Кириш I боб
Download 0.69 Mb.
|
Алишер Лойиха
1.2.4. Бошқа топологиялар
Юқорида кўриб ўтилган асосий учта топологиядан ташқари, “дарахт” топологиясидан хам кам фойдаланилмайди. Бу топологияни бир неча “юлдуз” топологиясидан хосил бўлган деб қараш мумкин. Юлдуз топологиясидек дарахт топологиясида хам актив ёки хақиқий (1.6–расм) ва пассив (1.7–расм) топология бўлиши мумкин. Актив дарахт топологиясида бир неча алоқа йўлларининг бирлашган марказида–марказий компьютерлар, пассив дарахт холатида эса–концентраторлар (хаблар) жойлашгандир. 1.6 – расм. «Актив дарахт» топологияси. КК1.7–расм. «Пассив дарахт» топологияси. К–концентратор Одатда турли топологияларни элементларидан хосил бўлган Юлдуз– Шина (1.8–расм) ва Юлдуз–Халқа (1.9–расм) топологиялар хам қўлланади.
1.8 – расм. Юлдуз – Шина топологиясига мисол
КК1.9 – расм. Юлдуз–халқа топологиясига мисол. Юлдуз–Шина (Star - bus) топологияси шина ва пассив юлдуз топология элементларидан фойдаланиб хосил қилинган. Бу холда концентраторга алохида компьютер ва шунингдек шина сигментлари уланади. Яъни, айни вақтда бутун тармоқ компьютерларини ўз ичига олади ва “шина” нинг жисмоний топологияси амалга оширилади. Келтирилган топологияда бири бири билан уланган ва магистрал деб аталган таянч шина хосил қилинган бир неча концентраторлар хам ишлатилиши мумкин. У холда хар бир концентраторларга алохида компьютер ёки шина сигментлари уланади. Шундай қилиб тармоқдан фойдаланувчи шина ва юлдуз топологияларини афзалликларидан мохирона фойдалана олиш ва тармоққа уланган компьютерлар сонини осон ўзгартира олиш имконига эга бўлади. Юлдуз–халқа (Star–ring) топология холатида халқага компьютерларни эмас, махсус концентраторларни (1.9–расм) улаб, концентраторларга компьютерларни иккита алоқа йўли орқали юлдузсимон қилиб уланади. Аслида тармоқдаги хамма компьютерлар ёпиқ халқага уланадилар, чунки концентратор ичида хамма алоқа йўллари ёпиқ халқани хосил қилади (1.9–расмда кўрсатилгандек). Бу топология юлдуз ва халқа топология афзалликларини бирлаштириш имконини хамда, барча уланиш нуқталарини бир жойга жамлаш имконини яратади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling