102
челакка солинади, уларни кучли сув оқими остида ажратилади ва тиндирила-
ди (гижжалар тубга чўкади). Сув юзасига қалқиб чиққан бўлакчалар, шиллиқ
ипчалари ажратиб олинади ва кейинги текширув учун сақлаб қўйилади. Чўк-
ма устидаги сувнинг хира катлами аралаштирмасдан тўкиб юборилади. Чўк-
мага тоза сув қуйилади, чўкма билан аралаштирилади, сўнгра яна тўкиб юбо-
рилади ва бу жараён токи сув юқори қатлами тиниқ бўлмагунича давом этти-
рилади. Ювилган чўкма кичик бўлаклар кўринишида қора фотография кюве-
талари ёки қора тубли ликопчаларда кўрилади.
Шунинг билан бирга нажас
ювилганда сув юзасига қалқиб чиққан шиллиқ қуролланмаган кўз ва
катта-
лаштирувчи ойна (лупа) билан қурилади. Гименолипидоз ва трихостроигило-
идозни даволаш назорати учун чўкманинг оқава сувини майда элак орқали
ўтказилади, чунки карлик тизмасимон гижжа ва трихостронгилидалар кўпин-
ча чўкмадан қалқиб чиқади. Элакда чўкма ва ювилган нажаслар чўкмаси
кўриб чиқилади.
«Элакдан ўтказиш» усули. «Элакдан ўтказиш»
усулини йирик гель-
минтлар (аскаридалар, сочли бош, йирик тасмасимон паразитлар) ни аниқлаш
учун ишлатиш мумкин. Нажас сув билан 3-4 та металлик элакдан иборат ас-
бобда ювилади, гельминтлар эса элакларда ушлаб қолинади.
Ушбу усулни
майда гельминтларни аниқлаш учун ишлатиб бўлмайди: улар элак тешигидан
ўтиб кетиши ёки парчаланиб кетиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: