Кириш I боб
Download 0.69 Mb.
|
Алишер Лойиха
1.2.3. «Халқа» топологияси
«Халқа» топологияси–бу хар бир компьютер алоқа йўллари фақат иккита бошқа компьютер билан уланиб, биридан фақат ахборот олади ва иккинчисига фақат ахборот узатади. Хар бир алоқа йўлларида «Юлдуз» топологияси каби фақат битта ахборот узатувчи ва битта ахборот қабул қилувчи ишлатилади. Бу холат ташқи терминаторлардан воз кечиш имконини беради. «Халқа» топологиясининг мухим хусусияти шундан иборатки, хар бир компьютер ўзига келган сигналларни тиклайди, яъни репитер вазифасини хам бажаради, шунинг учун бутун халқа бўйлаб сигнални сўниш муаммоси бўлмайди. Мухими халқадаги икки компьютор ўртасидаги сўнишдир. Бу холатда аниқ ажратилган марказ йўқ, тармоқдаги хамма компьютерлар бир хил бўлиши мумкин. Кўпинча халқада махсус абонент ажратилиб, у ахборот алмашинувини бошқаради ёки назорат қилади. Малумки тармоқда бундай бошқарувчи абонент мавжудлиги тармоқнинг мустахкамлик даражасини пасайтиради, чунки унинг ишдан чиқиши бутун тармоқда амалга оширилаётган ахборот алмашинувини шу захотиёқ тўхтатади. Жиддий қилиб айтганда, компьютерлар халқада тўлиқ тенг хуқуқли эмаслар (шина топологияси каби). Айни вақтда ахборот қабул қилаётган бир компьютер ахборотни бошқа компьютерларга нисбатан олдин, қолган компьютерлар эса ахборотни кейин қабул қилади. Махсус «халқа» топологияси тармоқнинг айнан шу мўлжалланган ахборотни тармоқда алмашинувини бошқариш усуллари, хусусиятига асосланган бўлади. Бу усулларда ахборотни навбатдаги компьютерга узатиш хуқуқи даврида кетма-кет жойлашган компьютерларга навбати билан берилади. «Халқа»га янги абонентни улаш одатда оддий, лекин албатта улаш вақтида бутун тармоқни ишдан тўхтатиш лозим бўлади. «Шина» топологияси каби халқада хам абонентларни тармоқдаги максимал сони катта (минг ва ундан хам кўп). Халқа топологияси одатда юкламаларга чидамли хисобланади, у тармоқ орқали энг кўп ахборот оқимини ишончли таъминлайди, чунки унда конфликт холати йўқ (шина топологисида мавжуд) шунингдек марказий объект хам йўқ (юлдуз топологиясида мавжуд). Сигнал халқадаги тармоқнинг хамма компьютерлардан ўтгани учун, тармоқдаги компьютерларни биронтаси ишдан чиқса, (ёки тармоқ қурилмаларидан бири) бутун тармоқнинг иш фаолияти тўхтайди. Худди шунингдек, тармоқ кабелларининг биронтаси узилса ёки қисқа тўқнашув рўй берса, бутун тармоқ иш фаолиятини давом эттира олмайди. Халқа топологияси кабеллари узилишига энг сезгир, шунинг учун бу топологияда одатда иккита (ёки кўпроқ) параллел алоқа йўллари ўтказилади, улардан бири захира учун мўлжалланади. Халқа топологиянинг йирик ютуғи шундан иборатки, унда хар бир объект сигнални қайта тиклаш имконияти бутун тармоқ узунлигини кескин оширишга хизмат қилади (базида бирнеча ўн километргача). Бу маънода халқа топологияси бошқа барча топологиялардан юқори устунликка эгадир. Халқа топологиясида тармоқдаги хар бир компьютерга иккитадан кабел ўтказилишини камчилик (юлдузга нисбатан) деб хисоблашимиз мумкин. Бази холларда «халқа» топологиясида иккита алоқа йўли ўтказилиб, бу алоқа йўлларида ахборот қарама-қарши томонга узатилади. Бундай ечимнинг мақсади ахборот узатиш тезлигини икки маротаба ошириш. Шунингдек кабеллардан бири шикастланганда тармоқ иккинчи кабел хисобига иш фаолиятини давом эттириши мумкин (лекин кам тезлик билан). Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling