Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

Меъёрий натижалар
Гижжалар тухумлари аниқланмади. 
Патология 
E.vermicularis тухумлари аниқланмади. 
E.vermicularis инвазияси кам ҳолларда жиддий симптомларни чақиради, 
лекин анус сохасида интенсив таъсирланишни чақириши мумкин. Аёлларда 
E.vermicularis сийдик-таносил тизимини зарарлаши мумкин. 
 
 
НАМ ПРЕПАРАТ ТАЙЁРЛАШ УЧУН НАЖАС ЙИҒИШ. 
Кенг оғизга ва зич ёпилувчи қопқоққа эга идиш лозим, у ёки бир маро-
таба ишлатиладиган, ёки кўп маротаба ишлатиладиган шиша идиш бўлиши 
мумкин. Идиш тоза, қуруқ, герметик бўлиши керак ва таркибида дезинфекци-


105 
яловчи воситалар қолдиқлари бўлмаслиги лозим. Қоғоз, картон ва гугурт 
қутилари ишлатилмаслиги керак, чунки улар қўлларнинг ва ишчи юзаларни 
шикастланишига олиб келиши мумкин. 
Нажас намуналари билан ишлаш эхтиёт чораларига риоя қилинган ҳол-
да ўтказилиши керак, чунки улар таркибида патоген аъзоизмлар, айнан эса, 
паразитлар, бактериялар ва вируслар бўлиши мумкин. 
Нажас қуришини олдини олиш учун ва паст концентрациядаги паразит-
ларни аниқлаш учун текширувга етарли миқдордаги материал керак. 
Суюқ кўринишдаги нажасда суюқ намунадан тахминан 10 мл керак 
бўлиб, у ҳаракатчан паразитларни аниқлаш учун олинганидан сўнг 15 дақиқа 
давомида текширилиши лозим. 
Шаклланган нажасда бир чой қошиғи миқдоридаги намуна керак бўлиб, 
у олинганидан сўнг 1 соат давомида текширилиши лозим. 
Қониқарсиз намуналар, масалан, нажаснинг етарли бўлмаган миқдори 
ёки сийдик ҳамда кир (ифлос) аралашмаси ҳисобга олинмаслиги керак. 
Ишончли бўлган таҳлил учун янги намуна лозим. Сийдик амёба трофозоит-
ларини бузади, кир эса микроскопик текширувга ҳалал беради.
Бир кундан сўнг олинган бир нечта намуналар баъзида ажраладиган па-
разитлар, масалан, G.lamblia ни аниқлаш учун керак бўлиши мумкин. 
Таҳлил учун йўлланмада бемор исми-шарифи, намуна олиниш санаси, 
ва имконият бўлса, вақти кўрсатилиши керак. 
Сақлаш. 
Олинганидан сўнг тезликда текширув имконияти бўлмаган намуна со-
вутгичда ёки таҳлилхонанинг энг совуқ жойида бир неча соат давомида 
сақланиши мумкин, лекин унинг таҳлили олинган куни ўтказилиш керак. 
Намуналар бевосита қуёш нури ва иссиқликдан сақланиши керак. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling