76
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
2024 йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
жами харажатлари учун
(нафақалар, моддий ёрдам, дафн тўловлари, ҳомиладорлик нафақалари ва бошқа
компенсация
тўловлари
кўринишида)
18,6 трлн
сўм
маблағ
режалаштирилаётган бўлиб, шундан кам таъминланган оилаларга болалар
нафақалари тўловларига 10,3 трлн сўм маблағ йўналтирилади.
21-расм. Болали ва кам таъминланган оилаларга тўланадиган нафақа олувчилар
сони ва ажратилган маблағлар, трлн сўм
Шу билан бир қаторда,
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасини
такомиллаштириш ҳамда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш
мақсадида қуйидагилар
таклиф этилади:
1. Кам таъминланган оила мақомини белгилаш бўйича амалдаги мезонларни
такомиллаштириш.
Маълумот учун: Жаҳон банки билан биргаликда ўтказилган сўровнома
натижасига кўра мамлакатимизда 14 фоиз уй хўжалиги
кам таъминланганлар
қаторига киритилган.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали эса 23 фоиз оилаларга ижтимоий
нафақа тўловлари тўланмоқда.
Тўланадиган нафақалар бўйича амалдаги мезонларни такомиллаштириш
орқали ҳақиқатда муҳтож оилаларни ижтимоий нафақа тўлаш
тизими билан
қамраб олиш таклиф этилмоқда.
2. 2024 йилдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва
моддий ёрдамларни тегишли маҳаллий бюджетлардан молиялаштиришдан
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштиришга ўтказиш
таклиф этилади.
3. Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тадбирларини тўлақонли
молиялаштириш
мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамғармасининг харажатлари
3,3 трлн сўм миқдорида шакллантирилди.