Кириш I боб


-расм. Истеъмолчилар талабининг эҳтимол категорияси


Download 1.47 Mb.
bet30/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

3.4-расм. Истеъмолчилар талабининг эҳтимол категорияси.

Шундан кейинги асосий вазифалардан бири: истеъмолчиларнинг имкониятларини баҳолаш, уларни қаноатлантирадиган ва имкониятларига мос электр ускуналарни таклиф қилиш (3.5-расм). Айтиш мумкинки, истеъмолчилар иқтисодий жиҳатдан турли хил бўлиб, бир-биридан ажралиб туради. Ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиқиб, улар иқтисодий барқарор ёки иқтисодий ночор бўлиши мумкин. Ўз навбатида электр ускуналар ҳам турли хилдаги конструкцияда тайёрланади ва турли функцияларни бажаришга мўлжалланган бўлади ва нархи ҳам шунга мос равишда бўлади.



3.5-расм. Истеъмолчилар имкониятининг эҳтимол категорияси.
Схемадан кўриниб турибдики, иқтисодий жиҳатдан барқарор корхона ўрта ва мураккаб конструкцияли ёки ўртача ва қиммат ускуналарни, иқтисодий жиҳатдан ночор корхона эса ўрта ва содда конструкцияли ёки ўртача ва арзон ускуналарни олишга имконияти бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Бунда фақатгина ускунанинг нархи ёки конструкцияси бўйича эмас, балки уни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш вақтидаги қулайликлари ҳам эътиборга олиниши мумкин. Чунки мураккаб конструкцияли ускуналарни таъмирлаш ва сервис хизмат кўрсатиш ҳам мураккаб бўлиб, кўпроқ маблағ талаб қилади ёки содда конструкцияли ускуналарни таъмирлаш осон ва кўп маблағ талаб қилмайди.
Хулоса қилиб айтганда истемолчиларнинг фаолият турини аниқлаш, талаб ва имкониятларини ўрганиш, маълумотлар мониторингини яратиш ва таҳлил қилиш ҳамда хулосалар қабул қилиб, ушбу хулосалар бўйича чора-тадбирлар белгилаш дилерлик хизматини такомиллаштиришда муҳим восита ҳисобланади.


3.5. Электр ускуналарни таъмирлашнинг тармоқ графиги.
Энергетик сервис корхонасида электр ускуналарга хизмат кўрсатувчиларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: истеъмолчиларни узлуксиз равишда электр энергия билан таъминлаш, электр токининг керакли кучланиш ва частотасини ушлаб туриш, тармоқ ва ускуналарнинг ишончлилигини ошириш, электр ускуналарни таъмирлаш ва энергоресурслардан самарали фойдаланиш.
Электр ускуналарни таъмирлаш ишларини сифатли ва тез бажаришни ташкил қилишда меҳнатни илмий ташкил этиш муҳим рол ўйнайди. Электр ускуналарни таъмирлашда меҳнатни илмий ташкил этиш асосини қуйидагилар ташкил этади: бажариладиган ишларнининг чизиқли ва тармоқли графигини ишлаб чиқиш, мутахассислигига қараб таъмирлаш ишларни тақсимлаш, илғор иш усулларини яратиш, юқори даражадаги меҳнатни ташкил этиш, электр ускуналарини таъмирлаш бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Олдиндан тузилган тармоқ графигидан фойдаланиб, марказлашган механизм, иш жиҳозлари ва эҳтиёт қисмларини таъминоти орқали энг юқори кўрсатгичли таъмирлаш ишларини ташкил этса бўлади.
Электр ускуналарни таъмирлашнинг тармоқ графиги локал ва умумий бўлиши мумкин. Умумий тармоқ графиги маълум бир комплекс электр ускунани таъмирлашнинг барча турдаги ишларини ўз ичига олади. Локал тармоқ графиги эса комплекс электр ускунани таъмирлашнинг маълум қисмини ўз ичига олади.
Тармоқ графигида режалаштирилган ишлар ва ундан кутилаётган натижанинг ўзаро боғланиши белгиланади, яъни аниқ режа белгилаш ва уни ўз вақтида таҳрир қилиш.
Тармоқли режалаштириш бир қанча факторларни таҳлил қилиш натижасида ўтказилади ва ишлаб чиқаришда электр ускуналарни таъмирлаш ишларининг аниқ кетма-кетлигини белгилашга қаратилади: босқичма-босқич бажариладиган ишларни аниқлаш ва режалаштириш; вақт меъёрини ҳисобга олган ҳолда барча ишларни режалаштириш ва якуний натижани белгилаш; тармоқ графигини қуриш; график бўйича барча бажарилган ишларни ҳисобга олиш ва баҳолаш; заҳира вақтини ҳисобга олиш; тармоқ графигини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш ҳамда критик йўл бўйича вақтни қискартириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.
Шундай қилиб тармоқ графиги таъмирлаш ишлари бўйича алоҳида ишлар ва операциялар элементини бажариш схемасини (3.6-расм.), таъмирлаш ишларининг ўзаро бир-бири билан боғлиқлигини, бажарилиш кетма-кетлиги технологиясини ва назоратини ўз ичига олади.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling