кўл ѐ денгиз сувига тушган нажосат унинг поклигини кетказа
олмагани сингари, бундай мўминнинг ҳасанотлари олдида ундан
содир бўладиган майда тойилиш – хатолар кўринмай қолади.
Аммо сувнинг ўзи озгина бўладиган бўлса, озгина нажосат ҳам
уни нопок қилиб қўйишга кифоя қилади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳига
отланганларида бу ҳақда хабардор бўлган саҳобалардан бири –
Хотаб ибн Абу Балтаъа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг қўшин тўплаѐтганлари ҳақидаги хабарни Макка
мушрикларига етказишга қарор қилади. Аммо Аллоҳ таоло Ўз
пайғамбарини бу сирдан воқиф қилади ва у киши икки одамни
жўнатиб, уларга Хотаб ѐзиб берган хабарномани Маккага олиб
кетаѐтган аѐлга етиб олишни ва ундан мазкур хатни тортиб
олиб, ўзларига етказишни буюрадилар. Бу хиѐнат тўғрисида
эшитган барча саҳобалар ғазабга келишади. Умар розияллоҳу
анҳу эса пайғамбар алайҳис-саломдан Хотабнинг калласини
олишга рухсат сўрайдилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: "Сен қайдан биласан, Аллоҳ таоло Бадрда
иштирок этган барча мўминларга қарата: "Истаган
ишингизни қилаверинглар, Мен сизларни кечирдим", деб
айтган-ку!", деб Умарни бундай қилишдан қайтарадилар.
Қаранг, Хотаб розияллоҳу анҳу мусулмонлар зиѐнига жосуслик
қилиб, ниҳоятда катта гуноҳга қўл урди. Аммо шунга
қарамасдан, бу улуғ саҳобийнинг аввал қўлга киритган
ҳасанотлари уни ушбу жиноят учун шариат белгилаган ўлим
жазосидан тўсишга кифоя бўлди.
Дини Исломга моддий ѐрдам керак бўлган чоғда Росулуллоҳ
Do'stlaringiz bilan baham: |