Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари
Download 0.78 Mb.
|
Инновация 4 мавзу 2022 ТДИУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил.
- 4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил
- 7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Дарслик. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2022 йил.
Маърузачи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Я.Э. Алиев ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ1. Салихов С.А. ва бошқалар. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Тошкент “Иқтисодиёт”, 2013 йил.2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил.3. Ильенковой С.Д. Инновационный менеджмент. Учебник. – М.: ЮНИТИ –ДАНА, 2012. -392 с.4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил5. Ишмухамедов А. Э. Инновацион стратегия. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2007.6. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2019 йил.7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Дарслик. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2022 йил.Мавзу: ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТДА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Тошкент - 2022 Р Е Ж А 1. Иқтисодиётни ривожлантиришда инновацион хизматлар бозорини аҳамияти. 2. Инновацион хизматлар бозорини асосий таркиби. 3. Ҳудудий инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш йўллари. 4. Инновацион хизматлар бозори инфратузилма элементларини ўзаро алоқаси. Кишилик жамиятидаги буюк тарихий кашфиётлардан бири – бозор ҳисобланади. Бозор ўз тараққиёти давомида иқтисодий аҳамияти билан бирга, одамларнинг маънавий юксалишига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатиб келган. Инсон бозордаги товарларни харид қилиш билан мамлакат ва жахон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва янгиликлардан бахраманд бўлади, ўз маҳорати ва билимини янада оширишга интилади. Бу эса ўз навбатида илмий-техник жараённи рағбатлантиради ва ишлаб чиқаришнинг жадаллашишига олиб келади. Республикамизда аралаш иқтисодиётнинг вужудга келиши ва иқтисодиётимизни бошқаришда демократик тамойилларнинг қўлланилиши тадбиркорлик субъектларига кенг йўл очилиши жаҳондаги илғор тажрибалар ва меъёрлар асосида ички ҳамда ташқи бозорларда фаолият юритишларига замин яратмоқда. Ҳозирги даврда, бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди. Бозор тушунчаси иқтисодиётнинг тўртта фазаси: ишлаб чиқариш айирбошлаш тақсимлаш истеъмол Инновацион хизматлар бозорнинг мураккаб тузилиши: бозорнинг етуклик даражаси сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури бозор субъектлари хусусиятлари бозор миқёси иқтисодий алоқалар характери ва бошқалар. Бозорларнинг қуйидаги асосий турлари: истеъмол товарлари ва хизматлар бозори; ишлаб чиқариш воситалари бозори (ресурслар бозори); меҳнат бозори; молия бозори ва бошқалар. Истeъмол товарлари бозори: озиқ-овқат; кийим- кeчак; хўжалик моллари; маданий моллар ва бошқаларга бўлинади. Инновацион хизматлар бозори бўйича олди-сотди муносабатлари: Маиший; Маърифий; Тиббий; Тeхник; Коммунал; Маданий; Алоқа; Транспорт; Консалтинг; Лизинг ва бошқа хизматлар бўйича. Истеъмол товарлари ва хизматлари бозорининг махсус тури– интеллектуал товарлар бозоридир. Унда ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар – илмий ғоялар, техника янгиликлари, санъат ва адабиёт асарлари, ҳар хил ахборотлар олди-сотди қилинади. Ушбу бозор таркибида илмий-техника ишланмаларини айирбошлаш катта ўрин тутади. Интеллектуал товарлар бозорининг функцияси – патент, лицензия ва ноу-хау сотишдан иборат. Бу бозорда асосан инновация фирмалари фаолият юритишади. Улар янгиликлар яратиш, бозорда сотиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича хизмат кўрсатишади. Жаҳондаги энг ривожланган мамлакатларда ишга яроқли аҳолининг 65-70 фоизи ана шу хизматлар бозори соҳаларида фаолият кўрсатади ва уларнинг иқтисодиётдаги салмоғи ҳам жуда юқори. Ҳудудий жиҳатдан бозорлар– маҳаллий, миллий ва жаҳон бозорига ажратилади. Юқорида баён этилган бозорлар, уларда сотилаётган товар ёки хизматлар турларига қараб бир-нeча минглаб хилларга бўлиниб кeтади. Амалиётда ҳар қайси товар ёки хизмат турининг хусусиятларига қараб бозорни ташкил этиш ва бошқариш тартиб-қоидалари мавжуд. Мамлакатимизда хизматлар бозорида рақобат муҳитининг ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топиш –миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш стратегиясининг асосини ташкил этмоқда. Шунинг учун ҳам бозорларимизда эркин рақобат мухитини шакллантириш ва корхоналаримиз рақобатбатбардошлигини ошириш омилларини тахлил этиш амалиёти қўлланилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётининг янги ривожланиш боқичига ўтаётган даврда асосий эътибор хизматлар бозорини экстенсив ривожлантиришгагина эмас, балки фан-техника тараққиёти негизида, улар фаолиятини хар томонлама интенсивлаштиришга, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этган ҳолда ривожлантишга қаратилмоғи зарур. Давлат статистик органлари маълумотларига кўра ривожланган давлатлар ялпи миллий маҳсулотидаги хизматлар ҳиссаси ҳозирги кунда 2/3 дан 3/4 гача ташкил қилмокда. АҚШ да хизматлар бозорида ишловчилар, умумий банд бўлганларнинг 77 фоизни ташкил этган ва башоратларга кўра ушбу соҳа яқин йилларда янги иш жойларининг 90 фоизни таъминлаши лозим. Ривожланган давлатларда аҳолининг истеъмол харажатлари таркибида хизматларнинг ҳиссаси 50-80 фоизни ташкил этади. Республикамизда эса ушбу кўрсаткич бор йўғи 10-15 фоизга ташкил этади, холос. Хизматлар бозорининг янада ривожланишига бир қатор шароитлар таъсир этади: бозорнинг фаолият юритиш шароитлари; кишининг шахсий манфаати; тадбиркорлик, қарорлар қабул қилиши эркинлиги; рақобат, эркин нархлаштириш; ҳуқуқий ва иқтисодий кафолатлар. Инновацион хизматлар бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларга: техника ва технологияларнинг замон талабига жавоб бермаслиги мутахассис кадрларнинг ва молиявий ресурсларнинг тақчиллиги аҳоли даромадлари ва хизматларга талаб даражасининг пасайиши бозор нархларининг даражаси солиқ режими ва ҳоказолар киради. Инновацион хизматлар бозорини асосий элементлар талаб таклиф баҳо ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар Инновацион хизматлар бозорининг ҳудуд иқтисодиёти ривожланишига таъсир этиши мумкин: инновацион таклиф ва янгиликларнинг амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш орқали ҳудуд иқтиодиётининг модернизациялашуви; ҳудуддаги ўз инновацион ишланмаларини яратишга эришган корхоналарни қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилиши; ҳудудий инновацион ишланмалар бозорига хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайиши; хизматлар бозорида инновацион фаолият билaн шуғуллaнувчиларга муҳим мaсaлaлap бўйичa ўқув семинapлapининг тaшкил этилиши. Инновацион хизматлар бозорини ҳудуд иқтисодиёти ривожланишига таъсири қуйидагилар яратилаётган инновацион таклиф ва янгиликларнинг товарга айланиши, пировардида амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш орқали ҳудуд иқтиодиётининг модернизациялашуви ҳудуддаги ўз инновацион ишланмаларини сотишга эришган муассасаларнинг моддий-техник базасининг ривожланиши эвазига уларнинг янги инновацион маҳсулотлари яратишга бўлган имкониятларини ошиб бориши ҳудудий инновацион ишланмалар бозорига хорижий инвестициялрни жалб этиш имкониятларни кенгайиши Инновацион хизматлар бозори субъектларининг таркиби
Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling