Кириш I боб
Ethernet ва Fast Ethernet тармоғи
Download 0.69 Mb.
|
Алишер Лойиха
Ethernet ва Fast Ethernet тармоғи
Стандарт тармоқлар ўртасида энг кўп тарқалган тармоқ бу Ethernet тармоғидир. У биринчи бўлиб 1972 йилда Xerox фирмаси томонидан яратилиб, ишлаб чиқарила бошланди. Тармоқ лойихаси анча мувофақиятли бўлганлиги учун 1980 йили уни катта фирмалардан DEC ва Intel қўлладилар (Ethernet тармоғини биргаликда қўллаган фирмаларни бош харифлари билан DIX деб юритила бошланди). Бу учта фирманинг харакати ва қўллаши натижасида 1985 йили Ethernet халқаро стандарти бўлиб қолди, уни катта халқаро стандартлар ташкилотлари стандарт сифатида қабул қиладилар: 802 IEEE қомитаси (Institute of Electrical and Electronic Engineers) ва ECMA (European Computer Manufactures Association). Бу стандарт IEEE 802.03 номини олди (инглизча «eight oh two dot three») IEEE 802.03 стандартининг асосий кўрсатгичлари қуйидагилар: Топологяси – шина; узатиш мухити – коаксиал кабел; узатиш тезлиги – 10 Мбит/с; максимал узунлиги – 5 км; абонентларнинг максимал сони – 1024 тагачан; тармоқ қисмининг узунлиги – 500 м; тармоқнинг бир қисмидаги максимал абонентлар сини – 100 тагачан; тармоққа эга бўлиш усули – CSMA/CD, узатиш модуляциясиз (моноканал). Жиддий қаралганда IEEE 802.03 ва Ethernet орасида оз фарқ мавжуд, лекин улар хақида одатда эсланмайди. Ethernet хозир дунёда энг танилган тармоқ ва шубха йўқ албатта у яқин келажакда хам шундай бўлиб қолади. Бундай бўлишига асосий сабаб, унинг яратилишидан бошлаб хамма кўрсатгичлари, тармоқ протоколи хамма учун очиқ бўлганлиги, шундай бўлганлиги учун дунёдаги жуда кўп ишлаб чиқарувчилар Ethernet қурилма ва ускуналарини ишлаб чиқара бошладилар. Улар ўзаро бир-бирига тўлиқ мосланган равишда ишлаб чиқилади албатта. Дастлабки Ethernet тармоқларида 50 Омли икки турдаги (йўғон ва ингичка) коаксиал кабеллар ишлатилар эди. Лекин кейинги вақтларда (1990 йил бошларидан) Ethernet тармоғининг алоқа канали учун ўралган жуфтлик кабелларидан фойдаланилган версиялари кенг тарқалди. Шунингдек оптик толали кабеллар ишлатиладиган стандарт хам қабул қилинди ва стандартларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. 1995 йили Ethernet тармоғининг тез ишловчи версиясига стандарт қабул қилинди, у 100 Мбит/с тезликда ишлайди (Fast Ethernet деб ном берилди, IEEE 802.03 u стандарти), алоқа мухитида ўралган жуфтлик ёки оптик тола ишлатилади. 1000 Мбит/с тезликда ишлайдиган версияси хам ишлаб чиқарила бошланди (Gigabit Ethernet, IEEE 802.03 z стандарти). Стандарт бўйича «шина» топологиясидан ташқари шунингдек «пассив юлдуз» ва «пассив дарахт» топологияли тармоқлар хам қўлланилади. Бу тақдирда тармоқнинг турли қисимларини ўзаро улаш учун репитер ва пассив концентраторлардан фойдаланиш кўзда тутилади (5.1 – расм). Тармоқнинг бир қисми (сегмент) бўлиб шунингдек битта абонент хам сегмент бўлиши мумкин. Коаксиал кабеллар шина сегментларига ишлатилади, тўқилган жуфтлик ва оптик толали кабеллар эса пассив юлдуз нурлари учун ишлатилади (биттали абонентларни консентраторга улаш учун). Асосийси хосил қилинган топологияда ёпиқ йўллар (петля) бўлмаслиги керак. Натижада жисмоний шина хосил бўлади, чунки сигнал уларнинг хар биридан турли томонларга тарқалиб яна шу жойга қайтиб келмайди (халқадаги каби). Бутун тармоқ кабелининг максимал узунлиги назарий жихатдан 6,5 км га етиши мумкин, лекин амалда эса 2,5 км дан ошмайди. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling