Кириш I боб
-расм. Электр ускуналар холатининг диагностик назорати
Download 1.47 Mb.
|
01-Маг.дисс.ишa
3.3-расм. Электр ускуналар холатининг диагностик назорати.
Натижада энергетик электр ускуналар ҳолати тўғрисида тузилган информацион маълумот асосида тезкор қарор қабул қилиши ва қабул қилинган қарор ёрдамида автоматлаштирилган иш жойидан туриб масофадан электр ускуна эксплуатациясини оператив бошқариш мумкин. Комплекс диагностик синов икки босқичдан иборат: тезкор оператив ва батафсил текширув. Диагностик назорат тадбирлари кучланиш остида ишлаётган ёки ишламаётган электр ускуналарда ўтказилиши мумкин. Бажарилаётган тезкор диагностик назоратлар физик–кимёвий, термографик, ва баъзи электрик усуллар билан амалга оширилади. Термографик текширув электр ускуналарини эксплуатация вақтидаги иссиқлик ажралишини назорат қилади. Физик-кимёвий диагностик назорат изоляцияни деградациясини ўрнатиш, яъни янгидан ҳосил бўлган компонентлар сони ва уларни ҳосил бўлиш тезлигини аниқлаш имконини беради. Жумладан, табиий эскириш факторлари ва разрядлар таъсири остида изоляция полимер боғлари узилидан. Мойли изоляциянинг ажралмас қисми бўлиб (мой барьерли, коғоз-мойли) хизмат қилувчи целлюлозага энергетик таъсир этиш ҳам сув ва углеводород оксидларининг ҳосил бўлишига олиб келади [16,17,18]. Шундай қилиб тезкор оператив диагностиканинг мақсади нуқсонларнинг ҳосил бўлиш жойи ва турини, унинг хавфи ва ривожланишини аниқлашдан иборатдир. Электр ускуналарининг барча элементларини батафсил диагностик назорат қилиш тезкор оператив диагностика кўрсатгичлари ёки физик, химик, электрик ва механиқ (вибродиагностика) усуллар натижасининг мониторинги бўйича бажарилади. Мониторингнинг мақсади электр ускуналарини тезкор ва батафсил диагностика усуллари ёрдамида олинган натижаларга асосан ечим (хулоса) қабул қилишдан иборат. Бу термин орқали ўрнатилган узлуксиз назорат кўрсаткичига яқинлашишни (кузатилаётган ҳодисаларни баҳолаш максадида) кузатиш ва кейинги натижаларгача ечимни аниқлаш имкони бўлади. Тезкор оператив диагностика каби мониторинг ҳам технологик жарённи тўхтатлмайдиган назорат усулларидан фойдаланишни назарда тутади. Информацион технологиялари асосида электр ускуналар мониторинги системаларининг яратилиши техника ривожининг замонавий босқичидир. Унга турли масалалар ечимини топширса бўлади, фақат «автоматлаштириш» принципи бундан мустасно. Бу система бошқа ечимга ёки таъминотга эга бўлмаган усулли масалалар билан боғлиқ. Бу ёндашув иқтисодий фикр билан боғлиқ бўлиб қуйидагича таҳлил қилинади: назорат системаси қанчалик мураккаб бўлса у шунча қиммат бўлади, нархи ошгани сари кўлланилишининг мақсадга мувофиқлиги камаяди. Информацион технологиялари асосида электр ускуналар мониторинги нафақат пассив огоҳлантирувчи, балки электр ускуналар эксплуатациясининг технологик жараёнида диагностик бошқарув интеллектуал система сифатида қаралади. Электр ускуналарнинг нуқсонларини бартараф қилишда асосий усул таъмирлашдир (профилактик, жорий, капитал). Шунинг учун информацион технологиялари асосидаги электр ускуналар мониторингининг якуний мақсади диагностик кўрик ўтказишнинг охирги босқич назорати ҳисобланиб, ремонт тури ва унинг ҳажмини аниқлаш хамда электр ускуналарнинг ишга яроқлилик ҳолатини тиклаш учун хизмат қилади [16]. Хулоса қилиб айтганда, электр ускуналар эксплуатациясини такомиллаштириш жараёнида электр ускуналар ҳолатини диагностик назорат қилиш мухим ахамиятга эга. Шунинг учун электр ускуналар ҳолати диагностик параметрларни ўлчаш ва норматив қийматлар билан солиштириш асосида аниқланади. Қисқа қилиб айтганда, диагностик назорат асосида электр ускуналар ҳолатини «соз-носоз», функцияси жиҳатдан «ишга яроқли- қисман ишга яроқли-ишга яроқсиз» деган хулоса кабул қилинади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling