Кириш Туркий тилларнинг грамматик қурилиши Туркий тилларнинг унлилар системаси. Туркий тилларнинг ундошлар системаси


Агглютинация механизми ва мустақил сўзларнинг грамматикализация жараёни


Download 104.19 Kb.
bet8/9
Sana29.08.2023
Hajmi104.19 Kb.
#1671345
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Турк тили

Агглютинация механизми ва мустақил сўзларнинг грамматикализация жараёни
Мустақил сўзларнинг грамматикализация жараёни ва кам учрайдиган грамматик элементларнинг лексикализация жараёни туркий тиллар учун асос бўлган агглютинация механизми билан боғлиқ. Чунки туркий тиллар агглютинатив қурилишга эга.
Туркий тиллардаги агглютинация табиатига аниқ баҳони академик А.Н.Кононов берган.У туркий тиллардаги аффиксал сўз ясаш усулларини 3 га бўлади: 1) маъноси бир хил суффиксларнинг қўшилиши; 2) маъноси ҳар хил аффиксларнинг бирикиши; 3) сўз элементларининг қайта бўлиниши. Шу асосда олим агглютинация жараёнини агглютинатив флексия деб қарайди. Шу билан бирга сўзнинг таркибий элементларини ажратишда махсус этимологик таҳлилнинг мумкинлигини қайд этади. (Кононов А.Н. О природе тюркской агглютинации. – ВЯ, 1976, № 4.).
Айрим аффиксларнинг, айниқса, сўз ясовчи аффиксларнинг маъноларини диққат билан кузатиш шуни кўрсатадики, улар тўлиқ грамматикализациялашган бўлсалар-да, реал буюмлик маъноларининг излари сақланиб қолган. Масалан, натижа маъносини билдирувчи аффикслар, ҳаракат қуроли маъносини билдирувчи аффикслар, ҳаракат қилувчи шахс маъносини билдирувчи аффикслар. Шу типдаги аффикслар маълум даражада реал мустақил сўзнинг маъносини сақлаб қолган ва улар орасидаги муносабатлар аниқланмиш ва аниқловчилик категорияларидан иборат бўлади.
Сўз структурасидаги бундай хусусиятларнинг сақланиши, туркий тил агглютинатив типга мансублигини кўрсатади. Чунки туркий сўзлар бўлмаса-да, улар семантик алоқалардан ташқари синтактик муносабатларнинг изларини ҳам сақлаб қолганлар.(Масалан, bojün-dyr-yq.(бўйинтириқ).
Морфемаларнинг маъно ва таркибига кўра таснифи
Туркий тиллардаги морфемаларнинг барча типлари икки координат бўйича тасниф этилади: 1) функционал-семантик; 2) формал ёки структурал.
Бирични тасниф бўйича, маъносига кўра морфемалар қуйидаги функционал-маъно разрядларига бўлинади:
I. Ўзак морфемалар.
1. Исмга оид.
2. Феълга оид.
II. Аффиксал морфемалар:

  1. Лексик-грамматик морфемалар:

  1. конвертирулашган: а) исмга оид; б) феълга оид.

  2. модификациялашган: а) исмга оид; б) феълга оид.

  1. Лексик-функционал: 1) исмга оид;

а) субстантив ; б) атрибутив;
2) феълга оид: а) субстантив; б) атрибутив.
3. Сўз ўзгартирувчи: 1) кўплик сон; 2) эгалик; 3) келишик; 4) шахс-сон.
Иккинчи тасниф бўйича барча морфемалар қуйидаги разрядларни ташкил этади:
I. Содда. 1. Бир бўғинли: 1) ўзак, 2) аффиксал.
2. Икки бўғинли: 1) ўзак, 2) аффиксал.
II. Морфемаларнинг мураккаб бирикиши.

  1. Бир бўғинли: 1) ўзак, 2) аффиксал.

  2. Икки бўғинли: 1) ўзак, 2) аффиксал.

  3. Кўп бўғинли: 1) ўзак, 2) аффиксал.



Download 104.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling