Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
УСУЛЛАР. Паразитларни аниқлаш учун нажас текшируви усуллари 
бўлиб ҳисобланади: 
1. Янги нажас нусхаларининг микроскопик текшируви одатда қурол-
ланмаган кўз билан кўриш мумкин бўлган паразитик чувалчанглар ёки чувал-
чанглар сегментларини аниқлаш учун ўтказилади.
2. Бевосита нам препарат техникаси ва микроскопик текшируви тухум-
лар, гумбаклар, трофозоитлар ва цисталарни аниқлаш учун керак. Нажаснинг 
янги нусхаси хивчинлилар G.lamblia ва амёбалар E.histolytica каби ҳаракатчан 
трофозоитларни аниқлаш учун муҳим.
3. Концентрация техникаси ва микроскопик текшируви. 


101 
4. Перианал оқавалар микроскопик текшируви E.vermicularis (острица) 
ни аниқлаш учун қўлланилади. E.vermicularis тухумларини одатда анус атро-
фидаги тери бурмаларида аниқлаш мумкин, лекин баъзида бутун паразитни 
нажасда кўриш мумкин. Острицалар болаларда кенг тарқалган, ҳамда агар 
оилада битта бола зарарланган бўлса, у ҳолда оиланинг бошқа аъзолари ҳам 
шикастланиш эҳтимоли юқори бўлади. Нажас нусхалари натрий хлориднинг 
физиологик эритмаси билан ҳўлланган ёпишқоқ тасма ёки тампон ишлати-
лиши ёрдамида йиғилиши мумкин. Физиологик эритмада ҳўлланган тампон 
ёрдамида нусха йиғилиш усули ушбу бобда кўриб чиқилади. 
Паразитологияда сифат назорати паразитларни аниқлаш бўйича усул-
ларнинг стандартлашганлиги ва персоналнинг кўникмаларига боғлиқ. Бунда 
мусбат назорат препаратлари ёки иллюстрациялар лабораторияда бўлиши, 
ҳамда персонал нусхаларда аниқланган паразитларни улар билан солишти-
риши лозим. 
МАКРОСКОПИК УСУЛЛАР 
Идишлар ва ускуналар. 
1. Катта, 5-10 л га мўлжалланган шиша банкалар. 
2. Кенглиги 5-6 см бўлган буюм ойначалари. 
3. Буюм ойначалари. 
4. Эритилган учларга эга ?... мм диаметрдаги шиша таёқчалар. 
5. Майда элак. 
6. Қора тубли чуқур ликопчалар. 
7. Қора фотокюветлар. 
8. Анатомик пинцет. 
9. Тиббий қўлқоплар. 
10. 20 марта катталаштирувчи қўл ойнаси (лупа). Реактив. 
11. Глицерин. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling