Кириш Туркий тилларнинг грамматик қурилиши Туркий тилларнинг унлилар системаси. Туркий тилларнинг ундошлар системаси
Download 104.19 Kb.
|
Турк тили
МУАММО: Қадимда қадимги турк тилида мавжуд бўлган восита келишигининг грамматик категория сифатида йўқ бўлиб кетишининг сабаблари нимада?
Грамматик сон категорияси одатда бирлик ва кўплик формаларининг оппозициясидан ташкил топади.Бирлик туркий тилларда нолғ кўрсаткичли булса, кўплик-лар ва унинг турли вариантлари ёрдамида ифодаланади.Лекин туркологияда туркий тиллардаги грамматик сон категорияси формаларини бошқача ифодалаш ҳам мумкин. Бу нуқтаи назарга кура туркий тилларда грамматик сон категорияси бирлик ва кўплик формаларига эга эмас. Туркий тилларда-лар аффикси олмаган отлар умумлашган предмет номини билдиради, яъни китоб сўзи яккат китобни ҳам : китоблар йигиндиси ҳам ифода этади. Шу асосда К.М.Любимов-лар аффикси кушилмаган формани ноаниқ сон формаси деб номлайди.Туркий тиллардаги кўплик формаси ҳисобланган-лар,кўплик маъносини ифодалашдан ташкари бошқа функцияларни ҳам бажариш хусусиятига эга: 1)Экспрессия ифодалайди: (хайрли тонг) 2)Макон ва вактни кенгайтириш маъносини ифодалайди: у ёкларда. 3.Хурмат маъносини ифодалайди: (Хурматли Алининг хоними) Шуни ҳам айтиш керакки,қадимги туркий ёзма ёдгорликларда -лар аффикси нихоятда кам ишлатилган -лар формасининг ҳозирги туркий тиллардаги функцияси ҳам бир хил эмас.Масалан,- лар ўзбек ва турк тилларида хурмат маъносини ифодалаш учун қўлланса, қозоқ, қирғиз тилларида бундай функцияни бажармайди. Умуман,туркий тилларда грамматик сон категорияси рус ва бошқа Ф лектив тиллардаги сон категориясидан ўзига хос хусусиятлари билан кескин фарқ қилади.Кўплик формаси-лар фақат от ткркумида сўзларга эмас, балки барча мустакил туркум сўзларга ҳам кушилади.Грамматик сон кишилик олмошларида ўзига хос равишда ифода этилади.Кейинроқ барчи туркий тилларда биз,сиз олмошлари иккинчи шахс бирликни ифодалай болагач,кўплик учун бизлар,сизлар формаси вужудга келган. Эгалик категорияси фақат туркий тилларга хос булмай туркий тиллардан ташкари, кўпчилик агглютинатив тилларда, семит тилларида, хатто айрим хинд-Европа тилларида ҳам мавжуд. Эгалик категорияси карашлилик маъносини ифода этади,яъни эгалик формасини олган сўз англатган предметга каршлик булади.Эгалик категориясининг формалари қараткич келишигининг формаси билан боглик.Эгалик формаси билан қўлланган сўз олдида жуда кўп холларда қараткич келиши формасидаги сўз келади. Масалан, (менинг) китобим. Шунинг учун баъзи олмошлар эгалик категориясини қараткич келишиги билан боглаб ўрганганлар. Шундай ўрганиш асосида Б.А.Серобренников туркий тилларда дастлаб қараткич келишигининг ҳамда префиксларнинг йуклиги бу тилларда эгалик формаларини вужудга келтирган деб ҳисоблайди. Эгалик аффикслар кишилик олмошлари асосида,юзага келган. Масалан,мен - м, сен -нг, биз - миз. Шу сабабли эгалик аффикслар айнивактда шахс ва сон маъноларини ифодалайди. Масалан, китобим мисолида-им аффикси биринчи шахсни ҳамда бирликни ифода этади. Кумакчилар туркий тилларга хос ёрдамчи сўз туркуми булиб,уларни туркий тилларга мансуб энг қадимги ёдгорликларда ҳам учратиш мумкин. Урхун-Енисей ёзуви ёдгорликларида қўлланган тенг (-дай, каби), теги (-гача,то )каби кумакчиларнинг жуда кўпчилиги айрим фонетик учраган ҳолда ҳозирги туркий тилларда ҳам ишлатилади.Ҳозирги туркий тилларда тирихий тираккиёт жараёнида мустакил маъноли сўзлардан янги-янги кумакчилар ҳам пайдо булди. Масалан, гура (кура),сон (сунг).Маълумки, икки соитавли гапларнинг асосини эга ва кесим ўртасидаги тобланишга асосланган бирикма ташкил этади. Туркий тилларда эга ва кесим шахсда мислашуви шарт. Масалан, мен келдим. От билан ифодаланган кесим 1 ва 2 шахсда эга билан кесимлик аффикси олиб мослашади. Масалан, мен одамман, сен инженерсан. Туркий тилларда эга ва кесим сон жиҳатидан ҳам мослашади. Масалан, мен келдим. Биз келдик. Лекин улар келдилар. Тобеланиш асосидаги бирикманинг энг кенг таркалган формаларидан бири аниқловчи аниқланмиш муносабатидир. Аниқловчи аниқланмиш муносабатида ҳам туркий тиллар ўзига хос ажрилиб турувчи хусусиятларга эга. Туркий тилларда сифатловчи сифатланмишга битишув йули билан тобеланади. Масалан, қизил китоб, қизил китоблар. Сифатловчи билан сифатланмишнинг сонда ва келишикда ўзаро мослашуви бошқа тип тилларининг кучли таъсирига учраган караим тилидагина кузатилади. Аниқловчи қараткич келишик формасидаги сўз бўлганида, туркий тилларда аниқланмиш доим эгалик афффиси билан қўлланади. Масалан, озабайжонлар. Бқзим китабқмқз. Туркий тилларда аниқловчининг яна бир тури борки у тилшуносликда туркий изофа деб аталади Туркий изофа ташқи кўринишдан урни алмаштирилиб куйилган форсий изофани билдиради. Масалан, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси. Туркий тилларда гап бўлаклари, бошқа тил оилалардагига масалан, хинд-европа тиллари оиласидаги нисбатан ўзининг мунтазам жойлашиш тартибига эга. Агар сўзловчида таркибидаги бирон бир элементни ажратиб кўрсатиш мақсади булса, одатда, гапнинг бошида эга ўз состави билан гапнинг охирида кесим келади. Ўзбек тилида аниқловчи ва кесим нинг урни бошқа бўлакларга нисбатан катий эканлиги ўзбек тилида гап бўлакларининг урни рус тилига нисбитан анча турғун эканлигини кусатади. Туркий тилларнинг бошқа тил оилаларидан фарқ қиладиган яна бир томони шуки, бу тилларда қўшма гапнинг эргашган қўшма гап типидан ташкари,функцианал ва структурал жиҳатдан бошқа тил вакилларидаги эргаш гапга тенг келувчи тенг келувчи равишдош,сифатдош, иборалари кенг тараккий этган. Масалан, қозоқларда кғтибқн бала убадқ.Русча таржимаси билан киёс килсак Ученик каторий книгу держал не чистом виде, оченғ откқдился. Ўзбек тилида: мен Салимнинг кеча Тошкендан келганини эшитдим. Киёсласак: Я слқшал что Салим вчера вернулся из Тошкента. Download 104.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling