Ободонлаштириш соҳасидаги бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш
бўйича туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни
таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 100 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот
порталида “Менинг йўлим” лойиҳаси орқали жамоатчилик фикри асосида
аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш таклиф этилади.
Бундан ташқари, 2024 йилда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2020 й. 376 - сон
“2021-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт
ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори билан тасдиқланган Дастурга асосан республикадаги 2 102 та кўп
хонадонли уйлардаги 523 та лифт ускуналарини алмаштириш ва таъмирлаш
харажатлари учун 165,7 млрд сўм;
Республикадаги иссиқлик таъминоти корхоналарига аҳолига пасайтирилган
тарифларни қўллаш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш
мақсадида ажратиладиган субсидия харажатлари учун 2 197 млрд сўм пул
маблағлари ажратилиши прогноз қилинмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича айрим дастурлар ва тадбирларни
молиялаштириш харажатлари.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида доирасида кўчатлар харид
қилиш, суғориш тизимини жорий этиш, парвариш ва сақлаш билан боғлиқ
харажатларни молиялаштириш учун 100 млрд сўм;
суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг
қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш учун 40 млрд сўм;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига махсус техникалар хариди харажатлари
22 млрд сўм ва бошқалар.
32-жадвал. Экология, атроф муҳит муҳофазаси, ўрмон хўжалиги ташкилотлари
асосий кўрсаткичлари
2020 й 2021 й 2022 й 2023 й 2024 й
Ташкилотлар – жами, бирлик
111
120
Do'stlaringiz bilan baham: |