Кириш Туркий тилларнинг грамматик қурилиши Туркий тилларнинг унлилар системаси. Туркий тилларнинг ундошлар системаси
Ўзак ва аффиксал морфемаларнинг фонетик структураси
Download 104.19 Kb.
|
Турк тили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўз туркумларини ўрганишнинг типологик тамойиллари.
- Турк функционал-грамматик сўз ясовчи аффиксал морфемаларнинг умумий тавсифи
- Сўз ўзгартирувчи аффиксал морфемаларнинг умумий тавсифи
Ўзак ва аффиксал морфемаларнинг фонетик структураси
Туркий тилларда бирламчи (RI) ва иккиламчи (RII) сўз ўзаклари маъно-мазмунига кўра, шунингдек, исмлар ва феъл сўз ясалиш системасига кўра 3 асосий гуруҳга бўлинади: 1) исмни ифодаловчи сўз ўзаклари: RN (предмет номлари ёки уларнинг статик белгиси); 2) феълни ифодаловчи сўз ўзаклари: RV (ҳаракатни ифодаловчи – динамик белги); 3) ёрдамчи сўз ўзаклари: RP (сўз бирикмаси ва гап таркибида сўзларнинг грамматик муносабатларини ифодаловчи). RN типидаги ўзакларга қуйидагилар киради: от (RN1); сифат (RN2); равиш (RN3); сон (RN4); ундовлар ва мимемалар (RN5); олмош (RN6). RV типидаги ўзакларга фақат феъллар киради (RV). RP типидаги ўзакларга юкламалар (RP1); кўмакчилар (RP2) ва боғловчилар (RP3) киради. Биринчи ва иккинчи гуруҳ ўзаклар (RN ва RV) бир-биридан фарқ қилувчи сўз ясовчи аффикслар системасига эга. Учинчи гуруҳ ўзаклар (RP) сўз ясовчи аффиксларга эга эмас. Агар ўзак морфемалар сўз лексик маъносининг асосий ядросини ташкил этса, аффиксал морфемалар (сўз ясовчи, сўз ўзгартирувчи) лексик маънони аниқлаш воситаси ва сўзнинг сўз бирикмаси ва гап таркибидаги вазифасини аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Лексик-грамматик сўз ясовчи аффиксал морфемаларнинг умумий тавсифи. Лексик-грамматик сўз ясовчи аффикслар (А) исм ёки феъл ясашига кўра 2 хил бўлади: (AN), (AV). Биринчи гуруҳ аффикслар (ANI)га мисоллар: tash-la; bosh-la; boy-i; oq-ar; (AV I): bil-im; top-qir; (AV II): ko’r-in; qo’rq-ut; (AN II): kelin-chak; ko’k-chil/ Сўз туркумларини ўрганишнинг типологик тамойиллари. Сўз туркумлари ва лексиканинг семантик синфлари. Мустақил маъноли сўз шакли лексик ва грамматик маънолар йиғиндисидан иборат бўлади. Лексемалар лексик маънолари ва грамматик маъноларига кўра тасниф қилинади. Грамматик маъноларга морфологик ва синтактик маънолар киради. Сўз туркумларини анъанавий семантик тасниф этишда уларнинг лексик маънолар бўйича яқинлиги ҳисобга олинади. ХХ асрнинг сўнгги чорагида рус ва чет эл тилшунослигида лексик семантикага оид тадқиқотлар кўпайди. Семантика тилнинг алоҳида соҳаси деб қараш пайдо бўлди. Унинг ўз қонуниятлари мавжудлиги аниқланди. Мазкур қонуниятлар синтактик ва морфологик қонуниятлардан фарқ қилиши таъкидланди. Семантиканинг автономлиги нейролингвистик тадқиқотларда ҳам кўзга ташланди. Лексикани семантик тасниф этишга мувофиқ предикат ва нопредикат лексика ажратилди. Предикатлар ўз навбатида биринчи ва иккинчи қаторга бўлинди. Шунингдек, актив ва статив предикатларга ажратилди. Бундай семантик синфлар “ботиний сўз туркумлари”(глубинные части речи) деб номланди.(Кибрик А.Е. и др. Опыт структурного описания арчинского языка. Т.1-3. М., 1977. т.1.с.19-20). Семантик синфлар анъанавий сўз туркумларига мос келмайди, лекин номувофиқлик абсолют эмас. Айрим корреляциялар кўзга ташланади. Масалан, ҳар қандай тилда ҳам исмлар синфи ҳақида гапирилганда унга муайян предметларни ифодаловчи лексемалар киритилади. Лекин бу синф фақат предметлар билангина чегараланиб қолмаслиги инобатга олинмайди. Шунинг учун ҳам сўз туркумлари системасининг семантик асослари масаласини махсус ўрганиш зарур. (Тестелец Я.Г. Наблюдения над семантикой оппозиций. “Имя/глагол” и “существительное /прилагательное’‘ (к постановке проблемы) – В кн.: Части речи. Теория и типология. М., 1990. с. 77-95.). Шуни таъкидлаш керакки, сўз туркумларини оддий тарзда тушуниш ва лексик маъносига кўра тасниф этиш нейролингвистик тадқиқотлар билан ҳам тасдиқланди. А.Р.Луриянинг эътироф этишича, ёш болалар ва афатиклар сўзларни сўз туркумлари бўйича эмас, лексик маънолари бўйича тасниф этадилар. Беморларга қайтадан сўз туркумлари ҳақида маълумот бериш зарур. Шундан кейин ҳам улар сўз туркумлари ўрнига семантик синфларни ажратадилар. Бундай тасниф сўз туркумлари таснифига мувофиқ келмайди. Бундай беморлар предметликни ифодаловчи отларни, актив феълларни осонлик билан аниқлайдилар, лекин озодлик – феъл ёки сифат, югуриш – феъл, ухламоқ – феъл эмас, дейдилар. Шунингдек, яшамоқ, ўлмоқ сўзларини қайси синфга киритишга қийналадилар. (Лурия А.Р. О патологии грамматических операций. – Исвестия АПН РСФСР. Вып.3. М.-Л., 1946. с. 71-73.). Бу кузатишлар семантик ва грамматик системаларнинг автономлигини кўрсатади. Беморларда семантикани қабул қилиш қобилияти сақланган, лекин уни грамматик аспектда қабул қилиш механизми анчагина бузилган бўлади. Семантик сўз туркумлари. Сўз туркумларини тасниф этиш тамойилларидан бири семантик тамойилдир. Бунда сўзлар синтактик вазифаларига мувофиқ тасниф этилади. Бундай ёндашув универсал бўлиб, типологик мақсадларга қулай ҳисобланади. Шу билан бирга, асосий синтактик тушунчалар турлича белгиланади ва ҳар доим ҳам қатъий бўлавермайди. Шунинг учун ҳам синтактик сўз туркумларини ажратишдан олдин асосий синтактик тушунчаларни аниқлаб олиш зарур. А.А.Холодович ва унинг мактаби тавсия этган синтактик концепция ҳозирги замон тилшунослигида кенг тарқалган. Дастлаб шуни таъкидлаш зарурки, синтактик вазифасига кўра сўзларни тасниф этиш уни синтаксема деб тушунилгандагина мумкин бўлади. Гапнинг синтактик структураси муайян семантик структурани намоён этади. Семантик структура эса ҳодисалар (вазиятлар, фактлар) ва уларнинг иштирокчиларидан иборат бўлади. Масалан, рус тилида Ваня бьет Петю гапининг семантик структураси бить воқелиги ва унинг икки қатнашчисидан иборат бўлади. Яблоко красное гапининг семантик структураси эса быть красным воқеаси ва унинг ягона қатнашчисидан иборат бўлади. Синтаксисда шундай стандарт структура акс этади: ҳаракат ва унинг иштирокчисидан иборат бўлган гап, яъни кесим ва гапнинг актант бўлаклари – эга ва тўлдирувчи. Синтактик сўз туркумлари семантика билан муайян корреляцияга эга, лекин уларни бир хилдаги мувофиқлик деб тушунмаслик керак. Морфологик сўз туркумлари. Анъанавий сўз туркумларини ажратиш қадимги грек ва лотин тилларининг морфологик белгиларига асосланган. Лексемаларнинг қатъий таснифи ҳам морфологик тамойил бўйича амалга оширилган. Бу таснифлардан воз кечишга ҳеч қандай асос йўқ. Фақат лексемаларнинг бошқа тип таснифлари сирасида морфологик тамойилнинг ўрнини аниқлаш зарур. Морфологик синфлар турлича ажратилган. Европа тилшунослиги анъаналарида морфологик тамойилга тор маънода ёндашилган бўлинса, қадимги грек, лотин ва рус тилларида сўз ўзгартирувчилар типининг ривожланганлиги ҳисобга олиниб, кенг маънода ёндашилган. Инглиз тили учун ҳам морфологик тамойилга тор ёндашув мос келмайди. Шунинг учун ҳам Америка тилшунослигида сўз туркумларини таснифлашда дистрибуцияга асосланилган. Тор ёндашув хитой ва япон тиллари учун ҳам тўғри келмайди. Морфологик тамойил кенг маънода қўлланганда, лексик бирликлар (асослар)нинг фақат аффикслар билангина эмас, бошқа ҳар қандай грамматик элементлар, жумладан, ёрдамчи сўзлар билан қўшилиши ҳам ҳисобга олинади. Морфологик тасниф кенг маънода тушунилганда, энг кичик деталларгача назардан қочирилмайди. Масалан, япон тилшунослигида лексемаларнинг ёрдамчи сўзлар билан қўшилиши ҳисобга олинганда, аниқ морфологик тасниф намоён бўлди.(С.Мартин тадқиқоти, 1975 йил). Мустақил сўзлар сирасида ўзгармас сўз туркумлари (сўз ўзгартирувчи аффиксларни олмайдиган сўз туркумлари)нинг бўлиши синтактик сўз туркумлари билан морфологик сўз туркумларининг ўзаро мувофиқ келмаслигини кўрсатади. Лекин айрим тилларда синтактик ва морфологик сўз туркумлари орасида муайян корреляциялар учрайди. Бу корреляциялар услубий характерга эга бўлади. И.Мешчаниновнинг эътироф этишича, “сўз туркумлари – морфологизацияга учраган гап бўлакларидир”. (Мещанинов И.И. Члены предложения и части речи. М.-Л., 1945.). Бу ҳақда Ж.Лайонз ҳам ёзган (Лайонз Дж. Введение в теорическую лингвистику. М., 1978). Айрим тилларда синтактик синфлар айрим морфологик синфлар билан мувофиқ келиши мумкин. Масалан, рус тилидаги отлар, феъллар, сифатлар; япон тилидаги отлар. (Манба: Алпатов В.М. Принципы типологического описания частей речи. – В кн.: Части речи. Теория и типология. М., 1990. с.25-50.). Турк функционал-грамматик сўз ясовчи аффиксал морфемаларнинг умумий тавсифи Сўзнинг иккинчи ёки функционал-грамматик асоси ўзак (ёки сўзнинг биринчи асоси) ва функционал-грамматик сўз ясовчи аффикслардан иборат бўлади. Мазкур аффикслар грамматик категорияларни ифодалайди: бу грамматик категорияларга турли субстантив ва атрибутив формалар киради. Сўз бирикмаси ва гап таркибидаги сўзларнинг муносабати сўз ўзгаришининг янада абстрактроқ формалари билан ифодаланади. Туркий тилларда сўзнинг морфологик таҳлили шуни кўрсатадики, сўз ясовчи аффикслар ўз маъноларига кўра бир хил эмас. Айримлари сўзнинг лексик асосига қўшилиб, унинг у ёки бу лексик-грамматик шаклини ясайди ва лексик маъносини ўзгартиради. Айримлари эса сўзнинг лексик маъносини ўзгартирмасдан унга фақат бошқа грамматик шаклни беради, холос. Функционал-грамматик сўз ясовчи аффикслар (В) разрядни ташкил этади. Буларга феъллардаги нисбат ва тус категориялари, отлардаги кичрайтириш шакллари, сифатлардаги даража шакллари кабилар киради. Моделлари қуйидагича: субстантив (ВI), атрибутив (адъектив) (ВII), атрибутив (адвербал) (ВIII). Мисоллар: (BVI): kel-uv, ayt-moq; (BVII): kel-ar, kel-gan; (BVIII): tur-ip, ol-a. (BNII):temir-chi, ish-chan; yo’l-dosh; ot-li; yoz-gi; (BNIII): orus-cha; do’st-lar-cha; qashqir-day; (BNI): yosh-lik; to’q-chilik; (BNIII): boshqa-cha; endi-gi; burun-gi; (BNI): to’rt-ov; (BNIII): bir-or; Сўз ўзгартирувчи аффиксал морфемаларнинг умумий тавсифи Сўз сўз бирикмаси ёки гапнинг бўлаги сифатида морфологик структураси мураккаб шаклдир. Унинг таркиби қуйидагилардан иборат: а) туб ёки ясама ўзак; б) туб ёки ясама бирламчи асос (ўзак+лексик-грамматик сўз ясовчи асос); в) туб ёки ясама иккиламчи асос (бирламчи асос + функционал-грамматик сўз ясовчи аффикс); г) сўз ўзгартирувчи аффикс. Агглютинатив тилларда сўз ясовчи ёки сўз ўзгартирувчи аффикслар муайян система ва тартибга эга бўлади. Зотан ортиқча звенолар агглютинация занжирида тушиб қолиши мумкин. Демак, сўз ўзгартирувчи аффикслар ёки тўғридан-тўғри сўзнинг ўзагига қўшилиши мумкин, ёки муайян тартиб асосида қўшилиши мумкин. Сўз ўзгартирувчи грамматик шакллар системаси туркий тилларда 4 та асосий категориялардан иборат бўлади: сон (бирлик ва кўплик), эгалик, келишик ва шахс-сон. Бу категориялар юқори даражадаги грамматик абстракция ҳисобланади. Агар сўзнинг ўзаги максимал маъно ва семантик хусусиятга ва минимал грамматик маънога эга бўлса, унинг бирламчи ва иккиламчи асослари лексик-грамматик ва функционал-грамматик сўз ясалиши ҳосил қилади (сўзнинг турлича лексик ва грамматик модификациялари билан тавсифланади). Сўз ўзгартирувчи аффикслар эса сўзнинг грамматик шаклланишини тугаллайди (сўзнинг сўз бирикмаси ёки гап таркибидаги муносабатларини ифодалайди), лекин унинг лексик маъносини ҳеч ҳам ўзгартирмайди. Сўз ўзгартирувчи аффикслар (С) ўз таркибига кўра бир хил эмас. Уларнинг кўпи фақат субстантив шаклларга қўшила олади. Булар сирасига сон (бирлик ва кўплик)(СI), эгалик (CII) ва келишик (CIII) аффикслари киради. Бу аффикслар грамматик маъно билан бирга субстантивлик шаклини ҳам намоён этади. Масалан, сифатдошга қўшилган сон, эгалик ва келишик аффикслари сифатдошни субстантивлаштиради: ol-gan-lar, ol-gan-ga, ol-gan-im. Шахс-сон аффикслари (CIV) тарихан атрибутив-аниқловчи шаклдаги сўз туркумларига қўшилади: qaraqalpaq (turur) pan. Биринчи гуруҳ сўз ўзгартирувчилар қуйидагилар: а) кўплик аффикслари –-lar, б) эгалик аффикслари: -m, -ng, -si (бирлик); -miz, ngiz,-i/-si (кўплик); в) келишик аффикслари: Ø, -ning, -ni, -ga, -da, -dan. Иккинчи гуруҳга шахс-сон сўз ўзгартирувчилари киради: -man, –san, Ø (бирлик); -mız, -sız, Ø (кўплик). (Манба: Н.А.Баскаков. Историко-типологическая морфология тюркских языков.(Структура слова и механизм агглютинации). М., 1979. – 273 с.). Адабиётлар: 1.Қўчқортоев И. Туркий филологияга кириш. Тошкент. 2.Абдураҳмонов Ғ. Рустамов А. Қадимги Туркий тил.Т.1982 й. 3.Баскаков А. Введение в изучение тюркских язқков. М.1969 4. www.ziyonet.uz Адабиётлар: 1.Қўчқортоев И. Туркий филологияга кириш. Тошкент. 2.Абдураҳмонов Ғ. Рустамов А. Қадимги Туркий тил.Т.1982 й. 3.Баскаков А. Введение в изучение тюркских язқков. М.1969 4. www.ziyonet.uz Download 104.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling