“Кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари ва сфмлар асосида антидетонацион қўндирмалар ишлаб чиқиш”


Download 56.52 Kb.
bet2/2
Sana31.01.2024
Hajmi56.52 Kb.
#1829403
TuriСеминар
1   2
Bog'liq
Politex Ulugbek aka

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
БК, ИП ва ЭТБЭ асосида автомобил бензинларини антидетонацион хусусиятларини яхшиловчи оксигенат композициялари олинган;
олинган оксигенат композицияларининг БК-ИП-ЭТБЭ-3 (OKTAN-MS-8+MS-1+) 1% концентрацияда АИ-80 автомобил бензини қўшилиши билан октан сони 8 бирликга, БК-ИП-ЭТБЭ-4 (OKTAN-MS-8+MS-2+) композициянинг 1% и АИ-91 бензинини 6,2 бирликга ортиши кузатилди;
олинган оксигенат композициялари ва автомобил бензинларини компаундлаб, ЕВРО-5 экологик талабига детонацион барқарорлиги бўйича жавоб берувчи бензин ишлаб чиқаришнинг принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Ушбу илмий тадқиқот ишининг асосий натижалари 4 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий иш чоп этилган, шундан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 2 таси республика ва 4 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертация ҳажми 120 бетни ташкил этган
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурийлиги, мақсад ва вазифалар, шунингдек, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантириш йўналишига мувофиқлиги келтирилган бўлиб, тадқиқотнинг илмий янгиликлари ва амалий натижалари ёритиб берилган, олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган, натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, чоп этилган ишлар ва диссертациянинг ҳажми, тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Юқори октанли автомобил бензин компонентлари ва бензинларнинг детонацион барқарорлигини оширувчи кислородли қўндирмалар» деб номланган биринчи бобида, автомобил бензинида ишловчи замонавий двигателлар, автомобил бензинларининг замонавий компонентлари ва уларга қўйилган талаблар, юқори октанли автомобил бензинлари компонентларини олиш ва енгил н-парафинларни каталитик изомеризациялаш, алкиллаш жараёнининг моҳияти, автоёқилғилар учун қўлланилаётган қўндирмалар ва қўшимчаларнинг турлари ва вазифалари, антидетонацион қўндирмаларнинг турлари ва уларнинг автомобил бензинларига таъсир этиш механизми, ароматик аминлар асосли антидетонацион қўндирмалар, кислород сақлаган қўндирмаларга (оксигенатлар) оид маълумотлар таҳлил қилинган. Адабиётларда келтирилган маълумотлар таҳлили натижалари асосида тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари шакллантирилган.
Диссертациянинг «Таркибида оксигенат сақлаган автомобил бензинларини физик-кимёвий ва экпулатацион хоссаларини тадқиқ қилиш» деб номланган иккинчи бобида, тадқиқот объектлари, автомобил бензинлари таркибида сув миқдорини азеотроп ҳайдаш усулида (ГОСТ 51946-2002), зичлигини пикнометр ёрдамида, кислоталик даражаси, фракцион таркиби, индукцион даври, смолалар миқдорини аниқлаш (Бударов усули бўйича), суюқлик дисперс фаза заррачалар ўлчамини аниқлаш, суюқлик-суюқлик системаси сиртлари орасидаги сирт таранглиги ва адгезия ҳодисасини аниқлаш, автомобил ёқилғиларини мойловчанлик хоссаларини аниқлаш, бензин-спирт системасининг фазавий барқарорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлашнинг микроскопия каби тажриба усуллари келтирилган.
Диссертациянинг «Автомобил бензинлари детонацион барқарорлигини яхшиловчи қўндирмалар ва уларнинг мотор ёқилғиларига таьсир этиш механизмини тадқиқ қилиш» деб номланган учинчи бобида кислород сақлаган бирикма асосида олинган бензин ва унинг компонентларини индукцион даври, смолалар миқдори, бензин +оксигенат дисперс системасидаги дисперс фаза заррачалар ўлчами, бензин-спирт-сув системаси сиртлари орасидаги сирт таранглигни ва адгезиясини, автомобил бензини ва бензин+оксигенат ёқилғи аралашмаларининг мойловчанлик хоссалари натижалари келтирилган.
Диссертациянинг «Кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалар асосида автомобил бензинлари учун антидетонацион қўндирмалар олиш ва уларни бензин октан сонига таьсир даражасини тадқиқ қилиш» деб номланган тўртинчи бобда маҳаллий автомобил бензинлари, уларнинг фракциялари ва компонентлари ҳамда юқори октан сонли кислород сақлаган бирикмаларнинг коллоид-кимёвий хоссасалари келтирилган.
Диссертант томонидан катта ҳажмдаги иш олиб борилган, аммо шу билан бирга қуйидаги камчиликларга ҳам йўл қўйилган:

  1. Оксигенатли қўшимчалар автомобил бензинининг қуйи ҳароратли хоссаларига қандай таъсир кўрса

  2. Ишни ёритилишида баьзи бир техник ва орфографик хатоликлар мавжуд.

Кўрсатилган камчиликлар диссертация ишининг илмий ва амалий қийматини, олинган натижаларнинг аҳамиятини камайтирмайди.
Суяров Матниёз Тўра ўғли томонидан таёрлаган Кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари ва СФМлар асосида антидетонацион қўндирмалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация иши долзарблиги, илмий янгилиги, тузилиши, ҳажми, бажарилган ишнинг кўлами, илмий ва амалий аҳамияти жиҳатдан ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради, ҳамда унинг муаллифи 02.00.11 – “Коллоид ва мембрана кимёси” ва 02.00.08 – “Нефт ва газ кимёси ва технологияси” ихтисосликларидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман Диссертация ишини ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда ҳимояга тавсия этаман.



Тақризчи:



















Download 56.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling