Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


сканерлари билан жиҳозлаш.  3. 2024 йилдан бошлаб аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

сканерлари билан жиҳозлаш. 
3. 2024 йилдан бошлаб аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш 
хизматини ривожлантириш чора-тадбирлари учун 52 млрд сўм маблағ 
йўналтириш. 
Бунда, аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини 
ривожлантириш мақсадида психиатрия муассасаларини замонавий тиббий 
ускуналар билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри руҳий касалликлар клиник 
шифохонасининг қурилиши якунланган даволаш бўлимлари учун қўшимча 
120 та ўрин-жойлар ажратилиши ва уларнинг молиялаштирилишини таъминлаш 
ишлари амалга оширилади. 
4. Соғлиқни сақлаш тизимига жаҳон стандартлари асосида янги бошқарув 
тизимини жорий этиш орқали аҳоли орасида турли касалликлар учун алоҳида 
ташкилотларга мурожаат қилиш амалиётини тўхтатиш мақсадида ҳудудларда 
Кўп тармоқли марказ, клиник база моделини шакллантириш
Бунда, тиббий ёрдамнинг зарур босқичма-босқичлиги ва изчиллигини 
таъминлаш учун бир-бирини тўлдирувчи ва кучайтирувчи ҳар хил даражадаги ва 
тор ихтисосликдаги тиббиёт ташкилотларини ягона тизимга интеграция қилиш 
орқали соғлиқни сақлашни ташкил этиш тизими такомиллаштирилади. 
Бу орқали: 
тиббиёт ташкилотлари ва кўрсатиладиган тиббий хизматлар тўғрисида 
ахборот олиш; 
кўрсатиладиган хизматлар сифатини, шу жумладан, тиббиёт ходимлари 
фаолиятини баҳолаш; 
тиббиёт ходимлари, дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника, 
сарфлаш материаллари ҳисобини ва мониторингини юритиш; 


71 
давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам дастурлари бўйича 
молиявий операциялар амалга ошириш ва мониторингини юритиш, тиббиёт 
ташкилотларининг бўлажак харажатларини баҳолаш, шунингдек, эҳтимоли 
бўлган хатарларни таҳлил қилиш имконияти кенгаяди. 
5. Давлат тиббий суғурта тизими билан биргаликда ривожланган давлатлар 
каби ихтиёрий тиббий суғурта тизимини жорий этишни рағбатлантириш ва 
аҳоли орасида кенг ташвиқотини олиб бориш. 
6. Тез тиббий ёрдам хизмати имкониятларидан тўғри ва самарали 
фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳолига манзилли тез тиббий ёрдам 
кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида тез тиббий ёрдамдан фойдаланишда 
қуйидагиларни жорий этиш. Жумладан: 
ёлғон тез тиббий ёрдам чақируви бўлган ҳолатларда чақирувни амалга 
оширган фуқароларга тегишли битта чақирув харажати миқдорида жарима 
қўллаш амалиётини жорий этиш; 
сурункали ва доимий чақирувларга чеклов белгилаш. 
Маълумот учун: 2023 йилда 1 та тез тиббий ёрдам чақирувга Давлат 
бюджетидан ўртача 178,2 минг сўм маблағ сарфланмоқда. 
7. Тиббиёт муассасалари учун дори воситаларини харид қилиш жараёнини 
такомиллаштириш ҳамда ушбу жараёнга хусусий дорихоналарни жалб қилишни 
кенгайтириш. Бунда: 
а) давлат тиббиёт ташкилотларида тўғридан-тўғри харид қилинаётган дори-
дармон ва тиббий буюмлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқиш ва уларнинг 
хариди бўйича максимал нарх белгилашни киритиш; 
б) Сирдарё вилоятида йўлга қўйилган кафолатланган пакетга киритилган 
касалларга мулкчилик шаклидан қатъий назар дорихоналар орқали дори 
воситалари билан таъминлаш амалиётини (“Реимбурсация” тизими) 
2024 йилдан бошлаб босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш. 
Бугунги кунда айрим дори воситаларини харид қилишда тўридан-тўғри 
шартнома тузиш имконияти мавжуд. Бироқ, ушбу амалиёт натижасида айрим 
ҳолларда бир хил турдаги дори воситалари бир-биридан ёки уларнинг бозор 
нархидан кескин фарқ қиладиган нархларда сотиб олиниш ҳолатлари мавжуд. 
Давлат томонидан кафолатланган дори воситаларини харид қилишда 
уларнинг максимал нархи белгиланиши орқали дори воситалари учун 
ажратилган маблағлар самарадорлиги оширилади. 
Ушбу тизим аҳолини алоҳида сурункали касалликларни даволаш учун 
шифокор томонидан буюрилган дори воситалари харажатларини мақсадли 
компенсация қилишни назарда тутади. Реимбурсация тизими беморга оилавий 
шифокор томонидан ёзилган рецепт асосида дори воситаларини дорихоналар 
орқали олиш имкониятини беради. Бунда, амбулатор шароитда даволашда қабул 
қилинадиган дори воситалари учун дорихоналар харажатлари Давлат тиббий 
суғуртаси томонидан қопланади. 


72 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling