Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
Download 6.2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- СУВЛИ ВА ШАКЛЛАНМАГАН НАЖАСДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПРЕ- ПАРАТ МИКРОСКОПИЯСИ. Материаллар
СУВЛИ ВА ШАКЛЛАНМАГАН НАЖАСДАН НАМ ПРЕПАРАТНИ ТАЙЁРЛАШ. Материаллар Нажаснинг янги намунаси Шишага ёзиш учун қалам ёки мум қалам Аппликатор таёқчалар (гугурт чўплари ёки тиш тозалагичлари) Буюм ойначалари Ёпқич ойначалари Салфеткалар Эозин Нокчали пипетка (агар эозин учун флакон-томчи мосламаси бўлмаса) Усул 106 1. Намуна ва буюм ойначасини рақам билан белгиланг. 2. Аппликатор ёрдамида таркибида қон ва шиллиқ қисмлари бўлган оз миқдорда намуна олинг ва шишанинг бир учига теккизинг. 3. Физиологик эритма қўшмаган ҳолда намунага ёпқич ойначасини ёпинг. Салфетка қўллаган ҳолда (ёпқич ойначасида бармок изларини колмаслиги учун), ингичка препарат тайёрлаш учун ёпқич ойначасига аста-секин бо- синг. 4. Эозиннинг бир томчисини буюм ойначасининг бир учига теккизинг. 5. Яна оз миқдорда нажас олинг ва эозин билан аралаштиринг. 6. Ёпқич ойначани бир учидан ушланг ва томчи чеккасига теккизинг. Уни буюм ойначасига ҳаво пуфакчаларини ҳосил қилмаган ҳолда аста-секин туширинг. 7. Препаратларни тезликда текширинг, чунки препаратнинг қуриб қолишида трофозоитлар ва хивчинлилар ҳаракатчанликни йўқотади. 8. Эозин тирик трофозоитларни бўямайди, фақатгина уларни кўришга ёрдам берадиган пушти фонни таъминлайди. СУВЛИ ВА ШАКЛЛАНМАГАН НАЖАСДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПРЕ- ПАРАТ МИКРОСКОПИЯСИ. Материаллар Нам препаратли буюм ойначаси 10х ва 40х объективли ва 10х окуляри бўлган микроскоп Усул 1. Ҳаракатчан трофозоитлар ва хивчинлиларни аниқлаш учун нам препаратни тезликда текширинг. 2. Препаратни эозинсиз, аввал 10х объективини қўллаган ҳолда, ортиқча ёруғликни йўқотиш ва контрастликни таъминлаш учун, етарлича беркитилган конденсор билан кўринг. 3. Буюм ойначасини олд ва орқага, ёки юқори ва пастга ҳаракатлантирган ҳолда, бутун препаратни систематик текширинг. 4. Эозин ҳисобига таъминланган пушти фонда рангсиз бўлган трофозоитлар E.hystolytica ёки хивчинлилар G.lamblia ни аниқланг (паразитларни иден- тификациясини бўлим якунига қаранг). 5. 40х объективни қўллаган ҳолда, рангсиз паразитларни идентификация қилиш учун конденсорни юқори контрастликка мослаштириб, препаратни текширинг. 6. «Паразитлар аниқланмади» деган хулоса буришдан аввал 40х объективи билан бир нечта кўрув майдонларини албатта текширинг. 7. Барча топилган паразитларни қайд қилинг ва уларнинг миқдорини сананг. 107 Мухим Нажасда паразитар бўлмаган таркибий қисмларни мавжудлиги уларни паразитлар деб қабул қилмаслик учун аниқ текширувни талаб қилади. Бу тар- кибий қисмларга сабзавотлар ва мушаклар толалари, ўсимликлар чанглари, крахмал ҳужайралари, ёғ, ачитқи, спора, совун, соч қисмчалари, ёғ кислота- лари кристаллари ва ҳаво пуфакчалари киради. Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling