Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

кафолатланган 
бепул 
тиббий 
хизматлар 
ва дори воситалари пакети (кейинги ўринларда – кафолатланган пакет) асосида 
туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларида 10 та касаллик гуруҳлари ҳамда 7 та 
хизмат турлари бўйича аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ташкил этилади; 
аҳолининг кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул 
фойдаланиши оилавий шифокорга мурожаат қилиш орқали амалга оширилади 
(шошилинч ва тез тиббий ёрдамдан ташқари). Бунда, оилавий шифокор даволаш 
ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига ва зарур 
ҳолларда шифохоналарга йўлланмалар беради; 
амбулатор даволаш учун дори воситаларини электрон рецепт асосида 
дорихоналар томонидан беморларга бепул бериш ҳамда дорихоналарнинг 
харажатларини қоплаш (реимбурсация) тизими жорий этиш назарда тутилмоқда. 
2. Дори воситаларини республика ҳудудига кириб келишидан бошлаб 
уларни беморгача етиб боришини шаффоф таъминлайдиган ягона электрон 
тизим яратиш.
Бунда, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, дори воситалари ва тиббий 
буюмларни маркировкалаш (штрихлаш) тизимини йўлга қўйиш. 
Шунингдек, бирламчи тиббиёт муассасалари учун дори воситалари, тиббий 
буюмлар ва сарфлаш материалларини марказлашган тартибда маҳаллий ишлаб 
чиқарувчилардан сотиб олиш тизимини йўлга қўйиш. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2024 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси 
харажатлари 33,4 трлн сўмни ёки 2023 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 
17,6 фоизга ошган ҳолда жами харажатларнинг 10,7 фоизи, ялпи ички 
маҳсулотнинг эса 2,6 фоиз миқдорида маблағлар режалаштирилган. 
Бунда харажатларнинг асосий қисми, яъни 78 фоизи иш ҳақи ва ижтимоий 
солиқ харажатларига йўналтирилади. 
Соғлиқни сақлаш соҳаси учун 2024 йилда дори воситалари, тиббиёт 
буюмлари, вакцина ва бакпрепаратлар учун жорий ва давлат дастурларида 
назарда тутилган харажатлар билан биргаликда 3,8 трлн сўмни ташкил этади. 
Тиббиёт муассасаларига озиқ-овқат харажатлари учун 2024 йилда 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling