Корхонанинг қурилиш жойини техник иқтисодий жиҳатдан асослаш


Download 0.95 Mb.
bet5/10
Sana14.03.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1266795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
СОДА АЗИМАХОН

Расм – 6.1. Кальцинация бўлими схемаси.
1 – буғ кальцинатори; 2 – таъмирлаш аралаштирувчиси; 3,15 – ячейкали таъмирлагич; 4,10 – лентали транспортер; 5 – силкувчи таъмирлагич; 6 – тека бункер; 7 – плужкали туширувчи; 8 ,9,14,16 – транспортер; 11 – циклон; 12 – кальцинация гази коллектори; 13- сепаратор; 17 – конденсат йиғгич; 18 – марказдан қочма насос; 19 – кучсиз эритма йиғгич; 20- калцинация гази совутгичи; 21 – редукцияли совутгич қурилмаси (РСҚ); 22 – калцинация газини ювгич; 23 – ювилган эритма сиғими.


Кальцинация. Кальцинация бўлимида фильтрланган ва ювилган нам ҳолатдаги натрий гидрокарбонатнинг парчаланиши натижасида кальцинацияланган сода, карбонат ангидрид ва сув ҳосил бўлади. Қиздирилиш натижасида қуруқ натрий гидрокарбонат (NaHCO3) қуйидаги реакция бўйича парчаланади:
2NaHCO3  Na2CO3 + CO2 + H2O – 125,6 кж
СО2 ва Н2О нинг 100кПа (1 атм) босимида парчаланиши 1200С ҳароратда содир бўлади. Фазалар қоидасига кўра, бу тизим бир эркинлик даражасига эга ва шунинг учун буғ фазасининг мувозанат босими фақат ҳароратга боғлиқдир. Ҳарорат ошириши билан мувозанот ўнг томонга силжийди ва натижада реакция тезлиги ошади.
Натрий гидрокарбонат таркибида нам ва қўшимчалар борлиги учун амалдаги шароитларда унинг термик парчаланиши мураккаблашади.
Одатда, нам натрий гидрокарбонат қуйидаги (%) таркибга эга бўлади:



NaHCO3 ............................................

76-80

Na2CO3 .............................................

2-3

NH4HCO3 ...........................................

1-2

(NH4)2CO3 .............................................

1

NaCl ...............................................

0,2-4

H2O .............................................

14-20

Кальцинация ёки натрий гидрокарбонатнинг парчаланиши ташқи юзаси қиздирилган газларда иситиладиган цилиндрик пўлат барабанларда (ўзунлиги 18-25 м, диаметри 2-2,5 м) 140-170ОС ҳароратда ўтказилади. Шундай қилиб, ёқилғи газлари барабанда олинадиган содани ифлослантирмайди.


Натрий гидрокарбонат таркибидаги намлик жиҳозли тузилишни мураккаблаштиради, чунки ёпишқоқ бўлганлиги сабабли у жиҳозлар деворларига ёпишиб қолади.
Натрий гидрокарбонатнинг тўйинган эритмаси иссиқ юза билан тўқнашиши натижасида буғланишининг интенсив жараёни кузатилади. Кристалланаётган қаттиқ фаза зич юзага ёпишадиган қатлам ҳосил қилади.
Иссиқлик узатувчанлиги паст бўлган соданинг қаттиқ катлами иссиқлик узатишни ёмонлаштиради ҳамда ташқаридан қиздириладиган сода ўчоқларининг деворларини куйдириши мумкин. Бу ходисанинг олдини олиш учун нам натрий гидрокарбонат кальцинациялашдан олдин одатда унинг барабан деворларига ёпишиб қолишини олдини олиш мақсадида янги куйдирилган сода (сода ретури) билан аралаштирилади. Бунинг натижасида янги қаттиқ фаза трон (Na2CO33NaНCO32H2O) ҳосил қилади. Эркин намлик кристаллизация сувига боғланади ва сочилувчан маҳсулот ҳосил қилади:
3NaHCO3 + Na2CO3 + 2H2O  Na2CO33NaHCO32H2O + 21,9 кДж
Термографик тадқиқотлар натижасига кўра, 1110С ҳароратда қиздирилиши натижасида трондан кристаллизация суви чиқиб кетади:
Na2CO33NaHCO32H2O  Na2CO33NaHCO3 + 2Н2О – 320,3 кж
1270С ҳароратда эса иккиламчи тузнинг парчаланиши кузатилади:
2(Na2CO33NaHCO3)  5Na2CO3 + 3Н2О + 3СО2 – 472,6 кДж
Ушбу реакция энг секин ўтадиган ва умуман кальцинация жараёни боришини белгилайдиган реакция ҳисобланади.
Техник натрий гидрокарбонат таркибида аммоний карбонат ва хлоридлари ҳамда натрий гидрокарбонат билан биргаликда кристалланадиган натрий карбонат тузлари ҳам мавжуддир.
Қиздирилганда натрий карбонат билан биргаликда чўкмага аралашган аммоний карбонатлари парчаланади:
(NH4)2CO3 = 2NH3 + CO2 + H2O
NH4HCO3 = NH3 + CO2 + H2O
Ушбу реакция натижасида аммиакнинг ярими, қолган қисми эса натрий гидрокарбонатнинг тронга ўтиш жараёнида ажралиб чиқади.
Аммоний хлорид натрий гидрокарбонат билан реакцияга киришади қаттиқ ош тузи қўшимчаси ҳолатида қолади:
NH4Cl + NaHCO3  NaCl + NH3 + H2O + СО2
Шундай қилиб, кальцинация жараёни соданинг асосан трон ва натрий гидрокарбонатлардан ҳосил бўлиш жараёнларидан иборатдир. Кальцинация жараёнига келиб тушаётган трон ва натрий гидрокарбонатларнинг нисбати аралаштириш сифати ҳамда натрий гидрокарбонат намлиги билан белгиланади.
Нам натрий гидрокарбонат таркибидаги кристаллизацион шаклдаги бўлган физикавий намликни боғлаш учун стехиометрияга мувофиқ 1 кг намлик учун 2,94 кг сода берилиши зарур. Соданинг умумий миқдорини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин:

Амалда ушбу нисбат каттароқ булади. Одатда сода печи ёки буғ кальцинатори нормал ишлаши учун натрий гидрокарбонат ёки кальцинацияга келиб тушаётган аралашманинг келтирилган намлиги 6-8% дан ошмаган бўлиши зарур. Шундан келиб чиққан ҳолда сода ретури миқдорини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин:

бу ерда: R – сода ретури сарфи, кг/кг нам натрий гидрокарбонатга нисбатан; Gcода – содадаги Na2CO3 миқдори, %; W1 – кальцинация жараёнига келиб тушаётган аралашмадаги намлик, амалда 7% деб қабул қилинган; W2 – хом натрий гидрокарбонатнинг намлиги, %.
Кўп ҳолларда сода ретури ишлатилмайди. Барабаннинг ичида унинг бутун узунлиги бўйича темир занжир жойлаштирилган бўлади, у барабан 5 айл/мин тезликда айланганда содани аралаштиради ва йирик бўлакчаларни майдалайди.
Сода ретури ишлатиладиган печлар схемалар кўриб чиқилган технологик схемага ўхшаш бўлади. Ретурсиз сода печлари қўлланилганда нам натрий гидрокарбонат ўчоқ барабанига махсус ташлагич орқали берилади. Унинг сода билан аралашиши ўчоқнинг ичида ўтади ва шунинг учун технологик схемадан аралаштиргич чиқариб ташланади ва соданинг ташилиши соддалашади.
Юқорида кўрсатилганидек, ваккум-фильтрдан кейин натрий гидрокарбонат таркибидаги намлик миқдори 16-18% ни ташкил қилади. Кальцинацияга сарфланадиган 40% иссиқлик ушбу намликни буғлатишга сарфланади ва шунинг учун натрий гидрокарбонатнинг намлигини камайтириш кальцинациядаги энергия сарфланишини камайтиришнинг самарали йўли деб хисобланади.
Центрифугада намликни ажратган ҳолда натрий гидрокарбонатнинг намлигини сезиларли миқдорда (4-8% гача) камайтириш мумкин. Центрифугалар ёрдамида натрий гидрокарбонатнинг намлигини камайтирилишини бир неча вариантлари маълумдир. Фильтрда натрий гидрокарбонатни ювиш ёки ювишсиз фильтр-центрифуга жиҳозларининг қўлланилиши энг ривожланган усул ҳисобланади.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling