Кўкдумалоқ нефтгазконденсат конининг гелогияси ва ишлатиш тизими Кон ҳақида умумий маълумот «Кўкдумалоқ»


Download 378.74 Kb.
bet5/7
Sana21.04.2023
Hajmi378.74 Kb.
#1372130
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9. Кўкдумалоқ маъруза

Нефт қазиб олиш
Кўкдумалоқ конини очилиши Мустакил Республикамизнинг нефт ва нефт махсулотларига булган талабини қондирувчи асосий омил бўлиб қолди. 1995-2002 йиллар мобайнида Республикамизнинг суюқ углеводородга бўлган талабини 65-70% таъминлаган.
Кондан нефт қазиб олиш 1988 йил 21 декабрдан бошланган. 2017 йилда нефт қазиб олиш лойихада 125 000 тонна булиб, амалда эса 124 506 тонна, яъни лойихага нисбатан 494 тонна камроқ нефт қазиб олинди.
Кон ишлатилаётгандан бери 52 374,882 минг тонна нефт қазиб олинди. Бу олинадиган захиранинг 100,17 ни ташкил этади. Қолдик умумий нефт заҳираси эса 2 752,118 тоннани ташкил этади ва Туркманистон Республикаси худудида қолган бўлиб, 2004 йилдан буён ноаниқлигича қолиб келмоқда.
Кўкдумалоқ конидаги №№158, 174, 428 қудуқлардан олинган қатлам газининг
01.12.2017 йилдаги таркиби .
5-жадвал

Курсаткичлар номи

Қазиб олинадиган газ таркибидаги компонентларни моляр улуши, %

№158

№174

№428

Қудуқлар буйича уртачаси

СН4

85,104

89,395

88,493

87,66

С2Н6

3,741

3,743

3,694

3,73

С3Н8

1,692

0,745

1,711

1,38

изо-С4Н10

0,231

0,14

0,237

0,20

н-С4Н10

3,306

0,265

0,351

1,31

изо-С5Н12

0,11

0,117

0,121

0,12

н-С5Н12

0,114

0,112

0,111

0,11

С6Н14

0,278

0,254

0,267

0,27

N2

0,611

0,473

0,438

0,51

CO2

4,739

4,68

4,502

4,64

H2S

0,074

0,074

0,074

0,07

Жами

100

100

100

100,00

Моляр улуши С5+в, %

0,502

0,484

0,5

0,50

Қазиб олинадиган газда С5+в нинг миқдори, g/m3

20,03

19,34

20,15

19,84

С5+в молекуляр массаси

95,88

96,07

96,97

96,31



Нефт қатламини сувланганлиги
2017 йилда кондан нефт қазиб олиш темпи юқори бўлиб қолиши билан биргаликда қудуқларни сувланганлик даражаси ҳисобот йили давомида 83,8% га тенг бўлди.
2017 йилда кондан 124,506 минг тонна нефт ва 873,172 минг м3 қатлам суви олинди.
Олинган қатлам суви сув ҳайдовчи қудуқлари орқали қатламга ҳайдалди.
Қатлам босимининг тушиши ва сувланган қудуқларнинг кўпайиши қудуқда устки босимнинг тушишига олиб келмоқда.

6-жадвал


Йилллар

Qcув, минг м3

Qнефт, минг.тн.

Сув хайдаш, минг м3

Сувланганлик, %

Фонд

2016

1038,035

149,541

12883,7

83,6

105

2017

873,172

124,506

11480,8

83,8

97

Фарқи +/-

-164,863

-25,035

-1402,919

0,200

-8

Юқоридаги жадвалдан шундай хулоса қилиш мумкинки 2016 йилга нисбатан 2017 йилда нефт қазиб олишни камайишига қудуқлар фондини камайиши ва сув хайдаш қийматининг тушганлигини хулоса қилиш мумкин.


Қатлам босими динамикаси
1997 йил июнь ойида газ қобиги остига қуруқ газ ҳайдаш ишларининг бошланиши 1997 йилдан қатлам босими тушиши анча секинлашди. 1997 йилда олинган нефтни ўрнини тўлдириш учун 49,3% бажарилган бўлса 1 кгс/см2га тўғри келадиган нефт миқдори 99 280 тонна.
2016 йилда қатлам босими 9,6 кгс/см2га тушди, яъни 40,2 кгс/см2дан 36 кгс/см2га тушди ва 1 кгс/см2 босимнинг тушишига 2,983 тонна тўғри келди.
2017 йилда қатлам босими 8,5кгс/см2га тушди, яъни 35,2 кгс/см2дан 26,7 кгс/см2га тушди ва 1 кгс/см2 босимнинг тушишига 8,07 тонна нефт тўғри келди. 2017 йилда Кўкдумалоқ конида утқазилган татқиқот ишлари натижасида:
7-жадвал

№т/р

№қудуқ

Тадқиқот утган сана

Рпл

Рдеп

Рзаб

2

303

03.10.2017

24,92

6,71

18,21

1

291

22.11.2017

29,06

8,95

20,11

3

305

22.11.2017

31,68

7,67

24,01

Уртача:

28,6

7,8

20,8



Сув ҳайдаш ишлари
1990 йилда тузилган «Нефтгазконденсатли Кукдумалок конини узлаштириш технологик схемаси» лойихасига кура катлам босимини саклаш учун катламга сув хайдаш 1993 йилдан ишга тушиши керак эди. Хакикатда сув хайдаш ишлари 1996 йилни июл ойидан бошланди.
2017 йилда лойихада кўрсатилган 18 250 минг м3 ўрнига 11 481 минг м3 сув ҳайдалди.
Умумий ҳайдалган сув миқдори 233 289 389 минг м3 ни ташкил қилди. Йил охирига келиб 15 та сув ҳайдовчи қудуқ ишлади.
Газ - конденсатли катламда катлам босимининг динамик узгариши.

Кукдумалок конини узлаштириш барча лойиха хужжатларида газ-конденсатли катламини ишга тушириш Сайклинг-процессини куллаш билан бир вактда амалга ошириш кузда тутилган эди. Лекин лойихада курсатилгандан икки йил кечикиб газ кобиги остига курук газ хайдашнинг бошланиши катламда конденсатнинг утириши ва катлам босимининг кескин тушиб кетишига сабаб булди.


1995 йил май ойида газни комплекс тайёрлаш ускунаси куриб битказилгандан кейин коннинг газоконденсатли кисми ишга туширилди. Бу даврда катлам босими нефтли кисмининг жадаллик билан ишга туширилганлиги туфайли бошлангич катлам босими 22,6 кгс/см2 га тушди ва 545,4 кгс/см2 ни ташкил килди.
1996 йил июл ойида катламга сув хайдаш ишлари бошланди. Бунга кадар 14 ой давомида газконденсат кисмида катлам босими 44 кгс/см2 ёки ойига уртача 3 кгс/см2 дан камайиб келди. Бунга нефт олиш темпини юкорилиги ва 1996 йил май-июн ойларида 57 кун ёнган №108 кудукнинг фаввораси катлам босимини тез тушишига сабаб булди. Шундай килиб Сайклинг-процесси бошланганида катлам босими 133 кгс/см2 га тушиб, лойихада курсатилган 568 кгс/см2 урнига 435 кгс/см2 ни ташкил килди.
1996 йил катламга сув хайдаш ишлари бошланганида газконденсатли кисмида катлам босими 460 кгс/см2 ни ташкил килди, яъни 108 кгс/см2 га камайди.
Сайклинг-процесси бошлангандан сунг нафакат газконденсатли кисмида, балки нефтли кисмда катлам босимининг тушиши секинлашди. 1995-1996 йилларда катлам босими ойига 5,3 кгс/см2 дан тушган булса, 2002 йилда бу курсаткич 3 кгс/см2 ни ташкил килди. 2004 йилда эса 2,7 кгс/см2 га тенг булди. 2005 йилда эса 2,58 кгс/см2 га тенг булди. 2008 йилда эса бир ойда катлам босими 0,66 кгс/см2га тенг булди. Демак Сайклинг-процесси газконденсатли катлам босими тушишини секинлаштиришга таъсир этганлиги намоён булди.
Газ ва конденсатли кисмда катлам босимининг узгариши
7-жадвал

Йил



Ркат
газли
кисмда
кгс/см2

Босимнинг
хар йилги тушиши,
кгс/см2

Босимнинг тушиши,
%

1 кгс/см2га тугри келган газ микдори млн.
м3/кгс/см2

бошлангич холатдан

шу йил ичида

бошлангич холатдан

шу йил ичида

1

2

3

4

5

6

7

1989
1990
1991
1992
1993
1994
1995
1996
1997
1998
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013

568,0
568,0
565,0
564,0
557,0
545,0
520,0
459,0
417,1
387,0
353,0
325,0
295,0
259,0
216,0
183,0
152,2
130,0
119,0
111,0
105
99,7
79
73,3
64,1

-
-
3
4
11
23
48
109
151,1
181
215
243
273
309
352
385
415,8
438,0
449
457
463
468,3
489
493
503,9

-
-
3
1
7
12
25
61
40,3
30,0
34,0
28,0
30,0
36,0
43,0
33,0
30,8
22,2
11,0
8,0
6,0
5,3
20,7
4
9,2

-
-
0,531
0,709
1,974
4,220
9,231
19,190
26,29
31,9
37,85
42,78
48,06
54,40
61,97
67,78
73,20
77,11
79,0
80,5
82
82,5
86.1
86.8
88,71

-
-
0,528
0,176
1,256
2,112
4,401
13,28
9,63
7,80
9,63
8,61
10,16
13,89
19,91
18,03
20,24
17,08
9,20
7,20
8,5
5,05
7.9
9.4
1,62

60,40
41,08
86,76
186,43
193,14
248,59
260,75
238,07
206,90
254,99
225,25
325,81
723,6
1099,4
1244,5
1562,4
364.8
1608.6
601,8



Катламга газ хайдаш.
Сайклинг-процесси 1997 йилнинг июн ойида компрессор станциясининг ва 10 та газ хайдовчи кудукларни ишга туширилиши билан бошланди. Бу процесс бошланган даврда катламдаги конденсатнинг имконий микдори 607 г/м3дан 450 г/м3га тушган эди. Катлам босими эса 435 кгс/см2ни ташкил килган эди. Катламга сув хайдаш ишлари бошлангандан то сайклинг процессигача газконденсатли кисмда катлам босими ойига 2,5 кгс/см2 га тушди.
Сайклинг – процесс курсаткичлари.
1. Капитал маблаги – 210 млн. доллар
2. Компрессор станциясининг ишлаш даври – 18,5 йил
3. Сайклинг-процесси ишлаш даврида олинадиган кушимча конденсат микдори–8,4 млн.тн.
4. Капитал маблагни тулаш даври – 7,85 йил
Умумий хайдалган курук газ микдори 88 456, 617 млн.м3ни ташкил килди. Кудукларнинг бошлангич газни кабул килиши 500 минг м3/кун булса, хозирги пайтда 354,4 минг.м3/кунни ташкил килди.
Олинган газ, катламга хайдалган курук газ ва газни кайта ишлаш
заводига юборилган газ хакида маълумот.
8-жадвал (млн.м3)

Йиллар

Олинган газ

Катламга хайдалган газ

МГКИЗ га юборилган газ

бир йилда

умумий

бир йилда

Умумий

бир йилда

умумий

2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017

8896,592
8414,785
6937,644
7355,766
7959,757
8795,524
8027,371
7347,523
7552,214
6434,618
5536,843
4171,158
3216,082
2123,200
2514,100

52 069,436
60 484,221
67 421,865
74 654,921
880162,488
91 532,912
99 560,283
107507,656
115059,961
121 494,80
127031,42
131202,579
134418,661
136541,861
139055,900

6 127,728
6 212,552
5 733,063
5 749,910
6 217,265
7 261,985
5 187,912
5 507,841
5 485,001
3 996,326
1 963,543



35 191,219
41 403,771
47 136,834
52 886,744
59 104,009
66 365,994
71 553.906
77 061.747
82 546,748
86 493,074
88 456,617

3 649,419
3 171,584
2 267,942
3 669,99
1 640,012
2 021,82
1 742,815
495,93
563,622
657,219
830,216
1 649,0
524,192
747,755
1137,302

24 752,135
27 923,719
30 191,661
33 861,651
35 501,663
37 523,483
39 266,298
39 762,236
40 325,858
40 983,077
41 813,293
43 462,293
43 986,485
44 734,240
45 871,542

Катламга газ хайдаш компрессор иншоотидан Жанубий Кемачи конига Ø406 мм ли коллектор шлейф линиялари 53км га тортилди ва 24.09.12 йилдан бошлаб Жанубий Кемачи конига Сайклинг учун газ хайдаш бошланди. Хозирда уртача бир кунлик газ хайдаш 550-600 минг.м3ни ташкил килади.


2017 йил катлам босимини саклаш максадида конда 15 та сув хайдовчи кудуклар оркали катламга кунлик уртача 30-33 минг м3 сув хайдалмокда.
Кукдумалок конида «Узбекнефтгаз» Акциядорлик Жамиятининг 2013 йил 25 октябрдаги №136 сонли карорига мувофик сайклинг-процесси тухтатилди.

Download 378.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling