Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


 Давлат бюджети даромадларининг 2024 йилги прогнози ва


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

3.1.1. Давлат бюджети даромадларининг 2024 йилги прогнози ва
2025 – 2026 йиллар учун мўлжаллари 
Солиқ сиёсатида кўзда тутилаётган ўзгаришлар ҳамда иқтисодий ўсиш 
кўрсаткичларидан келиб чиқиб, 2024 йил учун Давлат бюджети даромадлари 
прогнози 270,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20,8 фоиз 
миқдорида белгиланмоқда. 
10-жадвал. 2024 йилда Давлат бюджети даромадлари прогнози, трлн сўм 
Солиқ турлари 
2023 йил 
кутилаётган 
2024 йил 
прогноз 
Фоизда 
Давлат бюджети даромадлари, жами 
233,6
270,6
115,8
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан, фоизда 
22,0
20,8
 
 
Бевосита солиқлар 
73,3
85,6
 
 
116,8
 
 
Фойда солиғи 
40,9
44,3
108,3
Айланмадан олинадиган солиқ 
2,8
2,9
103,0
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғи 
29,6
38,5
130,1
Билвосита солиқлар 
85,9
111,6
129,4
Қўшилган қиймат солиғи 
60,0
74,0
123,5
Акциз солиғи 
16,4
22,7
136,3
Божхона божи 
9,6
14,8
154,8
Ресурс солиқлари 
28,3
31,8
112,4
Мол-мулк солиғи 
5,6
6,7
119,6
Ер солиғи 
6,8
7,2
105,9
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 
15,0
16,5
110,0
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 
солиқ 
0,9
1,3
144,4
Бошқа даромадлар 
46,1
41,6
90,2
Даромадларни прогнозлаштиришда 2023 йил кутилаётган даромадлардан 
келиб чиқиб, табиий фойдали қазилмаларнинг қазиб олиш ҳажмлари ва уларнинг 
жаҳон бозоридаги нархлари бўйича кутилмалари, “Навоий кон-металлургия 
комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” корхоналарининг 
молиявий кўрсаткичлари, 2023 йилда берилган солиқ имтиёзлари ҳамда 
2024 йилги мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатидаги ўзгаришлардан келиб 
чиқиб ҳисобланган. 
Шунингдек, 2024 йил учун давлат бюджети даромадлари прогнозини ишлаб 
чиқишда қуйидагилар инобатга олинган: 
- инфляция даражаси 8-10 фоиз бўлган ҳолда ялпи ички маҳсулотнинг
5,6-5,8 фоизга ўсишини таъминловчи мамлакатнинг 2024 йил учун ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш прогнози; 
- жаҳон бозоридаги олтин (1 800 АҚШ долл/троя унция) ва мис нархларига
(7 800 долл/тн) “эҳтиёткорлик” тамойили асосида ёндашиш; 
- импорт ҳажмининг ошиши (36,3 млрд АҚШ долларидан 41,8 млрд АҚШ 
долларга); 


50 
- даромадларнинг салмоқли қисмини ташкил қилувчи асосий маҳсулотлар 
ва акциз солиғига тортиладиган товарларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари 
(алкогол маҳсулотлари 43,2 млн далл, тамаки 12 млрд дона, табиий газ 48,2 млрд 
метр куб); 
- қўшилган қиймат солиғи занжирининг яхлитлигини ва узулуксизлигини 
таъминлаш мақсадида айрим имтиёзларнинг бекор қилиниши (дори воситалари, 
тиббиёт ва ветеринария буюмлари, тиббий ва ветеринария хизматлари); 
- айрим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, янги қурилиш ва махсус 
техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари, туризм хизматлари учун 
олиб киришда тақдим қилинган божхона тўловларидан имтиёзларнинг муддати 
тугаётганлиги. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling