ажратадиган олимнинг халқ орасида юриб, уларга панд-
насиҳат қилиши, билмаган нарсаларини ўргатиши унинг ҳеч
кимга қўшилмасдан узлатга чекиниш ва вақтини фақат намоз
ўқишга, Қуръон тиловати ва тасбеҳларга бағишлашидан кўра
афзалроқдир. «Уддатус-собирийн, 93-бет».
* Бакр ибн Абдуллоҳ айтади:
– Замонамиздаги энг илмли кишини кўришни истаганлар
Ҳасан Басрийга қарасинлар. Биз ундан илмлироқ одамни
кўрмадик. Замонамиздаги энг тақводор кишини кўрмоқчи
бўлганлар Ибн Сийринга қарасинлар. У гуноҳкор бўлишдан
хавфсираб, ҳатто айрим ҳалол ишларни ҳам қилмай юради.
Замонамиздаги энг обид инсонни кўрмоқчи бўлганлар Собит
Баннонийга қарасинлар. Биз ибодатда ундан ўтадиган кишини
кўрмадик. У энг қаттиқ иссиқ кунларда ҳам рўзадор юрарди.
Замонамиздаги ѐдлаш хотираси энг ўткир ва эшитган ҳадисини
сўзма-сўз аниқ айтиб берувчи кишини кўрмоқчи бўлганлар
Қатодага қарасинлар. Имом Аҳмад, “Зуҳд” китоби.
12. Устозлар, жамоатлар ва фикрлар орасида
кўчиб юриш
* Умар ибн Абдул Азиз дедилар:
– Кимки ўз динини талашиб-тортишишлар майдонига олиб
кирмоқчи бўлса, доимо шохдан-шохга кўчиб юради. Охири ўзи
ҳам чарчаб, ҳамма яхши ишларни тарк этади, ѐки шубҳа ва
иккиланишлар касалига мубтало бўлади. Фикри, дунѐқараши ва
Do'stlaringiz bilan baham: