Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда
Download 2.12 Mb. Pdf ko'rish
|
Бюджетнома 2024-2026 compressed
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1,5 трлн сўм
- 9 151 млрд сўм ; геологик қидирув ишлари 900 млрд.сўм
- 4 465 млрд сўм . Бундан ташқари: табиий газ нархларидаги тафовут учун 9 500 млрд сўм; электр энергия нархларидаги тафовут учун 2 500 млрд сўм
- Сув хўжалиги соҳаси Сув хўжалиги соҳаси
Ипотека бозорини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш.
Ипотека бозорини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш: - аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш учун жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий бозор тизимини ривожлантириш; - “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ фаолиятини кенгайтириш орқали компаниянинг ипотека кредитлари бозоридаги роли ва иштирокини фаоллаштириш; - аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартибини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2024 йилда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,5 трлн сўм субсидиялар тўлаб берилади. Иқтисодиёт харажатлари Давлат бюджетидан 2024 йилда иқтисодиётга ажратилиши режалаштирилаётган харажатлар 24,8 трлн сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,9 фоизни ташкил этиб, жами харажатларнинг 7,9 фоизини ташкил этади. Иқтисодиёт харажатлари таркибида асосан қуйидагилар учун маблағлар кўзда тутилмоқда: сув хўжалиги эксплуатация харажатлари 9 151 млрд сўм; геологик қидирув ишлари 900 млрд.сўм; аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда уй-жой коммунал хизматлари билан боғлиқ харажатлар 4 465 млрд сўм. Бундан ташқари: табиий газ нархларидаги тафовут учун 9 500 млрд сўм; электр энергия нархларидаги тафовут учун 2 500 млрд сўм субсидия маблағлари режалаштирилмоқда. Сув хўжалиги соҳаси Сув хўжалиги соҳаси ташкилотларини сақлаш ва дастурларини амалга ошириш учун ажратилаётган 9,2 трлн сўм маблағларнинг асосий қисми ёки 7,1 трлн сўм маблағ насос станциялари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси харажатларини қоплаш учун йўналтирилади. Шунингдек, насос станцияларида энергия самарадор насослар (25,9 млрд сўм) ва электродвигателларни (45,2 млрд сўм) сотиб олиш учун жами 71,2 млрд сўм ва энергия тежамкор қурилмалар сотиб олиш учун 12,9 млрд сўм маблағлар ажратиш кутилмоқда. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун 54,2 млрд метр куб сув билан таъминлаш учун 7,1 млрд кв/соат электр энергияси истеъмол 78 қилинади ҳамда 1,0 млн гектар пахта, 1,2 млн гектар бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонларини ўз вақтида сув билан таъминлаш харажатлари молиялаштирилади. Шунингдек, 2024 йил давомида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги объектларида қуйидаги бир қатор тадбирлар амалга оширилиши кутилмоқда, жумладан: реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун сув хўжалиги иншоотларида 5 066 дона “Smart Water” тизимларини ўрнатишга 76,0 млрд сўм; 20 та объектда бошқариш жараёнларини автоматлаштиришга 12,5 млрд сўм; 2 647 дона мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказишга 35,5 млрд сўм; электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида жами 411 дона қуёш батареялари, частота ўзгартирувчи ва конденсатор қурилмалари ҳамда бошқа турдаги энергия тежовчи қурилмаларни ўрнатишга 12,9 млрд сўм; 15 177 метр узунликдаги юқори кучланишли кабелларни янгисига алмаштириш 2,2 млрд сўм кўзда тутилган. Шунингдек, сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий ташаббускорларга фойдаланишга бериш бўйича 50 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Download 2.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling