Кириш I боб
Дилерлик хизматини такомиллаштириш
Download 1.47 Mb.
|
01-Маг.дисс.ишa
3.4. Дилерлик хизматини такомиллаштириш.
Иқтисодий ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики истеъмолчиларнинг электр ускуналарига бўлган талабини қондириш, уларни таъмирлаш, сервис хизмат кўрсатиш ва керакли эҳтиёт қисмлар баъзасини яратишда дилерлик хизматининг аҳамияти каттадир. Сервис хизмат кўрсатиш тизимида дилерлик хизмати ташкилий тузилмаси асосий иккита звенога чамбарчас боғлиқ: ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи завод) ва истеъмолчи (ўз ўрнида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамдир). Дилерлик хизмати ушбу икки звенони боғловчи асосий воситачидир. Аграсаноат мажмуининг етакчи мутахассислари ва шу соха олимларининг фикрича таъминот тизимидаги асосий камчиликлардан бири техник хизмат кўрсатиш тизими билан ишлаб чиқариш орасида узилиш, яъни электр ускуна ишдан чиққанда уни тезкорлик билан бартараф қилиш имкониятларининг даражаси пастлигидир. Истеъмолчини керакли деталлар, материаллар ва техник ускуналар билан таъминлашда дилерлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун молиявий тахлилларни олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан талабни ўрганиш, буюртма лойиҳаларини тезкорлик билан тайёрлаш, бозорни ўрганиш, маҳсулот баҳосини аниқлаш, олди-сотти натижаларини таҳлил қилиш, статистик маълумотлар асосида хулосалар қабул қилиш лозим. Шаклланган дилерлик фаолияти бир томондан тайёрлов заводлари, иккинчи томондан истеъмолчилар қизиқишларини ҳимоя қилувчи ва улар орасидаги доимий алоқани ўрнатувчи звено бўлиши керак. Дилерлик фаолияти истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи учун қуйидаги аниқ хизматларни амалга ошириши мумкин: янги техникага бўлган талабни аниқлаш ва реклама қилиш; истеъмолчиларга электр ускуналар сотиш, етказиб бериш ва ўрнатиш имкониятларини тақдим қилиш; ускуналарни ижара ва лизинга бериш; янги техникадан фойдаланишни истеъмолчиларга ўргатиш; электр ускуналарни таъмирлаш ва ва техник хизмат кўрсатиш; кафолатли муддат ва ундан сўнги даврлар учун эҳтиёт қисмлар олиб келиш ва таъминлаш; транспорт хизмати ва бошқалар [19,20,21,22]. Илмий изланиш натижалари шуни кўрсатадики истеъмолчининг янги техникага бўлган талабини аниқлаш ва уни қондириш дилерлик хизматини такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайди. Юқорида таъкидлаб ўтилдики дилерлик хизмати ўзининг ўнг ва чап томонида турган звеноларининг қизиқишларини ҳимоя қилади. Шундай экан истемолчилар юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариши учун замонавий такомиллашган ускунага эга бўлиши керак. Ушбу масала истеъмолчининг талаб-истаклари ва имконият-эҳтиёжлари асосида амалга оширилади. Шу ўринда истеъмолчининг талаб-истаклари ва имкон-эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда уларни қаноатлантирадиган ускуналарни таклиф этиш дилерлик хизматини такомиллаштиришда муҳим омили бўлиб қолаверади. Тадбиркорлардан бири ўз дўконида маҳсулот сотиш ишларини ривожлантириш ва дўконини талабга мос моллар билан тўлдириш масаласини қуйидагича ечган экан. У дўкони жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳолининг ёшини таҳлил қилган, яни болалар, ўсмирлар, ўрта ёшлилар ва қарияларнинг сонини аниқлаган ҳамда уларга зарур моллар келтирган. Дилерлик хизматини такомиллаштиришда истеъмоличларнинг фаолият турини аниқлаш уларнинг талабини қондириш учун биринчи омил бўлади. Уларнинг имкониятларини ўрганиш иккинчи муҳим вазифадир. Шу муносабат билан истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш мақсадида уларнинг фаолияти бўйича керакли электр ускуналар тури ҳамда истеъмолчилар талабининг эҳтимол категорияси келтирилган (3.4-расм). Истеъмолчи-ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқарувчи фаолият турига кўра керакли электр ускуналарни харид қилиши мумкин. Бунда насос станцияси, завод ва фабрикалар, фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлар ҳамда қўшма корхоналар мисол тариқасида келтирилган. Улар харид қиладиган маҳсулот сифатида трансформатор подстанцияси, электр матор, ишга тушириш ва ҳимоя воситалари ҳамда иситиш-совитиш ускуналари берилган. Айтайлик насос станцияси ёки завод ва фабрикалар учун барча (трансформатор подстанцияси, электр матор, ишга тушириш ва ҳимоя воситалари ҳамда иситиш-совитиш ускуналари) ускуналар зарур. Аммо фермер хўжаликлари ва хусусий тадбиркорлар учун трансформатор ва иситиш-совитиш ускуналарининг зарурати туғилмаслиги мумкин. Ёки қўшма корхоналар учун электр матор, ишга тушириш ва ҳимоя воситалари ҳамда иситиш-совитиш ускуналари керак бўлиб, трансформаторнинг кераги йўқ. Қисқаси истеъмолчиларнинг талабини қондириш эҳтимоли яратилади ва таҳлил қилинади. Бундан нафақат электр ускуналар бўйича, балки ушбу электр ускуналарга керакли эҳтиёт қисмлари заҳирасини яратишда ҳам фойдаланиш мумкин. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling