Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Қуролланмаган кўз билан ёки катталаштирувчи ойна (лупа) ёрда-


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

Қуролланмаган кўз билан ёки катталаштирувчи ойна (лупа) ёрда-
мида кўриш. 
Нажас сув билан суюқ консистенцияга етгунича аралаштирилади, сўн-
гра кичик бўлаклар кўринишида қора фотография идишчаси ёки қора фонга 
қўйилган Петри идишчасига ўтказилади, ва майда гижжалар (острицалар, 
карлик тизмасимон гижжа, трихостронгилидлар, анкилосто-матидлар ва 
бошқалар) ни аниқлаш учун қуролланмаган кўз ёки катталаштирувчи ойна 
(лупа) ёрдамида текширилади.
Паразитга гумон қисм бир-бирига енгил ёпиштирилган иккита буюм 
ойначаси орасидаги глицерин томчисида кўрилади. 
Тиндириш усули. 
Беморга гижжа ҳайдовчи ёки ич сургувчи препарат берилганидан сўнг 
йиғилган нажаснинг барча бўлаклари катта шиша банка, кенг цилиндр ёки 


102 
челакка солинади, уларни кучли сув оқими остида ажратилади ва тиндирила-
ди (гижжалар тубга чўкади). Сув юзасига қалқиб чиққан бўлакчалар, шиллиқ 
ипчалари ажратиб олинади ва кейинги текширув учун сақлаб қўйилади. Чўк-
ма устидаги сувнинг хира катлами аралаштирмасдан тўкиб юборилади. Чўк-
мага тоза сув қуйилади, чўкма билан аралаштирилади, сўнгра яна тўкиб юбо-
рилади ва бу жараён токи сув юқори қатлами тиниқ бўлмагунича давом этти-
рилади. Ювилган чўкма кичик бўлаклар кўринишида қора фотография кюве-
талари ёки қора тубли ликопчаларда кўрилади. Шунинг билан бирга нажас 
ювилганда сув юзасига қалқиб чиққан шиллиқ қуролланмаган кўз ва катта-
лаштирувчи ойна (лупа) билан қурилади. Гименолипидоз ва трихостроигило-
идозни даволаш назорати учун чўкманинг оқава сувини майда элак орқали 
ўтказилади, чунки карлик тизмасимон гижжа ва трихостронгилидалар кўпин-
ча чўкмадан қалқиб чиқади. Элакда чўкма ва ювилган нажаслар чўкмаси 
кўриб чиқилади.
«Элакдан ўтказиш» усули. «Элакдан ўтказиш» усулини йирик гель-
минтлар (аскаридалар, сочли бош, йирик тасмасимон паразитлар) ни аниқлаш 
учун ишлатиш мумкин. Нажас сув билан 3-4 та металлик элакдан иборат ас-
бобда ювилади, гельминтлар эса элакларда ушлаб қолинади. Ушбу усулни 
майда гельминтларни аниқлаш учун ишлатиб бўлмайди: улар элак тешигидан 
ўтиб кетиши ёки парчаланиб кетиши мумкин. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling