Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
Download 6.2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
4. ПАРАЗИТОЛОГИЯ.
Паразитар касалликлар саломатлик ҳолатига таъсир кўрсатади ва ўлим натижасига олиб келиши мумкин. Кўпгина ҳолларда олинган нусхалар лабо- ратория таҳлили паразитни аниқлаш ва унга мос ҳолда даво ўтказиш учун ке- рак. Паразит - бу бутун ҳаёти ёки ҳаёт циклининг маълум бир даври давомида бошка аъзоизм (хўжайин) га боғлиқ бўлган аъзоизм. Паразитлар нажас, қон, сийдик, балғам, орка мия суюқлиги ва тўқима- ларда аниқланиши мумкин. Тиббий аҳамиятга эга бўлган паразитлар одатда протозоа ва гель- минтларга таснифланади. Протозоа - бу содда бир ҳужайрали аъзоизм бўлиб, хужайин аъзоизмида кўпаяди. Хамма протозоалар хам патоген ҳисоблан- майди, шу туфайли ноаниқ ташхис куйилмаслиги учун уларни тугри фарклаш лозим. Протозоаларга киради: хивчинлилилар (Giardia lamblia ва Trichomonas vaginalis каби), амёба (Entomoeba histolytica каби), кокцидиялар (Plasmodium нинг хар хил турлари), киприксимонлар ва микроспоридиялар. Гижжалар - бу куп ҳужайрали чувалчанглар бўлиб, улар одатда инсон аъзоизмида кўпаймайди. Улар хар доим патоген. Гельминтларга Opisthorchus viverrini каби трематодалар (икки огизлилар), Taenia турлари каби цестодалар (тасмасимон чувалчанглар) ва Enterobius vermiculari каби нематодалар (юма- лоқ чувалчанглар) киради. Нажас нусхалари текшируви қуйидагилар учун керак бўлиши мумкин: Болаларда ич кетиши (диарея), вазн йўқотилиши, ичакда сўрилишнинг бу- зилиши ва озиқланишнинг бузилишини чақирувчи паразитар инфекция- ларни аниқлаш. Жиддий асоратларга олиб келувчи сурункали инфекция (ўт йўллари сара- тон касаллигига сабаб бўлувчи O.viverrini инфекцияси каби) ни аниқлаш. Нажасда қон ва шиллиқни аниқлаш ва дизентерия шаклини аниқлаш: амёба ёки бактериал. Паразитар инфекциянинг, масалан, E.vermicularis нинг маҳаллий тарқали- шини текширув. Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling