Киска муддатли инвестициялар хисоби ва аудити
меъёрий ҳужжатлар пакети, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
qisqa muddatli investitsiyalar hisobi va auditi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меъёрий ҳужжатлар пакети
меъёрий ҳужжатлар пакети, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари
ва бошланғич ҳужжатларни комплектлайди. Қисқа муддатли инвестициялар буйича муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва солиққа тортиш бўйича белгиланган қоидаларни тартибга солувчи Меъёрий ҳужжатлар пакети аудитор томонидан мижоз-корхона фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. 18 2-жадвал Қисқа муддатли инвестициялар ҳисобини аудитида ҳал этиладиган вазифалар Аудиторнинг вазифалари Текшириладиган масалалар 1. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ҳолатини текшириш. Корхона активларини молиявий қўйилмалар қаторига олиб боришнинг тўғрилиги. Муомалаларни ҳужжатлаштиришни текшириш. Молиявий қўйилмаларни баҳолашнинг тўғрилиги. Молиявий қўйилмаларни инвентаризация қилиш. Бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослиги. 2. Қисқа муддатли инвестициялар ҳаракатини бухгалтерия ҳи-собида акс эттиришга доир муомалалар синтетик ҳисобининг тўлиқлиги ва тўғрилиги ҳамда солиқ қонунчилигига риоя қилинишини текшириш Молиявий қўйилмалар кирими ва ҳисобдан чиқарилишини синтетик ҳисоб регистрларида акс эттириш. Қимматли қоғозлар аналитик ҳисобини ташкил этиш. Молиявий қўйилмаларни ҳисобдан чиқаришга доир муомалалар бўйича солиқ қонунчилигига риоя қилиниши. Қимматли қоғозлар қадрсизланишининг олдини олиш мақсадида резерв ташкил этишга доир муомалаларни акс эттириш. Қарз шартномаси бўйича берилган маблағлар ҳисоби. 3. Қисқа муддатли инвестицияларга доир даромадларнинг тўлиқ акс эттирилиши ва уларнинг солиққа тортилишини текшириш Ҳисобланган даромадларни акс эттириш. Ушбу муомалаларни солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш. Қўйилган вазифаларни ҳал этишга эришиш учун ҳар хил усуллар ва ахборот манбаларидан фойдаланиб, исбот-далилларга эга бўлиш зарур. Қисқа муддатли инвестициялар ҳисобини аудиторлик текширувдан ўтказишда фойдаланиладиган манбалар бухгалтерлик ҳисоботининг корхонада қабул қилинган ташкилий шаклига ҳам боғлиқ. Булар ҳисобни қўлда юритиш шароитида: журнал-ордерлар, ведомостлар, карточкалар: автоматлаштирилган ҳисоб шароитида эса компютер дастурлари, машинаграммларидир. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳисобнинг ҳар қандай шакли шароитида ҳам хизмат кўрсатувчи хўжаликларга оид муомалаларни ҳисобга олувчи дастлабки хужжатлар (иш ҳақи ҳисоблаш 19 ведомости, асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш ведомости, хом ашё ёки материалларни сарфланганлигини билдирувчи ички хўжалик накладнойлари )билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу дастлабки ҳужжатлар унификацияланган идоралараро шаклларига мос келиши лозим. Қисқа муддатли инвестициялар ҳисобини текшириш чоғида аудитор қуйидаги маълумот манбаларидан фойдаланади: * қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш ва солиққа тортиш масалаларини тартибга соладиган, асосий меъёрий ҳужжатлар; Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling