Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Жами штат бирликлари сони (минг 
киши) 
11,7 
11,7 
14,1 
19,3 
18,9 
 


81 
Аҳоли пунктларини ободонлаштириш
2024 йилда Ободонлаштириш соҳаси ташкилотлари 231 тани ташкил этиши 
ва уларда 65,5 мингдан ортиқ штат бирликлари фаолият юритиши ҳамда соҳанинг 
жорий харажатлари учун 4 465,0 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Шу жумладан, ободонлаштириш соҳаси ташкилотларининг 2024 йилги иш 
ҳақи ва унга ажратмалар учун 2 545,0 млрд сўм маблағ ажратилиши 
режалаштирилаётган бўлиб, 2023 йилда ажратилган маблағларга нисбатан 
115,0 фоизга кўп. 
31-жадвал. Ободонлаштириш ташкилотларининг асосий кўрсаткичлари 
 
2020 й 
2021 й 
2022 й 
2023 й 
2024 й 
Ободонлаштириш ташкилотлари сони, бирлик 
218 
224 
227 
231 
231 
штат бирликлари сони (минг киши) 
54,4 
54,8 
64,8 
65,5 
65,5 
Жами сақлаш харажатлари, млрд сўм
1 979,0 
2 021,0 
2 681,3 
3 722,1 
4 464,6 
шундан, иш хақи харажатлари, млрд сўм 
1 272,1 
1 351,0 
1 938,0 
2 205,0 
2 545,0 
Шунингдек, 2024 йилда:
- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика шаҳар ва 
туманлар Ободонлаштириш бошқармаларига 312 км суғориш тизими ва 207 та сув 
чиқариш қудуқлари ташкил этиш тадбирларига жами 64,4 млрд сўм;
- Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини 
ошириш мақсадида туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармаларининг моддий 
техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун 363 та махсус техника ва 
механизмлар харид қилиш учун 247,0 млрд сўм
- санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктлари тозалигини 
таъминлаш харажатлари – 108 млрд сўм
- ички хўжалик йўлларини таъмирлаш харажатлари учун 800 млрд сўм пул 
маблағлари ажратилиши кўзда тутилган. Ички хўжалик йўлларини таъмирлаш 
харажатларига ажратилаётган маблағлар жамоатчилик ва бевосита фуқаролар 
томонидан билдирилган фикрларни инобатга олиб республиканинг ҳар бир шаҳар 
ва туманлари учун 4,0 млрд сўмдан ажратилиши белгиланмоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида 38 та дренаж 
қудуқларини янгидан қуриш ва мукаммал таъмирлаш, 21 км дренаж 
коллекторларни янгидан қуриш ва мукаммал таъмирлаш, 75 дона кузатув 
қудуқларини мукаммал таъмирлаш тадбирларига 12,3 млрд сўм
- Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманлар ҳокимликлари 
тасарруфидаги ички хўжалик йўлларидан 495 км тупроқ йўлларни қум-шағалли 
йўлларга ўтказиш тадбирлари учун 91,5 млрд сўм маблағлар режалаштирилмоқда.


82 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling