қисқариб, бошқариб бўлмайди. Агар ток миқдори 25 - 50мА.га етса нафас олиш кийинлашади, 100мА дан ошса юрак уриши бузилади, бу холат ўлимга олиб келади.
Электр хавфсизлиги ТХК ва Т устахоналарида элетр токи кенг кулланилади. Электр ускуналари билан ишлаётган ходим, кучланишгли ток таъсиридаги ускунанинг ток келиб турадиган кисмлари махсус тусиклар билан тусилади.
Ускуналарни элекр токидан шикастланиши хавфи борлиги тугрисида огохлантириш учун плакатлардан фойдаланилади. Плакатлар огохлантирувчи, таъкикловчи, эслатувчи ва рухсат берувчи булиши керак.
Автомобилларни электр жихозларини таъмирлашда махсус асбоб –ускуналар электр токдан химоялаш учун махсус якка химояланиш воситалари ишлатилади – диэлектрик кулкоп ва фирмалар томонидан ишлаб чикарилган уст бош.Кишиларнинг элетр токидан шикастланишининг олдини олишга каратилган асосий воситалрдан бири ерга улашдир. Бунинг учун ерга улагич (заземление) ва ерга уловчи симлар ишлатилади.
Ёнгин хавфсизлиги
Сувнинг ўт ўчириш хусусияти.Сув ўт ўчириш хусусиятига кўра энг кучли, кенг таркалган ўт ўчириш воситаси бўлиб у билан хар қандай катта ва кичик хажмдаги ёнғинларни ўчириш мумкин. Сувни асосий ўт ўчириш хусусияти унинг кўп миқдорда иссиқлик ютишга асосланган бўлиб, ёнаётган жой хароратини кескин камайтириб, ёнмайдиган холатга олиб келади.
1-литр сувни 10С гача иситиш учун 4,2 кж иссиқлик сарфланади. Унинг буғга айланиши усун эса 2260кж иссиқлик сарфланади. Бундан ташқари 1 литр сув 1700 л буғга айланишини хисобга олсак, унда ёнаётган жойдан кислородни сиқиб чиқариш хисобига яна алангани ўчириш таъминланади.
Сув билан реакцияга киришиши мумкин бўлган моддаларни масалан, калий, натрийларни сув билан ўчириб бўлмайди. Шунингдек сув билан кучланиш остида бўлган электр қурилмаларини хам ўчириб бўлмайди, чунки булар 100С дан паст хароратда хам сув билан реакцияга киришиб сув таркибидан водородни сикиб чикаради, унинг хаво билан аралашмаси портлашга хавфли аралашма хосил қилади.
Сувнинг электр токини яхши ўтказиши ўт ўчирувчилар хаёти учун хавфли вазият вужудга келтирада.


10.Иқтисодий асослари


Лойихаланаётган цех унумдорлиги 161000 т/йил .

  1. Цех самарали иш вақти ҳисоби.

Цех ишлаб чиқариш лойиха куввати асосий қурилма қуввати асосида хисобланади.
Асосий аппарат сонига қараб цех қуввати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.
М = П2 · Тэф · Н Т/йил.
Бу ерда:
М – цех куввати т/йил.
П2 – жиҳозларнинг 1 соатлик унумдорлиги.
Н –қурилмаларнинг сони.
Тэф – жиҳозлар самарали иш вақти фонди.
Тэфқуйидагича аникланади:
Тэф = Ткал – Трем – Тт - То
Бу ерда:
Ткал – календар иш вақти.
Ткал = 365 · 24 = 8760 соат.
Узликсиз ишлайдиган корхоналар учун Ткал аппаратлар минимал иш вактига қараб, бундан Ткал = Тном деб оламиз.
Тт : Т0 – технологик тўхташлар бўлиб Тт=0: Т0=0 деб қабул қиламиз.
Узлуксиз ишлайдиган корхоналарда 91 кун дам олиш куни.
Таъмир ишлари давоми

  1. Капитал таъмир 1 · 480 = 480 соат

  2. Ўрта таъмир 64 · 3 = 192соат

  3. Жорий таъмир 8 · 6 = 48 соат

Жами тўхташ вақтлари
480 + 192 + 48 = 720 соат = 30 кун
Йиллик самарали иш вақти
Тэф = 8760 – 720 = 8040 соат=335 кун
Ф.И.К. = 8040/8760 = 0,92%

  1. Капитал сарфлар фондлари нархи ва айланма маблағлар корхона капитал сарфларни ташкил этади.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари махсулот ишлаб чиқаришда иштирок этади ва узоқ муддат давомида ишлаб чиқаришга хизмат қилади, лекин уз бошланғич шакли ва тартибини ўзгартирмайди. Асосий ишлаб чиқариш фондлари актив ва пассив ишлаб чиқариш фондларига бўлинади.
1.Актив ишлаб чиқариш фондларига машина аппаратлар, транспорт воситалари, технологик трубали ўтказгичлар ва бошқалар киради.
2.Пассив ишлаб чиқариш фондларига қурилиш бинолар ва иншоатлар киради.
Жадвал 10.1.
Қурилиш бинолар смета нархи.

Т/Р

Номланиши

ўлчов бирлиги

Миқдори

Қиймати (сум)

1

Ишлаб чиқариш биноси

Дона

1

116911106

2

Маиший хизмат биноси

Дона

1

11254709,7

3

Хаво хайдаш камераси Н 1

Дона

1

917581,6

4

Хаво хайдаш камераси Н 2

Дона

1

1167673,0

5

Хаво хайдаш камераси Н 3

Дона

1

22275780

6

Хаво хайдаш камераси Н 4

Дона

1

1869305

7

Омборхона

Дона

1

160949,0

8

Бўлим 321-А

Дона

1

152690492

9

Қўшимча қурилиш бинолари 321-А

Дона

1

1029458

10

Хавони ажратиш цех биноси

Дона

1

18980646

11

Деталлар йиғиш

Дона

1

945140

12

Цехлараро деталлар йиғиш

Дона

1

219700




Жами




13

329770425

Актив асосий фондлар нархини хисоблашда асосий технологик аппаратлар смета нархи, хисобга киритилган аппаратлар нархини хисобга олган холда монтаж сарфи, технологик ўтказгич трубалар нархи, транспорт воситалари электр қуввати жихозлар ва ўлчаш, ростлаш асбоблари ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари нархини хисобга олган холда хисобланади.


Жадвал 10.2.
Аппарат ва жихозлар смета нархи.

Т/р

Номланиши

Ўлчов
Бирлиги

Миқдори

Қиймати
(сўм)

1

2

3

4

5

1

Корпусдан сода линияси

Дона

1

11068705

2

Техник кислород линияси

Дона

1

5359121

3

Яқиндаги хаво сўрғич

Дона

1

1104607

4

Узоқдаги хаво сўрғич

Дона

1

2434430

5

Трубокомпресор

Дона

9

18414000

6

Кислород регенератори

Дона

2

4447414

7

Сода регенератори

Дона

2

59520

8

Трубодетандер

Дона

2

155755




Жами:




19

43043552

Технологик аппаратлар ва жихозлар нархи А 2 =330950467 сўм.



  1. Технологик аппарат ва жихозларнинг хисобга киритилмаган аппаратлар (А1 дан 5%) нархини хисобга олган холдаги нархи.

А2 = 330950467 ·1,05 = 347497990,35 сўм

  1. Жихозлар монтаж қилиш сарфи (А2 дан 5%)

А3 = 347497990,35 · 0,05 = 17374899,52 сум

  1. Электр қувватли жихозлар ва транспорт воситалари, назорат ва ўлчов асбоблари нархи (А2 дан 18%)

А4 = 347497990,35 · 0,18 = 62549638,26 сўм

  1. Технологик трубали ўтказгичлар нархи (А2 дан 5%)

А5 = 347497990,35 · 0,05 = 17374899,52 сўм

  1. Майда хужалик инвентарлари нархи (А2 дан 1%)

А6 = 347497990,35 · 0,01 = 3474979,90 сўм

  1. Жами жихозлар нархи.

А=А2 + А3 + А4 + А5 + А6 = 448272407,55 сўм

  1. Асосий ишлаб чиқариш фондлари амортизацияси.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари махсулот ишлаб чиқаришда иштирок махсулотга қисман, секин асталик билан ўз қийматини ўтказиб боради. Асосий фондлар йуўқотган қийматини тиклаш ва унинг учун маблағ тўплаш амортизация орқали олиб борилади. Асосий фондлар амортизацияси деб, асосий фондлар йўкотган нархини, яъни эскириш катталигини режали равишда тиклаш амортизация дейилади.
Махсулот сотилишда пул ифодасида махсулот тан – нархига кирувчи амортизация ажратишига айланади. У аппарат ва жихозларни қурилиш биноларни қисман ёки тўлиқ тиклаш учун амортизация фондига айланади.
Амортизация суммасини аниклаш учун меъёрлавр мавжуд. Амортизация меъёри асосий фондлар эскириш катталигини асосий фондлар бошланғич нархига нисбатининг фоиздаги ифодаси билан аниқланади.
На = [(Ф + Р + М + Л] · 100%
Т · Ф
Бу ерда:
На – амортизация меъёри.
Ф-асосий фондлар бошланғич нархи.
Р-капитал таъмирлар сарфи.
М-такомиллаштириш сарфи.
Л-асосий фондлар бартараф қилинган нархи.
Т-асосий фондлар хизмат қилиш муддати.
Амортизация меъёри қилиб аппарат ва жихозлардан 15%, қурилиш бинолардан 5% деб қабул қилинган.
Жадвал 10.3.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан амортизация ажратиш

Т/р

Номланиши

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Қиймати (сўм)

Амортизация суммаси (сўм)

1

Қурилиш бинолари

Дона

13

329770425

16488521,25

2

Қурилма ва жихозлар

Дона

19

448272407,55

67240861,13




Жами




32

778042832,55

83729382,38

Жадвал 10.4.


Бир ишчининг бир йиллик иш вакти фонди

Т/р

Кўрсаткичлар

Узликсиз ишлаб чиқариш учун

ИТИ хизмати ва МОП ёрда.иш у-н

1

Йиллик каледар вакти

365

365

2

Ишламайдиган







2.1

Дам олиш кунлари

91

104

2.2

Байрам кунлари

-

8

3

Йиллик номинал иш кун

274

253

4

Режалаштирилган ишга чиқмас кунлар







4.1

Мехнат таътили

27

24

4.2

Касаллик варақаси ва декрет таътили

5

2

4.3

Давлат мажбуриятинт бажариш

1

1

4.4

Бошка ишга чикмас кунлар

1

1




Жаъми:

34

28

5

Самарали иш вакти Т7



240 кун
240 · 8 = 1920 соат

225 кун
225 · 8,2=1845 соат

Ишга чиқмаслик коэффициенти.


Ко = Тн = 274 = 1,14%
Тф 240
Асосий ишчилар сони цехда ўрнатилган жихозлар, агрегатлар сони, бошкариш меъёри асосида хамда технологик жараён тартиби, режалаштирилган ишга чиқмаслик кунларни хисобга олган холда, 4 бригадали 3 сменали ва 8 соатли ишлаш холатида олади. Иш турига нисбатан иш хақи иқтисодчи томонидан ишланади. Асосий аппаратларни бошқарувчи мвхсулот ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этатёган ишчилар аосий ишчилар дейилади. ёрдамчи ишчилар эса технологик жараён меъерида кетишига ёрдам беради.
Жадвал 10.5.
Асосий ишчилар штат руйхати хисоби

Т/Р

Касблар номи

Смена жад.

Смена давоми

Тариф разряд

Ишчилар сони

сменада

Тариф ставкаси

1

Карбонизациялаш апаратчиги

4 бр

8

ВИ

14

2188-26

2

Карбонизациялаш апаратчиги

4 бр

8

В

5

2034-15

3

Компрессорлар установкаси машинисти

4 бр

8

ВИ

5

1880-06

4

Компрессорлар установкаси машинисти

4 бр

8

В

5

2034-15

5

Компрессорлар установкаси машинисти

4 бр

8

ИВ

5

1880-06

6

Кимевий анализ лаборанти

4 бр

8

В

6

2034-15




Жами










40




Жадвал 10.6.


Ёрдамчи ишчилар штат руйхати

Т/р

Касблар номи

Штат бўйича

Тариф
Разряд

1 соатлик тариф ставк.

1

Элелтр газ пайвандчи

1

V

2024-90

2

Чилангар таъмирчи

5

VI

2178-29

3

Чилангар таъмирчи

3

V

2024-90

4

Чилангар таъмирчи

5

V

2024-90

5

Чилангар таъмирчи

1

IV

1880-16

6

Кран хайдовчи

1

IV

1880-16

7

Кран хайдовчи

1

V

2024-90

8

Мисгар

1

VI

2178-29

9

КИП қурилмалари чилангари

4

VI

2178-29

10

КИП қурилмалари чилангари

1

V

2024-90

11

КИП қурилмалари чилангари

2

IV

1880-16

12

КИП қурилмалари чилангари

4

V

2024-90

13

Назорат қилувчи уста

4

V

2024-90

14

Назорат қилувчи уста

2

VI

2178-29

15

Назорат қилувчи уста

2

V

2024-90




Жами

37







Штат рўйхати бўйича рахбар ва ишчи бошқарувчи иш юритувчи ходимлар ИТИ, хизматчи ходимлар дейилади. Улар умумий кадрлар сони 13 – 14% ташкил этади.
ИТИ лар сони - 15
Хизматчилар - 2
Асосий ишчилар - 40
Ердамчи ишчилар - 37
КХК - 3
Жами - 97
Жами цех ходимлари
40 + 37 + 3 + 15 + 2 = 97 киши
Иш хақи хисоби
Иш хақи бу мехнаткашлар ишининг сифати ва миқдорига қараб тўланадиган тўлов бўлиб, ишчилар фойдасига тушадиган давлат жамғармасининг бир қисмидир.
Иш хақини ростлаш мақсадида ишчилар малакаси, ишни бажариш характери, иш характерига қараб тариф разрядлари ва тариф ставкалариасосида иш хақи хисобланади. Иш хақининг ишбай ва вақтбай шакллари мавжуд.
Меҳнат ҳажми меъёри ва бошқариш меъёри бўлган корхоналарда асосан иш хақи ишбай шаклида хисобланади. Ишчиларга кечаси ва кечқурун ишлаган вақтлари учун тегишли равишда 40% ва 20% устама хақ тўланади.
Жадвал 10.7.
Асосий ишчилар йиллик иш хақи фонди

т/р

Касблар номи

Тариф разряд

Тариф ставка

Руйхати

Йиллик иш хаки

Суғурта ажратиш (4%)

1

Хавони ажратиш апаратчиги

VI

2188-26

14

99777207,6

13968809,06

2

Хавони ажратиш апаратчиги

V

2034-15

5

33155309,24

1114641473,29

3

Компрессор қурилмаси машинисти

VI

2188-26

5

35634717,0

4988860,38

4

Компрессор қурилмаси машинисти

V

2034-15

5

33152576,7

4641360,74

5

Компрессор қурилмаси машинисти

IV

1880-06

5

30641218,05

4289770,52

6

Кимёвий анализ лабаранти

V

2034-15

6

39783092,06

5569632,90




Жами







40

272143319,45

38100148,72

Бир йилда кечаси ишлаган вақт – 792 соат


Бир йилда кечқурун ишлаган вақт – 396 соат
Жадвал 10.8.
Ёрдамчи ишчилар йиллик иш хақи фонди

т/р

Касблар номи

Тар.
Раз.

Тар.
Ставкаси
(сўм)

Йил.и/х
фонди (сўм)

Рўй.
Буй.
Сони

Суғурта ажратиш (14%)

1

2

3

4

5

6

7

1

Элелтр газ пайвандчи

V

2024-90

5358592.85

1

750203.0

2

Чилангар таъмирчи

VI

2178-29

28822467.0

5

4035145.4

3

Чилангар таъмирчи

V

2024-90

15924935.90

3

22294910.0

4

Чилангар таъмирчи

V

2024-90

26541560

5

3715818.37

5

Чилангар таъмирчи

IV

1880-16

4975559.83

1

696578.4

6

Кран хайдовчи

IV

1880-16

4975559.83

1

696578.4

7

Кран хайдовчи

V

2024-90

5308311.96

1

743163.66

8

Мисгар

VI

2178-29

5764493.4

1

807029.08

9

КИП курилмалари чилангари

VI

2178-29

23057973.6

4

3228116.3

10

КИП қурилмалари чилангари

V

2024-90

5308311.96

1

743163.66

11

КИП қурилмалари чилангари

IV

1880-16

995119.66

2

139316.75

12

КИП қурилмалари чилангари

V

2024-90

21233247.84

4

2972654.7

13

Назорат қилувчи уста

V

2024-90

21233247.84

4

2972654.7

14

Назорат қилувчи уста

VI

2178-29

11528986.8

2

1614058.15

15

Назорат қилувчи уста

V

2024-90

10616623.92

2

1486327.35




Жами







191644992.42

37

26830299.0




Жадвал 10.9.
ИТИ хизматчи ва КХК йиллик иш хақи фонди

т/р

Лавозимлар номи

Штат
Сони

1 ойлик
Оклади

Йиллик иш хақи фонди

Суғурта амартизацияси (40%)

1

Цех бошлиғи

1

593041

6588685

2609380.9

2

Технология бўйича бошлиқўринбосари

1

506108

6123906.8

244958.72

3

Жихозлар бўйича бошлиқ ўринбосари

1

506108

6123906.8

244958.72

4

Жихозлар таъмирлаш бўйича смена мастери

1

465718

5635187.8

2254075.12

5

Қурилмаларни таъмирлаш бўйича смена мастери

1

465718

5635187.8

2254075.12

6

Жихоз таъмирловчи уста

1

440705

5332530.5

2133012.2

7

Электр жихозлар устаси

1

440705

5332530.5

2133012.2

8

И/Ч лаборатория устаси

1

465718

5635187.8

225075.12

9

Смена бошлиғи

4

465718

23042586.10

9217034.44

10

Электрик

1

440705

5332530.5

2133012.2

11

Механик

1

440705

5332530.5

2133012.2

12

Иқтисодчи

1

393487

4761192.7

1904477.01

13

Табилчи

1

136507

1651736.9

660694.76

14

Омборчи

1

244083

2905004.3

1162001.72

15

Фаррошлар

3

253823

9213774.9

3685509.96




Жами

20




98646478.9

39458591.56

Махсулот таннархи хисоби
Саноат корхоналарида махсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё материаллар, ёкилғи ва энергия ресурслари сарфланади, асосий фондлар амортизация қилинади. Ишчиларга иш хақи тўланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш учун маблағ сарфланади.
Барча сарф харажатлар йиғиндиси яъни махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун кетган сарфларнинг пулдаги ифодали махсулот тан нархини ташкил этади.
Махсулот тан – нархини аниқлашда ишлаб чиқарилаётган махсулотга калькуляция тузилади.
Калькуляцияда сарфлар сарфида қуйидагиларга бўлинади:
1.Хом ашё материавллар сарфи.
2.Технологик эхтиёжлар учун энергия ресурслари сарфи.
3.Асосий ишчиларни иш хақи .
4.Суғурта ажратиш.
5.Жихозларни сақлаш ва эксплуатация қилиш.
6.Цех сарфлари.
Жами цех тан – нархини ташкил этади. Хар бир ишлаб чиқарилаётган махсулот тури учун калькуляция тузилади.
Жадвал 10.10.
Жихоз ва аппаратларни сақлаш ва эксплуатация сарфи

т/р

Сарф моддалари

Қиймати (сўм)

Изох

1

Жихоз ва аппаратлар махсус таъмир ва эксплуатация сарфи

28465529.88

6,35% аппаратлар нархидан

2

Жихоз ва аппаратлар амортизацияси

67240861.3

3 жадвалдан




Жами:

95706159.18




Жадвал 10.11.


Цех сарфлари

т/р

Сарф моддалари

Қиймати (сўм)

Изох


1.

ИТИ хизматчи ва КХК асосий ва қўшимча иш хақи

98646478,9

9 жадвалдан

2

Ёрдамчи ишчиларнинг асосий ва қўшимча иш хақи

191644992,42

8 жадвал

3

Суғурта ажратиш

39458591,56

9 жадвал

4

Суғурта ажратиш

26830299,0

8 жадвал

5

Қурилиш бинолар махсус тамир сарфи

1648852,13

Нархи 0,5%

6

Қурилиш биноларини сақлаш ва эксплуатация қилиш

3297704,25

Кур.бино нархи 1%

7

Мехнат мукофоти

87087441,40

(1+2) · 0,3

8

Қурилиш бинолар амортизацияси

16488521,25

3 жадвал

9

Бошқа сарфлар

93020576,18

(1+8) · 0,2




Цех сарфлари

558123457,08



Махсулот таннархи


Калькуляцияси
Унумдорлиги 161000 т/йил калцинация цехи учун
Жадвал 10.11.



Сарф моддалари

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи (сўм)

Қиймати (сўм)

I

Хом ашё материаллари
















    1. Силикогел

Кг

0,000184

9090,82

69919,3

II

Жами

Сўм

-

-

69919,3

II

Екилги ва энергия ресурслари
















2.1.тоза сув

М3

0,26

263,32

2862464




2.2.электр энергия

Квт/соат

0,60

191,2

4942432




2.3.буғ

Г.кал

0,000003

33106-60

11704

II

Жами

Сўм

-

-

7816600

III

Асосий ишчиларнинг асосий ва қўшимча иш хақи

Сўм

-

-

191644992,42

IV

Суғурта ажратиш

Сўм

-

-

26830299

V

Жихозларни сақлаш ва эксплуатация қилиш

Сўм

-

-

95706159,18

VI

Цех харажатлари

Сўм

-

-

93020576,18

III

Жами

Сўм

-

-

407202026,7




Цех тан нархи

Сўм

-

-

415088546,08

1.Махсулот бирлиги тан нархи
т/н = 415088546,08:161000 = 2578,18сўм
2.Реализация нархи
Рц=9930,34∙1,04 = 10327,55 сўм
3.Махсулот бирлиги тан нархи
П1 = 10327,55– 9930,34 = 397,21 сўм
4.Ишлаб чиқариш фойдаси
Σ П = 397,21 · 132000 ·8040= 133491159120сўм
5.Рентабиллик.
Р = Σ П · 100%
Ф+О
Р= 133491159120* 100% = 55,9%
778042832,95+415088546,08
6.Ўз ўзини қоплаш муддати
Т= К = 360426129624= 2,7 йил
ΣП 133491159120
7.Мехнат унумдорлиги

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling