46
д) ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолиятидан олган даромадларини
солиққа тортишни такомиллаштириш ҳамда солиқдан қочишнинг олдини олиш
мақсадида, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар бўйича – йиллик даромади
100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган солиққа
тортиш
тартибини (айланмадан олинадиган солиқ 4 фоиз) жорий қилиш;
Бунда, жисмоний шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмгача бўлганда
солиққа тортилмаслик тартиби сақлаб қолинади.
Буюк Британияда, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистон,
Белоруссия мамлакатларида ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятидан олган
даромадларидан солиқ тўлайдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги
ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган ўзини ўзи банд қилган
шахслар
шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатини
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган
якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган
фаолият турлари
рўйхатини ўзаро солиштирган ҳолда, ўзини-ўзи банд қилиш фаолияти турларини
қайта кўриб чиқиладиш мўлжалланмоқда.
4-йўналиш. Абсолют қийматда белгиланган солиқ ставкаларни қайта
Do'stlaringiz bilan baham: