Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
 
 
 
ПЕРИАНАЛ НАМУНАНИ ЙИҒИШ. 
Материаллар 

Пахта тампонлар 

Янги тайёрланган физиологик эритма 

Намуна учун тахминан 5 мл янги тайёрланган физиологик эритмаси бўлган 
идишча 
 
Усул 
1. Намунани тухумларни аниқлаш имкониятини ошириш учун эрталаб, бе-
морни эрталабки тахоратидан аввал ёки бемор кечаси ухлаган кийимидан 
олинг. 
2. Пахта тампонини янги тайёрланган физиологик эритмада ҳўлланг. 
3. Тампон билан перианал соҳани артинг. 
4. Тампонни тухумларни ювиб тушириш учун физиологик эритмали шиша 
идишда ювинг. 
5. Шиша идиш қопқоғини ёпинг ва тампонни йўқотинг. 


103 
6. Шиша идишга ёрлиқ ёпиштиринг - бемор исми-шарифи, намуна олиш куни 
ва вақти. 
Муҳим 
Перианал оқава суви билан ишланишда эҳтиёт чораларига риоя қилиш 
лозим, чунки улар таркибида патоген аъзоизмлар - паразитлар, бактериялар 
ва вируслар бўлиши мумкин. 
Ижобий ташҳисни қўйиш учун турли кунларда олинган бир неча наму-
налар текшируви керак бўлиши мумкин. 
ПЕРИАНАЛ НАМУНАНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МИКРОСКОПИЯСИ. 
 
 
 


104 
 
 
Материаллар 

Перианал оқава суви бўлган физиологик эритмали шиша идиш 

Пробиркалар 

Шишага ёзиш учун қалам ёки мум қалам 

Центрифуга 

Нокчали пластик пипеткалар 

Буюм ойначалари 

Ёпқич ойначалари 

10х ва 40х объективли ҳамда 10х окуляри бўлган микроскоп 
1. Бемор йўлланмаси, намуна солинган шиша идиш, пробирка ва буюм ой-
начасини бир рақам билан белгиланг. 
2. Физиологик эритмадаги барча намуналарни пробиркаларга қуйинг. 
3. Пробиркалар таркибини тенглаштиринг ва тухумларни чўктириш учун 1 
дақиқа давомида центрифугаланг. 
4. Пробирка ичидаги чўкма устидаги суюкликни пипетка ёрдамида тукиб 
ташланг. 
5. Чўкмани буюм ойначасига нокчали пипетка ёрдамида ўтказинг. 
6. Ёпқич ойначасини бир учидан ушланг ва томчи чеккасига теккизинг. Уни 
буюм ойначасига хаво пуфакларини вужудга келтирмаган ҳолда аста-секин 
туширинг. 
7. Тухумларни аниқлаш учун 10х объективини ишлатган ҳолда текширинг. 
Камалак конденсорини шундай ёпингки, кўп ёруғлик тушмасин, акс ҳолда 
рангсиз тухумлар кўринмайди. 
8. Тухумларни идентификация қилиш учун 40х объективини ишлатган ҳолда 
текширинг. Ва улар аниқланса, ёзиб қўйинг. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling