“Мен имом Аҳмад билан йигирма йил давомида қишин-ѐзин,
иссиғу совуқда, кечаю кундуз бирга юрдим. Шунча пайт ичида
орада бирон кун ўтмадики, имом Аҳмад аввалги кунига
қараганда кўпроқ амал қилмаган бўлса”.
Ибн Жавзий, «Маноқиби Аҳмад», 140-бет.
* Ҳаммод ибн Салама айтади:
– Биз қачон Сулаймон Таймий олдига Аллоҳга ибодат
қилинадиган пайтда борган бўлсак, уни албатта Аллоҳ
итоатида кўрардик. Намоз вақтида борган бўлсак, албатта
жойнамоз устида топардик, бошқа пайтларда уни ѐ таҳорат
олаѐтган ѐки бир касални кўриб келаѐтган ѐхуд жанозадан
қайтаѐтган ѐки масжидда зикр қилиб ўтирган ҳолатида
учратардик. Биз Сулаймон Таймийни Аллоҳга маъсият қилиш
нима эканлигини ҳам билмаса керак, деб ўйлардик.
* Жарир ибн Абдулҳамид айтади:
– Сулаймон Таймий ҳар соатда албатта бирон нарса садақа
қиларди. Агар садақа қилгани ҳеч нарса топа олмаса, икки
ракаат намоз ўқирди.
8. Ҳаддан ташқари нозик табиатлилик, танқидни
кўтара олмаслик
Кимлардир бировнинг гап сўзини, танқидини кўтаролмайди ѐҳуд
маломатини ѐқтирмайди. Агар шундай ҳолатга дуч келиб қолса,
дарров таъсирланиб, амалдан тўхтайди.
Бундайлар ишни бузиб
қўйишдан қўрқадилар ѐки ўзларини танқиддан юқори, деб
биладилар.
Ўзларини
шундай
мақомга
эришган,
деб
ҳисоблайдиларки, энди уларни танқид қилиш мумкин эмас.
* Умар розияллоҳу анҳу айтардилар:
– Бизга айбларимизни кўрсатган кишини Аллоҳ раҳматига
олсин.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу қаердалару бу киши қаерда?!
* Машҳур халифа Умар ибн Абдулазиз ўз ходими Музохимга
шундай дердилар:
Do'stlaringiz bilan baham: