Кириш I боб
Download 0.69 Mb.
|
Алишер Лойиха
1.2.2. «Юлдуз» топологияси.
«Юлдуз» - бу маркази аниқ мавжуд топология бўлиб, бу марказга барча абонентлар уланади. Барча ахборот алмашинуви фақат марказий компьютер орқали амалга оширилади, шунинг учун у тармоққа хизмат кўрсатади ва бу компьютернинг юкламаси жуда юқоридир. Марказий компьютернинг тармоқ қурилмалари ташқи абонентларнинг қурилмаларига насбатан кескин кўп бўлади. Абонентларнинг бу хол учун тенг хуқуқлиги хақида сўз хам юритиб ўтирилмайди. Одатда айнан марказий компьютер энг кўп қувватга эга бўлади, сабаби ахборот алмашиш вазифасини бошқариш фақат шу компьютер орқали амалга оширилади. «Юлдуз» топологияли тармоқларда хеч қандай конфликт холат бўлиши мумкин эмас, чунки бошқариш марказлаштирилган. Конфликт холатга ўрин йўқ. Юлдузни-бу топологиядаги тармоқ компьютерларини бузилишга барқарор ишлаши хақида сўз юритадиган бўлсак, ташқи компьютерлардан бирининг бузилиши тармоқда ишлаётган компьютерларга тасир қилмайди, лекин марказий компьютернинг хар қандай бузилиши тармоқни бутунлай ишдан чиқишига олиб келади. Кабеллардан бирортасида узилиш ёки қисқа тўқнашув рўй берса, «Юлдуз» топологиясида фақат битта компьютерда ахборот алмашинуви тўхтайди, қолган хамма компьютерлар одатдагича ишини давом эттириши мумкин. Шинадан фарқли юлдузда хар бир алоқа йўлида фақатгина иккита абонент бўлади: марказий ва ташқи компьютерлардан бири. Кўпинча компьютерларни улаш учун иккита алоқа йўли ишлатилади, улардан хар бири ахборотни фақат бир тарафгагина узатади. Шундай қилиб, хар бир алоқа йўлида фақат битта узатувчи ва битта қабул қилувчи қурилма ишлатилади. Бу холат тармоқ қурилмаларини «Шина» топологиясига нисбатан сезиларли даражада камайтиришга олиб келади ва қўшимча ташқи терминаторлардан фойдаланишга хам хожат қолмайди. «Юлдуз»да сигналларни алоқа йўлида сўниш муаммоси хам «Шина»га нисбатан осон хал бўлади, чунки хар бир сигнални қабул қилувчи қурилма бир хил амплетудали сигнални қабул қилади. «Юлдуз» топологиясининг жиддий камчилиги шундан иборатки, унга уланадиган абонентлар сони чегараланган. Одатда марказий абонент 8–16 тадан кўп бўлмаган ташқи абонентларга хизмат кўрсата олади. Кўрсатилган чекланиш оралиғида қўшимча абонентларни улаш анча оддий бўлса, қўйилган чекланишдан ортиқ бўлган холларда абонент улаш имкони йўқ. Бази холарда юлдузсимон уланишни кенгайтириш имкони мавжуд, агарда ташқи абонентлардан бирининг ўрнига марказий абонент уланса, натижада ўзаро уланган бир неча юлдузлардан ташкил топган топология хосил бўлади. 1.2– расмда келтирилган «юлдуз» топологияси актив «юлдуз» деб аталади, 1.5– расмда келтирилган чизма пассив «юлдуз» топология бўлиб, у фақат ташқи кўринишдангина юлдузга ўхшашдир. Концентратор 1.5 – расм. «Пассив юлдуз» топологияси. Амалиётда пассив «юлдуз» топологияси актив «юлдуз» топологиясига нисбатан кўп тарқалган. Хозирги кунда энг кўп тарқалган ва таниқли Internet тармоғида хам пассив «юлдуз» топологиясидан фойдаланилган. Пассив «юлдуз» топологиясидан фойдаланиладиган тармоқ марказида компьютер эмас, балки концентратор, ёки хаб (hub) ўрнатилади, бу қурилма репитр бажарган вазифани бажаради. Концентраторнинг (хаб) вазифаси ўтаётган сигнални тиклаб, уларни бошқа алоқа йўлларига узатишдан иборат. Вахоланки, кабелларни ўтказилиши актив юлдузсимон бўлса хамки, хақиқатда эса биз шина топологиясига тўқнаш келамиз,чунки ахборот хар бир компьютердан бир вақтнинг ўзида барча қолган компьютерларга узатилади, лекин марказий абонент мавжуд эмас. Табиийки, пассив юлдуз оддий шинадан қимматга тушади, чунки бу холда албатта концентратордан фойдаланиш шарт. Бироқ бу топология бир қатор қўшимча юлдузсимон топологияда мавжуд, шунинг учун охирги вақтда пассив юлдуз актив юлдуз топологияли тармоқларни сиқиб чиқармоқда. Актив юлдуз ва пассив юлдуз топологияларининг оралиғидаги топология хам мавжуд. Бу холда концентратор ўзига келаётган сигнални фақат тиклабгина қолмай, ахборот алмашинувини хам бошқаради, лекин ўзи ахборот алмашишда иштирок этмайди. Юлдуз топологиясининг катта афзаллиги шундан иборатки, хамма уланиш нуқталари бир жойда жамлангандир. Бу хусусияти туфайли тармоқ иш фаолиятини осон назорат қилишга, носозликларни у ёки бу абонентни тармоқ марказидан оддий узиб қўйиб тузатишга (бу холатни шинада амалга ошириб бўлмайди), тармоқни хаётий мухим нуқталаридан бегона абонентларни улаш имкониятини чегаралаш каби қулайликларни беради. Юлдуз уланиш холатида хар бир ташқи абонент компьютерига битта ахборотни икки томонга узатиш ва иккита (ахборот хар бир кабельдан фақат бир томонга узатилади) кабел уланиш имкони мавжуд. Иккинчи холат амалда кўпроқ учрайди. «Юлдуз» симон топологияли барча тармоқларнинг умумий камчилиги бошқа турдаги топологияларга нисбатан кабел кўп сарфланишидир. Масалан, «Шина» топологияга (1.1–расм) нисбатан «юлдуз» топологиясида бир неча маротаба узун кабел сарфланади. Бу холат тармоқ таннархига сезиларли даражада тасир қилиши мумкин. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling