Кириш I боб
-расм. Электр ускуналарни таъмирлашнинг тармоқ графиги
Download 1.47 Mb.
|
01-Маг.дисс.ишa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.6. Электр ускуналар таъмирлаш хизматини шакллантиришнинг математик модели.
3.6-расм. Электр ускуналарни таъмирлашнинг тармоқ графиги.
Шундай қилиб 1-расмдаги 1 хабар А-10 ва Б-8 ишнинг бошланиши ҳисобланади, 2 ва 7 хабарлар эса ушбу ишларнинг натижаси ҳисобланади. Ўз навбатида 2 ва 7 хабарлар олдинги бажарилган А-10 ва Б-8 ишларнинг натижаси ҳамда К-17, С-20 ва Д-16 ишларнинг бошланиши ҳисобланади. Графикни тузишда стрелка йўналиши чапдан ўнга томон йўналган бўлиб, бажариладиган ишларнинг чиқиш хабар рақами доимо унинг кириш хабар рақамидан кичик бўлиши керак. Тармоқ графигида кириш ва чиқиш ишлари бири-биридан фарқ қилади, яъни 2 хабар учун Б-8 кириш иши, Д-16 ва С-20 эса чиқиш иши ҳисобланади. Стрелка устидаги харф ишнинг индексини, рақам эса ишнинг давом этиш вақтини кўрсатади. Тармоқ графигида энергетик сервис корхонаси комплекс операциясининг умумий бажарилиш муддатига таъсир этувчи омиллар алоҳида ишлар билан (мисол учун, маторни, трансформаторни, ҳаво тармоғини, ишга тушириш қурилмаларини ва бошқаларни таъмирлаш) аниқ кўриниб туради. Бу муддат хабарнинг киритилишидан то тугатилишигача бўлган давомийлик бўйича бажарилган ремонт ишларининг кетма-кетлиги билан аниқланади. Бу кетма-кетлик тармоқ графигида критик йўлни белгилайди. Критик йўл бажариладиган ишни қадамма-кадам ташкил этиш ва оптимал режа танлаш асосини ўзида акс эттиради. Тармоқли режалаштириш тартибли ташкилий тадбир бўлиб, электр ускуналарнинг таъмирлаш ишларини аниқ ва мақсадли бажарилишини таъминлайди, вақтни тежайди ва меҳнат унумдорлигини оширади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, электр ускуналарни таъмирлаш ишларини режалаштириш ва уни бажаришда тармоқ графигининг тузилиши вақт, ишчи хизматчиларнинг бандлиги ва бажариладиган ишлар босқичида тегишли натижалар асосида кейинги босқич ишларини режалаштириш имконини беради ҳамда меҳнат унумдорлигин 20 фоизга оширади. 3.6. Электр ускуналар таъмирлаш хизматини шакллантиришнинг математик модели. Турли қишлоқ хўжалик корхоналари ва уларнинг қисмларида электр ускуналар таъмирлаш хизматини шакллантиришда сезиларли иктисодий самара берувчи математик моделъ қаралади. Ундан мавжуд электр ускуналар таъмирлаш хизматида баъзи электр ускуналар учун оптимал бўлган электр матор турини танлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Агросаноат комплекси корхоналарида жараёларни моделлаштириш умум электр ускуналардан фойдаланиш жараёнидан сезиларли фарқланади. Бу фарқ объектни эксплуатация қилиш шартларининг кўп сонли факторларини ҳисобга олиш билан боғлиқғки, бу сиз мазкур моделъ муайян жараённи тўлалигича акс эттира олмайди. Мазкур моделнинг мақсади - қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш шартларига технологик мос келувчи электр ускуналар таъмирлаш хизматини шакллантиришдир. Қўйилган мақсад Ц ва реал (муайян) система (тизим) ни таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олиб, тузилажак моделга қуйидаги талаблар йиғиндиси қўйилди: - модел пахта тозалаш заводида транспортер ёрдамида юкларини ташиш реал жараёнини шундай акс эттириши керакки, унда йил давомида технологик шарт-шароитларнинг ўзгариши хам ўз ифодасини топсин; - транспортер учун оптимал матор шундай танланиши керакки, унда келтирилган чиқимлар ҳар-бир матор маркасининг юк ташиш технологик шароитига мослиги таъминлансин; - методикага кўра юк ташиш масофасини ҳисобга олувчи оптимал маторни танлаш имкониятини туғдириш учун келтирилган чиқимлар мезони чизиқли боғланишга эга бўлиши керак. Объект моделини ушбу реал объект ишлаши жараёнини акс эттирувчи қисм-тўпламлардан иборат бир тўплам кўринишида ифодалаш мумкин. P-тўплам кўринишидаги электр ускуналар таъмирлаш хизмати С-тўплам билан ифодаланувчи маълум бир муҳитда фаолият кўрсатади. Х-ташилувчи юклар қисм-тўплами бўлиб, U-шу юкларни ташиш шарт-шароитлари кисм-тўпламидир. Шундай қилиб, электр ускуналар таъмирлаш хизмати модели шундай тўплам ва қисм-тўпламлардан иборатки, улар қўйидаги боғламни ташкил этади. С-муҳит (среда) учун – юк турлари х Х={x}; шу юкларни ташиш шартлари , , U={u}. Р-объект учун – объект параметрлари K={p}. Параметрлар йиғиндиси матор маркасининг сифатини белгилайди. Электр ускуналар йиғиндиси электр ускуналар таъмирлаш хизматини ташкил этади P={a}=K. X,U ва К қисм-тўпламлари ўзаро кесишмайди: . (3.16) Объект ва муҳитнинг ўзаро муносабатлари уларнинг маълум вақтдаги ҳолатлари Z ва чиқариш (натижавий, якуний) функцияси У билан характерланади: Z=Ф(k,u,t), У(t)=F(z,t). (3.17) Агар (3.17) тенгламалар чизиқсиз бўлса маълум бир юкни ташиш учун кам чиқим маторни танлаш вазифаси қийинлашади. Шунинг учун (3.17) тенгламаларни вақтнинг дискрет ўзгаришига мослаб тасвирлаш мумкин: Z=(t+1)=Ф[Z(t)], t=0,1,2,…; (3.18) У=(t)=F[Z(t)], t=0,1,2,…; (3.19) Система ҳолатини тактлар бўйича мослаб транспортировка жараёнини моделлаштиришдаги автоматлар назарияси узлуксиз моделлардан кўра қатор устунликларга эга. Автомат шуки тақсимлашни бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиш функциясини билмасдан туриб ҳам амалга ошириш мумкин. Яна бунинг афзаллиги шундаки, моделга кирувчи ҳамма факторларнинг кейинги (t+1)-м тактдаги ҳолати қайд қилинган бўлади. Бу ўз навбатида, масала ечими корректлигини бузмай туриб хар-бир тактдаги келтирувчи чиқимлар ёки (6) функциянинг чизиқли бўлиб қолиши таъминланади, яъни моделлаштиришнинг аввалида кўйилган талабга мос келади. Дискрет автомат ишини матрица ёки жадвал шаклида тасвирлаш қулайдир талаб (эхтиёж), таклиф, система холати ва натижалар матрицалари:
j-номдаги юкни ўз технологик хусусиятларига кўра -даврдаги ўртача масофага ташиш шартлари жадвалнинг 1-қисмидаги талаблар матрицаси кўринишида берилган. Электр матор маркалари сифати – таклифлар матрицаси бўлиб, у жадвалнинг 2-қисмида келтирилган. Бу икки матрицанинг ўзаро узвий харакатлари системанинг ҳолати-функциясини ифодаловчи (таблицанинг 3-қисм) бўлиб энг мақбул матор танлаш ва улардан фойдаланиш чегараси танланади. Жадвалнинг 4-қисмида чиқариш (натижавий) функциялар келтирилган бўлиб, улар ёрдамида шаклланган паркнинг йиллик келтирилган чиқимлари аниқланади. Чиқариш (натижавий) матрицалаари асосида электр ускуналар таъмирлаш хизматини шакллантиришнинг шундай оптимал модели тузиладики, у муайян даврда оптимал маторни ва транспортировка усулларини танлашга, кейин эса йиллик юк ташиш режасини танлаб олинган транспортировка воситалари ўртасида қайта тақсимлашга асосланади. Мақсад функцияси (3.20) j-маторнинг i-юкни ташиш учун даврдаги келтирилган чиқимлари. (3.21) j-юкни ташиш учун даврда маторни танлаш ва ундан мақсад бўйича фойдаланиш чегараси: (3.22) Электр матор самарадорлиги (3.23) -даврдаги j-чи юкни ташиш ташиш керак бўладиган i-чи маторнинг саноғини ҳисоблаш, уларни мақсадлари бўйича, юк турлари бўйича ва даврлар бўйича энг юқори сонини аниқлаш ва электр ускуналар таъмирлаш хизматини йиғиш қўйидаги формула билан аниқланади: М= (3.24) Бунда: У- шаклланган электр ускуналар таъмирлаш хизматининг йиллик чиқимлари йиғиндиси; Q-j-чи технологик тизимда, -даврдаги i-чи транспортировка ҳажми; -даврдаги j-чи тизим билан i-ташишга кетган ўзгармас чиқим; -даврдаги j-чи тизим билан i-ташишга кетган ўзгармас чиқим; -даврдаги i-ташиш учун i-тизимнинг юк билан босиб ўтган йўли; q -j-харакатланувчи тизимнинг номинал юк кўтариш чегараси; -даврдаги j-харакатланувчи тизимнинг i-ташиш учун керак бўладиган транспорт-технологик циклнинг максимал сони. -даврдаги i-ташиш учун керак бўладиган j-харакатланувчи тизимнинг мослашув коэффициенти. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling