Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


миллион сўм, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – икки миллион


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

миллион сўм, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – икки миллион сўм ва 
қолган ҳудудларда – бир миллион икки юз минг сўм этиб белгиланмоқда. 
Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун туманларда объектларнинг 
белгиланган минимал қийматига камайтирувчи коэффициентларни белгилаш 
ҳуқуқи сақланиб қолинади; 
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун солиқ базасини 
аниқлашда, нотурар жой объектлари учун ҳам татбиқ этиш, юридик 
шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблашда минимал 
қийматдан фойдаланган ҳолда солиққа тортиш тартиби билан бир хилда солиққа 
тортиш тартибини жорий қилиш; 
нотурар жой учун мўлжалланган кўчмас мулк объектлари жисмоний ёки 
юридик шахсга тегишлилигидан қатъи назар, уларни солиққа тортишда тенг 
шароитлар яратиш, шунингдек кўчмас мулк объектларининг бозор қийматига 
яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк солиғини ҳисоблаш 
механизмини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида амалга оширилмоқда. 
д) 2024 йил 1 январдан бошлаб
- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари ва қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғининг базавий ставкалари ўртача 
12 фоизга
- 2024 йилда жисмоний шахслар учун кўчмас мулк турар жой объектлари 
қисми бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаси 2023 йилда мол-мулк 
солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқ суммасидан ошмаслиги бўйича 


48 
чеклов қўллаш ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг 
1,3 бараваридан оширмаслик амалиёти сақлаб қолинади; 
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича алоҳида турдаги, қатъий 
белгиланган солиқ ставкалари (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган 
охактошдан ташқари) 12 фоизга индексация қилинмоқда; 
е) “Навоий кон-металлургия комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия 
комбинати” АЖларининг барча конлари, шунингдек “янги” конлари бўйича ер 
қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини олтин учун 10 фоиз, палладий, 
кумуш ва мис учун 15 фоиз миқдорида, “Навоийуран” АЖ учун уран бўйича 16 фоиз 
миқдорда белгилаш таклиф қилинмоқда; 
ё) ер қаъридан фойдаланганлик учун цемент ишлаб чиқаришга 
мўлжалланган оҳактош бўйича белгиланган 22 500 сўм солиқ ставкаси 1 тонна 
учун 11 250 сўмгача пасайтирилмоқда. 
Шунингдек, цемент ишлаб чиқариш учун фақат кўмирдан фойдаланувчи 
заводлар учун белгиланган камайтирилган солиқ ставкалари бекор қилинмоқда. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 
4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 
2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292-сон қарорида белгиланган солиқ сиёсати билан 
боғлиқ вазифалар бўйича алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари 
тайёрланган. 
Шунингдек, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга оид бир қатор 
таклифлар тайёрланмоқда. 
Шу билан бирга, ўрта муддатли рақамли иқтисодиётни, хусусан 
трансмиллий рақамли корпорацияларни босқима-босқич солиққа тортишни 
такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. 


49 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling