Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 190.52 Kb.
bet5/15
Sana20.12.2022
Hajmi190.52 Kb.
#1039988
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бойнияз

КУРАШ БЎЙИЧА
Халқаро мусобақа қатнашчиларига!
Азиз Халқаро мусобақа қатнашчилари!
Сиз иштирок этаётган беллашув ўзбек халқининг буюк фарзанди Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига багишланганлиги бежиз эмас. Зеро, аллома ҳалқимиз саломатлиги ва равнақи йўлида фаолият кўрсатиб, бу соҳада катта аҳамиятга молик рисолалар қолдирган.
Ўтказилаётган мусобақа келажакда Ўзбекистон диёрида халқ соғлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшади. Ўйлайманки, бу беллашув жисмоний тарбия ва спортнинг турмушдаги аҳамиятини янада юқори даражага кўтаришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Сизларни кураш бўйича халқаро мусобақанинг очилиши муносабати билан қизғин қутлайман. Беллашувда бугун қатнашаётганларнинг кўпчилигини келгусида жаҳон, олимпиада ва Осиё ўйинларининг шоҳсупасида кўрамиз, деб умид қиламан.
Мусобақада бир-бирингиз билан ҳалол, мардона ва соф инсоний муносабатларда бўлишингизни истайман. Ҳар бирингизга омад ёр булсин!

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
Ислом КАРИМОВ
1993 йил, апрель

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИЙ ТАСНИФИ


Сурхондарёнинг мард, меҳнаткаш, ақл-заковатли халқи бор, бағри кенг, айни замонда орияти баланд бу эл фарзандларини ҳурмат қилмаслик мумкин эмас.
И. КАРИМОВ
Сурхондарё вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил этилган. Майдони 20,1 кв.км. Аҳолиси 2552000 киши. Вилоят аҳолиси Республика аҳолисининг 7,3 фоизини ташкил этади. Аҳолисининг миллий таркиби ўзбеклар, тожиклар, руслар, туркманлар, татарлар, қозоқлар, украинлар ва корейслардан иборат.
Вилоятда 13 та туман (Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод, Шўрчи, Кизириқ, Қумқўрғон), 8 та шаҳар (Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Термиз, Шарғун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон), 7 та шаҳарча (Ангор, Дўстлик, Какайди, Сариосиё, Сариқ, Элбаён бекати, Хуррият), 712 та маҳалла, 115 та қишлоқ ва 5 та шаҳарча фаолият кўрсатмоқда.
Вилоят маркази Термиз шаҳри, маъмурий, иқтисодий ва маданий марказ (1929 йил). Шаҳар ҳудуди 0,03 минг кв.км, аҳолиси 138200 киши, Амударёнинг ўнг соҳилида жойлашган.
Табиати. Вилоятнинг маркази ва жанубий қисми текислик бўлиб, шимоли Хисор тоғ тизмаларининг давоми бўлган Бой­сун тоғ, Қўҳитанг тоғ, Боботоғлар билан ўралган. Текислик қисмининг иқлими қишининг илиқ, ёзининг иссиқ ва узоқлиги би­лан фарқ қилади. Январ ойининг ўртача температураси 280-360, июл ойиники 280, 320.
Энг йирик дарёлари: Тўпаланг, Сангардак, Мачайдарё, Шерободдарё, Сурхондарё.
Ҳайвонот дунёси: жайрон, тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа, силовсин, йўлбарс, тулки, бўри, шақол, қўнғир айиқ, жайра каби ҳайвонлар, ёввойи паррандалардан эса бургут, калхат, қирғовул, каклик, тўрғай, бедана ва бошқа кўплаб қушлар учрайди. Дарёлари усач, оқ амур, зоғора, сазан каби балиқларга бой.
Ўсимликлари: воҳада ўсимликларнинг 1646 та тури учрай­ди. Шу далилнинг ўзи ҳам Сурхондарё вилоятининг флораси бой ва турли-туман эканлигини билдиради. Ушбу ўсимликлардан 126 тури “Қизил китоб” га киритилган ўсимликлардир.
Фойдали қазилмалари: вилоятда 40 турдаги фойдали қазилмаларнинг 300 дан ортиқ конлари аниқланган, 40 дан зиёд қурилиш материалларининг бой заҳирасига эга. Вилоятда нефть ва газ (Ҳавдак, Какайди, Лалмикор), кўмир (Шарғун, Бойсун), рангли металлар, полиметал (Сангардак), ош тузи (Хўжаикон), гипс, гранит, аргилит конлари мавжуд.
Саноати: ҳозирги кунда вилоятда 1692 та саноат корхонаси фаолият кўрсатаётган бўлса, шулардан 21 таси йирик корхоналар сирасига киради. Пахта тозалаш, пахтани қайта ишлаш, Хонжиза полиметалл комбинати, Жарқўрғон нефть, Денов ёғ-экстракция, Сариосиё тош саралаш, Шўрчи ун комбинати, Жарқўрғон йигирув-тўқув, Жарқўрғон “Чароғон” текстил фабрикаси, Термиз шаҳрида “Шиндонг” ип йигирув қўшма корхонаси, “Умида” ҳиссадорлик жамияти, Термиз-Силк ипакчилик фабрикаси, Сурхон Термиз чинни масъулияти чекланган жамияти, Термиз музқаймоқ заводи, Шеробод керамика бадиий буюмлар корхонлари фаолият кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалиги: асосан пахтачилик, дончилик, полиз-сабзавотчилик, боғдорчилик, токчилик, лимончилик, пиллачиликка асосланган. Чорвачилик соҳасида эса қорамол, қўй (қоракўл ва ҳисори зотли думбали қўйлар), эчки, йилқи, парранда, қуён боқилади. Вилоятда 5325 та фермер хўжалиги мавжуд. Бугунги кунда вилоятда кичик бизнес субъектларининг сони 14673 тага етди.
Транспорти: вилоят ҳудудида Тошкент-Термиз автомобил тракти, Тошкент-Термиз темир йўли тармоғи, Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йули, Термиз-Тошкент, Термиз-Москва ҳаво йўллари мавжуд. 2013 йилда “Термиз” аэропорти “Термиз” халқаро аэропорти мақомига эга бўлди.
Маданият, маориф, спорт ва соғлиқни сақлаш: Сурхондарё вилоятида Термиз давлат университети, 5 та академик лицей, 116 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежи, 858 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатмоқда. Вилоятда 289 та мактабгача таълим муассасалари, 15 та “Баркамол авлод” маркази, 17 та “Болалар мусиқа ва санъат мактаби”, 16 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 1 та меҳрибонлик уйи, 1 та педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти мавжуд. Термизда ҳайвонот боғи ҳам мавжуд.
Вилоятда 222 та ахборот-ресурс маркази, 233 та клуб муассасаси, 2 та музей, жумладан Вилоят улкашунослик музейи ва Сурхондарё Археология музейи, 82 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, 3 та маданият ва истироҳат боғлари, 2 та театр мав­жуд.
Вилоятда 16,8 минг ўринли 66 та шифохона, 244 та қишлоқ врачлик пунктлари, 406 та амбулатория ва поликлиника муассалари фаолият юритмоқда. Вилоят худудида 4 та санатория, яъни “Хонжиза” дам олиш уйи, “Жайронхона” физотерапия, Н.A.Семашко номидаги саломатликни тиклаш ва тиббий даволаш илмий-тадқиқот институтининг “Учқизил” филиали ва “Сурхон” санаторияси фаолият кўрсатмоқда.
Вилоятда “Сурхон тонги” (1935 йилдан), “Заря Сурхана” (1941 йилдан), “Термиз оқшоми”, “Аёл ва замон”, “Тиббиёт ва ҳает”, “Халқ йўли” (1994), “Давр мезони” (1997), “Халқ посбони” (1998), “Маънавият гулшани”, “Жануб вақти” (1999), “Халқ йўли”, “Тақдим”, “Сурхон ёшлари”, “Илм чашмаси” газеталари нашр этилади.
Мустақиллик шарофати билан Сурхондарё вилоятида хам кўплаб халқаро ва республика тадбирлари ўтказилди. Жумла­дан ЮНЕСКО ҳамкорлигида 1999 йилда “Алпомиш“ достони яратилганлигининг 1000 йиллиги, 2002 йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги кенг нишонланди. Шунингдек 2011 йилда касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мустақиллик йилларида болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 16 та болалар спорт мажмуаси, 1 та ёпиқ сузиш ҳавзаси, умумтаълим мактаблари учун эса 83 та янги спорт заллари қурилди. 19 та мавжуд спорт иншоотлари реконструкция қилинди ва 5 та сузиш ҳавзалари капитал таъмирланди.
Мустақиллик йилларида маданият ва спорт соҳасида хизмат қилаётган ходимлардан 1 нафари Ўзбекистон халқ артисти, 5 нафари Ўзбекистон халқ бахшиси, 1 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 10 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1 нафари “Дўстлик” ордени, 3 нафари “Меҳнат шухрати” ордени, 1 нафари “Фидокорона хизматлари учун” ордени ва 8 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвонларига сазовор бўлишди.
Ҳамюртимиз Абдулла Тангриев ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиб келинаётган Ёзги Олимпия ўйинларида спортнинг Дзю-до тури бўйича 2000, 2004 ва 2008 йилларда қатнашиб, кумуш медални қўлга киритди. Яна бир юртдошимиз Яҳё Имомов 2012 йилда Лондонда ўтказилган Ёзги Олимпия ўйинларида спортнинг Дзю-до кураши бўйича муваффақиятли иштирок этди. Термиз давлат университети талабаларининг спорт жамоаси 2007 йилдаги “Универсиада” мусобақаларида спортнин 15 тури бўйича қатнашиб, жами 26 та медални қўлга киритди. 2013 йилдаги “Универсиада” мусобақаларида эса университет жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш, 23 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобидан 6-ўринни эгаллади.
Универсиада 2013” спорт ўйинларининг шахмат тури бўйича чемпиони Райҳона Дониёрова Марказий Осиё чемпиони бўлганлигини мамнуният билан эътироф этиш лозим. 2014 йилда университет талабаларидан 7 нафари Осиё чемпиони, 1 нафар талаба Параосиё ўйинлари ғолиби, 10 нафар талаба Республика чемпиони бўлган. 2014 йилнинг 17 июнидан 1 июлига қадар Тайландда ўтказилган кураш бўйича ўқув-йиғин машғулотларида университет талабаси Алламуродова Роҳатой 8 та мамлакатдан қатнашган спортчилар орасида ўтказилган якуний мусобақада 1-ўринни олишга муваффақ бўлди. 2015 йилда эса 3 нафар талаба Осиё чемпиони, 1 нафар талаба Жаҳон чемпиони, 6 нафар талаба Республика чемпиони бўлди.


Download 190.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling