Чунки бизнинг муҳит – вазиятдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак,
қиладиган ишларимиз жуда ҳам соддалиги кўриниб қолади. Бундай
вазиятда ҳар бир мусулмон ўзи яшаѐтган маҳалласига ѐки ўзининг
ишхонаси доирасига муносиб
келадиган камтаргина режа, дастур
тузиб ҳаракат қилавериши мумкин.
Атрофимизда биз ҳали қилиб улгурмаган
кичик-кичик ишлар
шу қадар кўпки, бемалол ўн йиллар давомида ҳеч кимдан улкан
лойиҳалар кутмасдан охират уйини обод қилмоғимиз мумкин.
Эҳтимол, бу гаплар оддий итоат ѐки озгина фидоийлик ўзимизда
йўқлиги учун баҳона сифатида тўқиб чиқарилгандир.
Бундан ташқари, шу баҳонада дин ишидан ўзини четга олаѐтган
биродарларимиз қанийди, дунѐ ишида ҳам шу йўлни тутсалар. Йўқ,
аксинча!
Уларнинг баъзилари масалан, уй қурмоқчи бўлсалар, буни
амалга ошириш учун бир неча йиллик улкан лойиҳаларни тузиб
чиқадилар. Ёки бу мақсадларини қандай қилиб рўѐбга чиқариш
ҳақида бирон жўяли режалари бўлмаса ҳам,
эртаю кеч тинмай
шунинг ғамида югураверадилар. Аммо оддийгина диний ишларга
келганда, масалан Қуръон ўқиш, бир неча оят ѐдлаш ѐки ҳадис
ўрганиш учун ҳеч бир инсон бу кишини қаноатлантирадиган режа
ѐки жадвал тузиб беролмайди.
6. Бошқаларни танқид қилиш билан машғул бўлиш,
ҳеч бир олим ѐки даъватчидан қониқмаслик
Орамизда «Фалончи
дарс беришни билмайди, пистончи мақола
ѐзишни эплолмайди, фалон киши бошлиқ бўлишга ярамайди...» ва
ҳоказо сўзлар билан овора бўладиган инсонлар бор. Шу каби
бўлар-бўлмас гапларни тарқатиб юрувчи ҳаваскор танқидчилар ҳам
топилади.
* Ҳасан Басрий масжидга йиғилиб олиб, фақат бировларнинг
ғийбати билан машғул бўлган кимсалар хусусида шундай деганлар:
Do'stlaringiz bilan baham: