Кириш I боб
Download 1.47 Mb.
|
01-Маг.дисс.ишa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тезкор-диспетчерлик бошқарув
- Операцион ҳудуд
- Бошқаруви марказлаштирилган (диспетчерлаштирилган) объектлар
IV-БОБ.
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИНИ САМАРАДОРЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ 4.1. Тезкор-диспетчерлик бошқаруви Ушбу боб, Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, ягона электр энергетикаси тизими барқарор ишлаб туришини таъминлаш, шунингдек электр ускуналарнинг технологик бузилишларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсади бўйича ягона электр энергетикаси тизимининг тизим оператори ва электр энергетикаси объектларининг тезкор-диспетчерлик ҳизматлари томонидан амалга ошириладиган электр энергетикада тезкор-диспетчерлик бошқарув тартиби лойиҳасига асосланган. Тезкор-диспетчерлик бошқарув – электр энергетикаси объектларида электр энергияси истеъмолчиларининг технологик ишлаш режимларини, жумладан самарали эксплуатациясини ташкил этишни марказлашган бошқариш бўйича тезкор-диспетчерлик бошқарув субъекти томонидан энергетика тизимининг ишлашини электр энергетика режимига таъсир этувчи электр узатиш линиялари, ускуналари ва қурилмаларига нисбатан амалга ошириладиган ва ушбу субъект томонидан уларни бошқариш усули бўйича тақсимлаган ҳолда бошқаруви марказлаштирилган объектлар рўйхатига киритилган чора-тадбирлар мажмуи; Операцион ҳудуд - чегараси ичида электр энергетикаси объектлари ва электр энергияси истеъмолчиларининг энергия қабул қилувчи қурилмалари жойлашган, уларнинг ўзаро боғлиқ технологик ишлаш режимлари тегишли диспетчерлик маркази томонидан бошқариладиган ҳудуд; Бошқаруви марказлаштирилган (диспетчерлаштирилган) объектлар - технологик ишлаш режими ва эксплуатацион ҳолати диспетчерлик марказининг операцион ҳудудида энергетика тизимининг электр энергетика режимига таъсир этадиган ёки таъсир этиши мумкин бўлган ва бошқаруви марказлаштирилган объектларни бошқариш усули бўйича тақсимланган руйхатига мувофиқ уларга нисбатан ушбу диспетчерлик маркази диспетчерлик бошқарувни ёки диспетчерлик юритувни амалга оширадиган электр энергетика ва ишлаб чиқариш объектлари; Тезкор-диспетчерлик бошқарув субъекти - тизим оператори ва электр энергетикаси объектларининг тезкор-диспетчерлик хизматлари; Субъект – Соҳасда фаолият олиб бораётган шахслар, шу жумладан электр энергияси ва қувватини узатувчи ва истеъмол қилувчи ва тезкор-диспетчерлик бошқарув ҳизматларини кўрсатиш, электр энергиясини узатиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш фаолиятини олиб бораётган шахслар; Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling